1447 йил 1 шаъбон | 2026 йил 20 январь, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Бир оятнинг икки маъноси

16:05 / 30.11.2019 2834 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади:

«Албатта, Аллоҳнинг масжидларини фақат Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирганлар, намозни тўкис адо этганлар, закот берганлар ва Аллоҳдан бошқадан қўрқмаганларгина обод қилурлар. Ажаб эмаски, ана ўшалар ҳидоят топгувчилардан бўлсалар». (Тавба сураси, 18-оят)

Араб тили қоидаларига кўра, ушбу оятни бир неча маънода таржима қилиш мумкин. Қуйида икки кўриниши келтирилади:

1. «Албатта, Аллоҳнинг масжидларини фақат Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирганлар, намозни тўкис адо этганлар, закот берганлар ва Аллоҳдан бошқадан қўрқмаганларгина обод қилурлар».

Бу таржимада «ва» ҳарфи (араб тилида мустақил ҳолда маънога эга бўлмаган сўз ҳарф дейилади) га атф, яъни боғловчи сифатида қаралмоқда. Бу боғловчи тарозининг паллалари тенг тургани каби икки ёки ундан ортиқ жумла тенг маънода эканини ифодалайди. Масалан, мазкур оятда масжидларни обод қилувчи кишиларнинг сифатлари келтирилган: Аллоҳга иймон келтириш, охират кунига иймон келтириш, намоз ўқиш, закот бериш, Аллоҳдан бошқадан қўрқмаслик. Бундан оятни мана шу бешта сифат баробар бўлган, бири бўлиб, бошқаси бўлмай қолган киши эмас, бешала сифатга ҳам эга киши масжидларни обод қилади деган маънода тушунишимиз мумкин.

2. «Албатта, Аллоҳнинг масжидларини фақат Аллоҳдан бошқадан қўрқмаган ҳолларида Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирганлар, намозни тўкис адо этганлар, закот берганларгина обод қилурлар».

Иккинчи таржимада «вов»га ҳолия маъносини беряпмиз ва бунда ўзгача маъно аён бўлмоқда. Яъни фақат Аллоҳдан бошқадан қўрқмаган ҳолидагина Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган, намоз ўқиган ва закот берган кишилар Аллоҳнинг масжидларини обод қиладилар. Бировнинг кўзи учун ёки бировдан қўрққанидан иймон келтирдим деган, риё учун намоз ўқиган киши Аллоҳнинг масжидини обод қилармиди? Қилса ҳам хўжакўрсинга ёки бировдан қўрққани учун, ёки бошқа бир ғараз билан обод қилишга ҳаракат қилиши мумкин.

Аллоҳнинг масжидларини Аллоҳдан ҳақиқатда қўрққан бандалар обод қилади!

Ғиёсиддин Юсуф

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ханнос ибн Саҳим айтади .Зиёд ибн Жарир билан ахлат ёнидан ўтиб кетаётган эдик. Сўзим орасида .Йўқ, омонат билан қасам,, деб юбордим. Шунда Зиёд йиғлади. Мен жуда давоми...

2806 07:10 / 20.09.2019
Жума намозига борган шахс масжидга одоб билан киради. Ўтирган одамларнинг елкасини туртмайди, олдиларидан ўтмайди, қаерда бўш жой топса, ўша ерга жойлашади. давоми...

6431 10:00 / 31.05.2019
Салом ибн Абу Мутиъдан ривоят қилинади .Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳ ифтор қилиш учун бир идишда сув олиб келди. У сувни оғзига яқинлаштирдию, бирдан йиғлаб давоми...

4650 07:00 / 11.02.2019
1. Сизни ўзининг тоатига муваффақ қилиши.Агар сиз тоат ибодатларни осон бажариб, гуноҳ қилишга қийналсангиз, билингки, Аллоҳ сизни яхши кўргани учун Ўз тоатига давоми...

6479 11:03 / 15.04.2022