1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Чеченистонлик Адам Шахидов ва босниялик қори Фотиҳ Серефагич юртимизга ташриф буюрди

20:19 / 25.11.2019 2896 pdf Ўқиш режими + -

Кеча 24 ноябрь куни Чеченистон Республикасининг Дин ишлари бўйича президент маслаҳатчиси Адам Шахидов ва машҳур босниялик қори Фотиҳ Серефагич юртимизга ташриф буюрди.

Меҳмонлар Тошкент шаҳри Кўкча даҳасидаги «Шайх Зайниддин» қабристонидаги Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ қабрларини зиёрат қилишди.

Сўнгра меҳмонлар «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» мажмуасига қараб йўл олишди. Мажмуанинг хонақоҳлари, масжид кутубхонаси, анжуманлар залини томоша қилдилар.

– Ушбу муҳташам мажмуанинг ҳашамати ва кўркамлиги ўзида шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳни акс эттириб тургандек, гўё, – деди Адам Шахидов.

Шунингдек, у шайх ҳазратларининг илмий мероси рус тилига кўпроқ таржима қилиниб, хориждаги мўмин-мусулмонларга етказилса, катта манфаат бўлишини таъкидлаб ўтди.

Адам Шахидов ушбу муҳташам масжидда хуфтон намозига азон чақириб берди. Босниялик қори Фотиҳ Серефагич Қуръони каримдан тиловат қилди, меҳмонлар ҳамда масжид аҳли кўпдан-кўп дуолар қилишди.

Islom.uz портали таҳририяти

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Барча даврларда инсоният учун маънавий юксаклик рамзларидан бири бўлиб келаётган Алишер Навоий меросининг қиймати замонлар оша ортиб, сайқалланиб бормоқда. давоми...

1382 18:17 / 10.02.2025
.Усмон ибн Мазъун, жоме масжидида хизмат қилиб келаётган Исҳоқжон Бегматов Тошкент шаҳридаги .Имом Термизий, жоме масжиди имомхатиби этиб тайинланди. Бу ҳақда давоми...

11479 14:35 / 23.07.2019
Хабарингиз бор, ўтган 2022 йилнинг 24 ноябридан 2023 йил 6 мартига қадар Вазирлар Маҳкамаси Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармасининг масъуллигида давоми...

1901 17:23 / 11.04.2023
Россия Федерацияси Президенти Валдимир Путин 2018 йил 11 декабрь куни Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаш мажлисида, диний жамоалар ва уларнинг вакиллари ҳақида гапириб, давоми...

2614 19:42 / 19.12.2018