Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
Ассалоту вассаламу алайка я Расулаллоҳ
Ассолату вассаламу алайка я Ҳалилаллоҳ
Ассолату вассаламу алайка я Саййидал аввалин, вал ъаҳирин, вассалам алал мурсалин.
Роҳманнинг гуноҳкор, ожиз, ғофил, кўзи ёшли қулидан мактуб.
Сизга мактуб ёзишим сизга айтмоқчи бўлган сўзларимни айта олишлигим, сизга лойиқ уммат бўлолмасдан, гуноҳларим билан сизни маҳзун қилиш билан, яратилган ҳар зарранинг сизга бўлган ишқ ила ёнаётганини идрок этмасдан ҳаё қилмаётган бўлсамда сизга мактуб ёзмоқдаман. Ҳаддимдан ошган бўлсам узримни қабул қилгайсиз.
Бир кун сизни соғинган, сизга бўлган ҳаракати билан ёнаётган гўзал бир Аллоҳнинг қулини топдим. Чеҳрасида кулгу, нур ёғилаётган эди. Таомланаётган эдик, таом жуда ҳам мазали эди. Узоқдан бир инсонга кўзим тушди. У таомни танаввул қилаётган ҳолатда бўлсада ҳар он лабларини қимирлатиб турарди. Таомни ютаркан қийналар, дардли қул эди. Юзига ҳар қараганимда кўзларининг порлаши ортар эди ва бирдан оқ тушган соқолларига икки томчи кўз ёши тушди, йиғлаётган эди. Ёшлари бир жойга бориб қолган қария, кўз ёшларини яшираётганлигини ҳис этса бўлар эди, аммо, бу унинг қўлида эмас эди. Таомни қўйиб унинг ёнига ўтирдим.
-Амаки, саломатлигингиз яҳшими? Бирон муаммоингизми борми?, дедим.
-Йўқ болажоним саломатман!
-Майли, амаки нега йиғлаяпсиз?
-Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бирдан ҳаёлимга келдилар. У зотни ўйладим ва кўзларимга ёш тўлди, узримни қабул қил, дедилар. Кўзларини арттилар, Алҳамдулиллаҳ дейишлик билан дастурхондан узоқлашдилар. Бурчакроқдаги бир ерга ўтириб, кафтини орқа тарафи билан кўзларини артар ва ёнидан рўмолчасини излаётган эди. Мен ҳам дастурхондан турдим, эндигина дамланган чойдан отахоннинг ҳузурига олиб келдим. Чойни аралаштираркан қўллари титрарди ва юзлари, яноқлари худди ёш боланинг йиғлашидан олдинги юз ўзгариши каби эди. Рўмолча билан кўз ёшларини такрор артиб, чойни ичтилар ва Роббимнинг саломи бўлсин, менга рухсат дея узоқлашди. Ақлим етмаслиги ила ажиб бир ҳолатда эдим. Инсон таомланаётганда ҳам сизни эслар ва йиғларди ё Расулаллоҳ сизга яқин бўлишлик учун бир шижоат эди бу. Сизнинг умматингиздан бир қул. Бу қандай ҳолатки сизни кўрмасдан, ҳидингизни билмасдан, муборак қўлларингизни ўпмасдан бирга яшаган инсон каби сиз билан бирга ҳаёт кечирса. Мен ҳам тушунишим керак эди. Бу сирни жавобини топишлигим мен учун зарур эди. Сизни ё Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам, ҳа, сизни танишни, билишни ҳоҳлар эдим. Асҳоби-икром ҳазратларининг ҳаётларидан бошладим. Уларнинг ҳаётларини ўқиш билан сизга етишишим керак эди ё Расулаллоҳ. Абу Бакр Сиддиқ, Али ибн Абу Толиб, Ҳазрати Умар, Ҳазрати Усмон, Ҳазрати Толҳа, Ҳазрати Билол, Саъд бин Абу Ваққос, Ҳазрати Ҳамза, Абдуллоҳ бин Равоҳа, Абу Ҳурайра, Муоз ибн Жабал каби саҳобаларингизни барчасини ўқидим я Расулаллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам. Ҳозир сиз ҳақингизда ўқимоқдаман. Зул Жалол вал Икромнинг суюклийси, ҳалил қули. Сизнинг нурингиз ҳурмати бор бўлган мен сизни изламоқдаман я Расулаллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам. Умримнинг сўнгисига қадар ҳар ҳолатда, нима бўлса бўлсин сизни ҳақ ила танишлигимни биламан инша Аллоҳ. Мен сизни туянгиз бўлган қусвога ҳавасим келди. Устида турган ҳурмо дарахтининг ўрнида бўлишлик учун жонимни фидо қилардим. Майли йиғлай, сиз қўлингизни қўярсиз унут бўлар. Ёнимдан узоқлашсангиз такрор кўзларим ёшланар я Расулаллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу куннинг пешин вақтидаги иссиқликда уйдан чиқиб, масжид тарафга келган эди. Сиз ҳам у ерда эдингиз. Очликдан уйдан чиқиб сиз тарафга талпинишган эди. Сиз ҳам оч эдингиз. Кунларча бирор нарса емасдан очликдан ҳолсизланган эдингиз. Ҳандақ куни қорнига икки тош боғлаган сиз эдингиз я Расулаллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.
Сизнинг вафотингиздан сўнг Ҳазрати Билол розияллоҳу анҳу жимликда, бошқа азон айтмасликни танлаган, чунки, қайта айта олмас, айтса:
أَ ْش َهد ان محمدا رسول الله
дейишлик билан тўхтар, кўзлар ёшга тўлар, қалб йўқлигингизни кўтаролмас эди. Ваҳоланки, қизғин чўлдаги устига ҳарсанглар ҳам қўйилса Аҳад, Аҳад дея бу мусибатни кўтара олган Билол эмасмиди ё Расулаллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.
Сизга қандай етишаман, билмасман. Гуноҳларимни дарди ила, ҳасратимни алангаси ила, ишқнинг оташи ила, сизга уммат бўлишлик шарафи ила ҳасратимни арз қилмоқдаман. Сизнинг ҳузурингизга келишлик бор ўлмасдан олдин. Шаҳрингизни мажнунлар каби кезмоқ, юрмоқ бор. Сизга келдим дея бошқа қайтмаслик бўлса инша Аллоҳ, ёнингизда қолсам. Оёқ босган изларингиз остига кўмилсам. Қиёматга қадар ёнингизда бўлсам. Ҳатто, тупроқнинг остида бўлсам ҳам сизни ҳидингиздан топаман я Расулаллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.
Аллоҳнинг раҳмати, саловат-у саломи Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳазратларига бўлсин. Омин.
Эй дунё, у вафот этган кун айт қай аҳволда эдинг. Ҳар зарра унинг жисми ила йўқ бўлишни истаркан сен қандоқ ўз ўқ атрофингда рақсга тушдинг. Яна кундузлари қуёшни таклиф этдинг. Қоронғуликни қандоқ қувдинг. Айт ҳар куни рақс этиб турмоқдасан, ундай эмас-ми?! Эй дунё. коинотда ёлғиз сен қучоқ очдинг, бу хурсандчилик сен эмасмиди? Қуёш ҳатто қизғанар, Аллоҳ Ҳабиби яшади устингда. Қанчалар бахтиёр эдинг. Уни борлигида борлиғинг билан шукр айтмоқда эдинг. Денгизларинг айри бир ширин эди. Дарахтлар, тоғлар, даралар, ўсимликлар, қушлар ва сен эй дунё қанчалар хурсанд эдингиз. Аммо, у кун: Роббим чақираётган эди Ҳалилини. Роббимнинг амри билан Жаброил ёнингизга келди ё Расулаллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Маликул мавт эшикда сиздан рухсат кутаётган эди. Кисро саройини ёритган нурингиз билан келар эдингиз. Сукунат аччиқ ва дарднинг юки оғир эди. Бироздан пайғамбарнинг лаби қимирлади. Муборак дўстга, рофеқул аълога пайғамбар вафот этди. Усома сафардан қайтди, зафар муждаси ила кўришмоқ истаги эди сиз билан. Али ибн Абу Толибнинг тиззасига бошингизни қўйгандингиз. Ўлим ҳатто, сизга шунчалар ярашган эдики, вусулат сиз билан гўзал бўлди. Қусво кўз ёшлари билан инграмоқда эди. Ҳазрати Абу Бакр розияллоҳу анҳу келди. Сизни ўпди, ўпди, ўпди... йўқлигингиз ҳасрати ила ёнган кўнгиллар, умматингиз сизни жуда жуда соғинди ё Расулаллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам. Мен ҳам соғиндим сизни. Уйқуларда тасалли берган Ҳабибимиз умматингизни шафоат айлангиз эй суюкли Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам. Сиз оламларга раҳмат, сизга қалбларда рағбат. Жоним Ҳабибим бир мен эмас, оламлар сизга муштоқ. Жамики махлуқотлар номидан сизга саловот-у саломлар бўлсин ё Расулаллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.
Мамараилов Иброҳим
Ўзбекистон Халқаро Ислом Академияси талабаси