Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тазкия

Аллоҳ таолонинг қудратига тан бермай иложи йўқ | Тазкия дарслари (341-дарс)

19:00 / 16.08.2025 1643 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло Ғошия сурасида шундай марҳамат қилади:

ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ

«Улар назар солмасмилар туянинг қандай яратилганига… ва осмоннинг қандай кўтарилганига… ва тоғларнинг қандай ўрнаштирилганига… ва ернинг қандай текислаб қўйилганига?» (17-20-оятлар).

Ушбу ояти карималарда Аллоҳ таоло Ўз қудратини кўрсатиш учун инсонлар, хусусан кофирларга Ўзининг яратган нарсаларидан тўрттасига назар солиб, тааммул қилиб кўришни тавсия қилмоқда:

«Туянинг қандай яратилганига» назар солмайдиларми?

Қуръон нозил бўлган пайт ва жойда одамларга энг яқин ҳайвон туя бўлган, шунинг учун уларнинг эътибори туяга тортиляпти.

Ҳақиқатан ҳам, туя бир мўъжиза: унинг тузилиши – қулоқлари, бурни, кўзлари, оёқлари, туёқлари саҳро учун мослашган. Шунинг учун ҳам уни араблар «саҳро кемаси» дейишади. Туя иссиқ ҳавода юришга мослашган, сув ичмасдан, бир неча кунлаб юриши мумкин ва ҳоказо.

Энди «саҳро кемаси»нинг яратилишидаги баъзи бир ажойиботларга қисқача бўлса ҳам, назар солайлик.

Туянинг кўзлари бошнинг юқори қисмига жойлашган бўлиб, ортга қараш имконини беради. Унинг қовоқлари эса қумни тўсишга мослашгандир.

Шунингдек, туянинг бурун катаклари ва қулоқлари ҳам қум киришини тўсадиган жунлар билан жиҳозланган.

Саҳрода шамол туриши билан туянинг тумшуқлари ҳам, қулоқлари ҳам жисмига тортилиб, қумдан зарар кўрмайдиган ҳолатга келиб олади.

Туянинг туёқлари ҳам алоҳида шаклдаги суякларга кийгизилган гўшт ва теридан иборат қўлқоп бўлиб, қумнинг устида юк ортилган ҳолда бундан бошқа туёқ билан юриш мумкин эмас.

Туя саҳрода оч қолганда, қуруқ ёғочни, ҳатто тиканни ҳам еб кетаверади.

Туянинг ўркачи ўзига хос озуқа омборидир. Агар туя саҳрода оч қолса, ўша ўркачидаги «омбор»дан озуқа олаверади.

Саҳрода энг зарурий нарса сув ҳисобланади. Туяни Аллоҳ таоло бу эҳтиёжга ҳам мослаб яратган. Аввало, туя терламайдиган қилиб яратилган. Яъни жисмидаги сувни ўзида сақлаб туради. Қолаверса, туянинг бурни оғзига уланган. Шунинг учун унинг нафас чиқариши туфайли ажралган буғ оғзи орқали яна ичига қайтади.

Шу билан бирга, туя бирдан кўп сув ичиб олиш қобилиятига эга. У олтмиш литргача сув ичиши мумкин. Бу эса унга саҳрода олти кундан ўн кунгача сув ичмай юриш имконини беради.

Ушбу зикр қилинган нарсалар Аллоҳ таолонинг, ўша туяни яратган Зотнинг қудратига далил эмасми?

Ҳа, туянинг ва ҳар бир жонзотнинг яратилишига ибрат назари билан, ақлни ишлатиб қараган инсон Аллоҳ таолонинг қудратига тан бермай иложи йўқ.

«Руҳий тарбия» китобининг 2-жузи асосида тайёрланди

Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 14 апрелдаги 03-07/2439-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аммо муомала илмига келсак, у хавф, ражо ndash умид, ризо, сидқ ва ихлос каби қалбнинг ҳолатларига оид илмдир. Бу илм ила Суфён Саврий, Абу Ҳанифа, Молик, Шофеъий ва давоми...

6773 14:10 / 25.01.2020
.Азиз,, .иззат, ва .изз, сўзларининг ўзаги бир бўлиб, луғатда .шиддат,, .қувват,, .ғолиблик, ва .салобат, маъноларини англатади.Роғиб иззатни қуйидагича таърифлайди давоми...

4396 05:00 / 28.02.2017
16. Хожа Муҳаммад Баҳоуддин Нақшбанд қуддиса сирруҳуБу зот ҳижрий 718 сана ndash милодий 1318 санада Бухорои шарифнинг Қасри Орифонида дунёга келдилар ва ҳижрий 791 сана давоми...

4215 19:00 / 12.11.2018
91. Сиз яхши кўрадиган ҳар бир нарса сизнинг бахтли бўлишингизга сабаб бўлавермайди.Сиз ёмон кўрадиган ҳар бир нарса сизнинг хафа бўлишингизга сабаб давоми...

5831 16:11 / 23.03.2017
Аудиолар

230184 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

148762 14:35 / 11.08.2021