1447 йил 8 Рамазон | 2026 йил 26 февраль, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Ҳалол ризқ топиш фарздир

12:00 / 03.07.2019 5523 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда мўмин-мусулмон бандаларини ҳалол ризқ ейишга қайта-қайта амр қилгандир. У Зот бу ишга алоҳида аҳамият берган.

Аллоҳ таоло Бақара сурасида марҳамат қилади:

ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ ﯸ

«Эй одамлар! Ер юзидаги нарсалардан ҳалол-покларини енглар. Ва шайтоннинг изидан эргашманглар, чунки у сизларга очиқ-ойдин душмандир» (168-оят).

Ушбу ояти каримада Аллоҳ таоло фақат мўминларни эмас, балки барча одамларни ҳалол-пок нарсаларни ейишга даъват қиляпти. Аллоҳ таоло ер юзидаги бандалари учун яратган ноз-неъматларининг ҳалол-покларидан ейишга умумий рухсат бермоқда. Ҳалол-пок неъматларни номма-ном санаб ўтиришнинг ҳожати йўқ, улар кўп. Ҳаром, нопок нарсалар жуда ҳам оз, кези келганда, улар санаб ўтилади.

«Ҳалол» сўзи луғатда «ечилган» деган маънони билдиради. Чунки ҳалол нарсадан ман қилиш тугуни ечилган бўлади. Ислом динида ейиладиган нарсанинг ҳалол бўлишига катта аҳамият берилади. Жумладан, ушбу оятда ҳам бу нарса алоҳида таъкидланмоқда.

Ўтган аҳли солиҳларимиздан Саҳл ибн Абдуллоҳ:

«Нажот уч нарсада – ҳалол ейиш, фарзларни адо этиш ва Набий алайҳиссаломга эргашишдадир», деганлар.

Ояти каримада шайтоннинг изидан эргашиш ҳалол-пок ризқларни ейишга зид қилиб қўйилмоқда. Яъни бу «Шайтоннинг йўлида юрганларгина ҳалол-пок емайдилар», деганидир. Шайтон инсонларга ҳалол едирмаслик билан уларни Аллоҳнинг итоатидан чиқаради. Шайтоннинг етовига тушиб қолган нодон инсон эса ҳалол-ҳаромни фарқламай, нақадар улкан гуноҳ қилаётганини ўзи билмайди, ҳатто ҳис этмайдиган даражага тушади. Унга ҳаромни емасликни насиҳат қилсангиз, «Есам нима бўпти?» дейди. Мана шу ҳоли унинг шайтон етовида эканига далилдир.

Аллоҳ таоло Моида сурасида марҳамат қилади:

 ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ

«Ва Аллоҳ сизга ризқ қилиб берган нарсалардан ҳалол-покларини енглар. Ўзингиз иймон келтирган Аллоҳга тақво қилинг» (88-оят).

Аллоҳ таоло Анфол сурасида марҳамат қилади:

ﯽ ﯾ ﯿ ﰀ ﰁﰂ ﰃ ﰄﰅ ﰆ ﰇ ﰈ ﰉ ﰊ

«Бас, ўлжага олган нарсаларингиздан ҳалол-пок ҳолда енглар. Аллоҳга тақво қилинглар. Албатта, Аллоҳ ўта мағфиратлидир, ўта раҳмлидир» (69-оят).

Аллоҳ таоло Наҳл сурасида марҳамат қилади:

ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ

«Бас, Аллоҳ сизга ризқ қилиб берган нарсалардан ҳалол-пок ҳолда енглар. Ва агар Унгагина ибодат қиладиган бўлсангиз, Аллоҳнинг неъматига шукр қилинглар» (114-оят).

Ушбу келтирилган ва улардан бошқа оятлар ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадислари асосида бизнинг динимизда ҳар бир мўмин бандага фақатгина ҳалол ризқ топиш фарз қилингандир. Мўмин-мусулмонларга ҳалолга имкон бўла туриб, ҳаромга қўл уриш мутлақо мумкин эмас.

“Бозор ва унга боғлиқ масалалар” китобидан

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Сувайд Калбийдан ривоят қилинади .Зарр ибн Ҳубайш Абдулмалик ибн Марвонга ваъзнасиҳат тўла мактуб ёзди. Мактубнинг охирида қуйидаги сўзлар бор эди .Эй давоми...

2286 04:09 / 12.01.2020
Абу Яҳё Аҳмад ибн Зирор Ажлийдан ривоят қилинади .Довуд Тоийнинг олдига бордим. У кенг ҳовлида, эшиги ҳам йўқ бир хароба уйда яшарди. Баъзилар унга .Ҳеч ким йўқ давоми...

1961 03:00 / 21.04.2020
Аллоҳ таоло дейдиquotУлар жаннатларда ипак шойилардан бўлган, яшнаб турувчи либослар кийиб...quot Қаҳф, 31.quotЛибослари эса ҳарир ипак бўлурquot Ҳаж, 23.Барро ибн Озиб давоми...

4588 16:00 / 30.11.2018
Абдулвоҳид ибн Зайддан ривоят қилинади .Ато Сулламий касал бўлиб қолди. Уни кўргани борганимизда дарднинг оғриғидан ҳушидан кетди. Салдан сўнг ўзига келгач, давоми...

2957 03:00 / 19.02.2020
Аудиолар

232048 06:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

150561 09:35 / 11.08.2021