1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Истанбулда Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг таваллудларига бағишланган кўргазма очилди

15:55 / 11.11.2019 2229 pdf Ўқиш режими + -

Истанбулда пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг таваллудларига бағишланган «Ал-Мавлид ал-Набий» анъанавий исломий санъат кўргазмаси очилди. Бу ҳақда Islam.ru манбаси хабар беради.

Ушбу кўргазма «Аёллар маркази», Туркия оила ва ёшлар диний жамғармаси, Долмабахче саройининг санъат галереяси (сарой коллекцияси музейи) да ўтказилади.

Кўргазманинг очилиш маросимида сўзга чиққан Туркия дин ишлари вазири Али Эрбаш «Пайғамбар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам «Албатта, Аллоҳ гўзалдир, гўзалликни яхши кўради. Кибр эса, ҳаққа унамаслик, одамларни менсимасликдир» (Муслим ривояти) дея таъкидлади.

Кўргазмада 200 га яқин асар, 50 нафар талаба ва 8 та «Аёллар маркази», Туркия диний жамғармасининг оила ва ёшлар санъат мактаб усталари қатнашмоқда.

Шунингдек, «Эбру» техникасидан фойдаланиб яратилган хаттотлик ишлари, «Чини» кулолчилик расмлари, миниатюралар, олтин «тезхип» га бўялган чарм буюмлари, саккизта санъат йўналишлари каби асарлар тақдим этилган.

Кўргазма 8-13 ноябрь кунлари, душанба кунидан ташқари соат 09:00 дан 17:00 гача давом этади.

Islom.uz портали таҳририяти

Манба
islam.ru
Мавзуга оид мақолалар
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳамда шайх Исмоил Махдум ҳазратларининг оилалари бувимизнинг вафотлари муносабати билан таъзия изҳор қилган, ҳамдардлик давоми...

5493 12:32 / 04.08.2020
Кейинги ҳафтадан бошлаб бутун дунёдаги мусулмонлар Рамазон ойида Макка, Мадина ва Қуддусдаги муқаддас қадамжоларни зиёрат қилишлари мумкин.Semafor Studio томонидан давоми...

4048 17:30 / 08.04.2021
Бугун, 6 декабрь куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти педагоглар жамоасининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. Унда ташкилий масала кўрилиб, давоми...

1073 17:58 / 06.12.2024
Фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг шогирдлари, .Зикр аҳлидан сўранг, ҳайъати аъзоси, .Аssoоdiq, асосчиси, устоз Абдулманнон Абдуллоҳ давоми...

1761 14:26 / 06.04.2024