1447 йил 6 ражаб | 2025 йил 26 декабрь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Силаи раҳм

Онамнинг ҳаққини адо қила олдимми?

15:05 / 24.12.2019 2986 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади:

ﯵ ﯶ ﯷﯸ ﯹ ﯺ ﯻ ﯼ ﯽ ﯾ ﯿ ﰀ ﰁ ﰂ ﰃﰄ ﰅ ﰆ ﰇ ﰈ ﰉ ﰊ ﰋ ﰌ ﰍ

«Сендан нимани нафақа қилишни сўрарлар. «Нафақа қилган яхшилигингиз ота-онага, қариндошларга, етимларга, мискинларга ва йўқсил йўлчига бўлсин. Нимаики яхшилик қилсангиз, албатта, Аллоҳ уни билувчидир», деб айт» (Бақара сураси, 215-оят).

Савол нимани нафақа қилиш ҳақида бўлган эди:

«Сендан нимани нафақа қилишни сўрарлар».

Жавоб эса кимларга нафақа қилишни баён этяпти:

«Нафақа қилган яхшилигингиз ота-оналарга, яқин кишиларга, етимларга, мискинларга ва ночор мусофирга бўлсин».

Демак, яхшилик нафақа қилинар экан. Араб тилида яхши­ликка сарфланадиган молнинг ўзи ҳам яхшилик дейилади. Яхшиликка мол сарфлаш эса нафақа дейилади.

Қуръони Каримда «хайр» – «яхшилик» сўзи кўпинча мол-дунё маъносида ишлатилган. Бу жойда ҳам худди шу маънони англатмоқда.

Нафақага лойиқ инсонлар ичида ота-она бежизга биринчи ўринда зикр қилинаётгани йўқ. Инсон табиати ўзи шуни тақозо қилади. Инсоннинг молига ўзидан кейинги биринчи ҳақдор шахс унинг ота-онаси бўлади. Ота-онасини муҳтож ҳолда қўйиб, улардан бошқаларга нафақа қилишдан нима фойда бор? Ҳақдорлик жиҳатидан ота-онадан кейинги ўринда бошқа яқин кишилар, қариндошлар турадилар.

Нафақа қилиш худди шу тартибда бўлиши лозимлиги Набий алайҳиссаломнинг ҳадисларида ҳам зикр қилинган.

Имом Муслим Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар:

«Набий солаллоҳу алайҳи васаллам бир кишига:

«Садақа қилишни ўзингдан бошла, ортиб қолса, аҳлингга қил, агар аҳлингдан ҳам ортиб қолса, қариндошларингга қил, агар қариндошларингдан ҳам ортиб қолса, улардан бошқаларга ва ҳоказо», деган эканлар.

Нафақа қилиш бандадан, унинг савобини бериш, тақдирлаш Аллоҳдан. Чунки «Нимаики яхшилик қилсангиз, албатта, Аллоҳ уни билувчидир».

Ислом шариати қодир фарзандларни ожиз бўлган ота-оналарнинг ҳаққини ўз кафолатига олишга амр этади, бу масъулиятни уларнинг зиммасига юкламайди. Бу кафолат фарз бўлиб, агар вақтида вафо қилмаса ҳам, кейинчалик қазоси вожиб бўлади.

Ота ўғлидаги бирор ҳаққини ундириб олиш учун эмас, ўз нафақаси учун ўғлининг кўчар мулкинигина сотади, кўчмас мулкини сотмайди.

Она ўз нафақаси учун ўғлининг мулкини сотмайди. Агар ўғилнинг молини омонат сақлаб турган одам қозининг амрисиз уни ота-онасининг нафақасига сарфлаган бўлса, тўлаб беради.

Чунки бировнинг молини унинг изнисиз тасарруф қилиб бўлмайди. Қозининг умумий валийлиги бор бўлганлиги учун изн беришга ҳаққи бор.

Ота-она унинг ўз ҳузурларидаги молини нафақага олсалар, тўлаб бермайдилар.

Чунки икковларининг нафақаси ўғилнинг зиммасига вожиб. Бинобарин, улар ўз ҳақларини олган бўладилар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир йигитга: «Сен ҳам, молинг ҳам отангники», деганлар.

Агар қози хотиннинг нафақасидан бошқага ҳукм чиқарган бўлса ва муддат ўтса, соқит бўлади.

Қози бир кишининг боласи, ота-онаси ёки яқин қариндошларига маълум муддат нафақа бериб туриши ҳақида ҳукм чиқарган бўлса, ўша муддат ўтиши билан мазкур нафақани бериш тўхтайди.

Илло, қози қарз олишга изн берса, соқит бўлмайди.

Нафақа берувчи ғойиб бўлгани учун қози унинг нафақахўрларига унинг номидан қарз олиб, ишлатиб тураверишга изн берган бўлса, муддат ўтиши билан ҳам уларга берилган ваколат соқит бўлмайди.

Бола ота-онасига қанчалик эҳсон қилмасин, қанчалик уларни ўзидан ортиқ кўрмасин, ўзининг дунёга келишига сабаб бўлганлари мукофотини қайтара олмайди.

Абу Бурда ибн Абу Муҳаййид ал-Ашъарий айтади:

«Абдуллоҳ ибн Умар яманлик бир кишининг ўз онасини елкасига опичлаб, хонаи Каъбани тавоф қилдириб юрганини кўрибди. У одам тинмай қуйидаги байтни ўқиб юрар экан:

«Онаизори учун бўйнини эгган теваман,

Минган она ҳориса-да, мен ҳоримасман».

У буни ўқир экан, Абдуллоҳга қараб:

«Эй Абдуллоҳ ибн Умар, мана шу хизматим билан мен онамнинг ҳаққини адо қила олдимми?» деб сўрабди.

Абдуллоҳ ибн Умар:

«Йўқ, бу хизматинг онангнинг сени туғиш пайтида бошидан кечирган тўлғоқларнинг биттасига ҳам тенг бўлолмайди», дебдилар».

«Кексаларни эъзозлаш» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. . .Абу Заррдан ривоят қилинади.Менинг халилим соллаллоҳу алайҳи васаллам уч нарсани тавсия қилганларҚўлоёқлари кесилган қулга ҳам агар у давоми...

2637 14:02 / 05.10.2019
Аслида .мавло, деган сўзнинг таржимаси .хўжайин,, .валий, деган маънога яқиндир. Яъни хўжайин қулини эркалаб, унинг қадрини кўтариб, .хўжайиним,, деб чақиради. давоми...

3424 17:10 / 02.05.2019
Амр ибн Динордан ривоят қилинади .Ибн Аббос .Улар билан машварат қил,, .баъзи ишларда,, деб қироат қилди,. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи давоми...

2340 09:00 / 17.03.2023
Салама ибн Убайдуллоҳ ибн Миҳсон Ансорий отасидан ривоят қилади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Ким ўз оиласида омонликда, тани сихатликда, кунлик таоми бўлган давоми...

2723 09:42 / 18.02.2024
Видеолар

1026 16:41 / 19 декабрь
Аудиолар

216701 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

135858 14:35 / 11.08.2021