1447 йил 8 ражаб | 2025 йил 28 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
islom.uz-1441

Меҳр тушунчаси

09:10 / 27.09.2019 3416 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

У мажлисдан чиқиб, шоша-пиша югурганича уйига қараб кетаётган эди. Ҳамкасблари ортидан: «Ҳа, тинчликми, бунча шошиб қаерга кетяпсан, учрашувинг борми?» деб гап ташлашди. У: «Ҳа, учрашувим бор», деди уларга эшиттириб. Сўнгра ўзига ўзи пичирлаб: «Ҳа, Роббим билан учрашувим бор», деб қўйди.

Йўлда тегмаганга ҳам тош отадиганлардан биттаси: «Ҳа, югур, югур, кеч қоласан», дея қитмирлик қилганига ҳам эътибор қилмади. Аллоҳдан барчага ҳидоят сўраб, йўлида давом этди.

У аср намозидан бироз олдин уйига келди. Эшикни укаси очди. У саломлашиб бўлгач: «Уйда кимлар бор?» деди. Укаси ўзидан бошқа ҳеч ким йўқлигини айтди.

У: «Онам билан синглим тўйга кетишдими?» деди. «Ҳа», деган жавобни олгач, «Шунча тушунтирсам ҳам барибир кетишибди-да, ундай тўйларга бормаслик керак», деди.

Намозини адо этиб бўлгач, Аллоҳга кафтларини очиб юзланди, кўп-кўп дуо қилди, ҳар доимги дуосини ҳам такрорлади: «Роббим, Яратувчим, бизларни йўқдан бор қилган Аллоҳим, Ўзинг бизларни тўғри йўлга ҳидоят қилгин. Мени ҳидоятли ҳидоятчи бандаларингдан қилиб қўйгин. Мени яқинларимнинг ҳидоятига сабабчи қил». Кейин китоб ўқишга киришиб кетди. Аср вақтигача китобдан бошини кўтармади. Намоз вақти бўлгач, уни адо этиб бўлди ҳам-ки, онаси ва синглиси уйга кириб келишди. У онаси ва синглисини – Аллоҳнинг изни ила – бир амаллаб сатрда юришга ва намозга ўргатиб олган эди. Шунда ҳам баъзан бепарволик қилиб қазо қилиб қўйишар эди. У доим намоз вақтларини эслатиб, адо этган-этмаганларини сўраб турарди. Шунинг учун бўлса керак, унинг салом-аликдан сўнг биринчи сўраган нарсаси «Пешинни ўқидингларми?» бўлди. Бунга онаси оддий қилиб: «Намоз ўқигани вақтимиз бўлмади», деб қўя қолди.

Шу пайт: «Эҳ, онажоним, келдингларми, чарчаб қолмадингларми, «тўйга борсанг, тўйиб бор»дан бўлиб, оч қолмадингларми?» деб укаси кириб келди. Онаси кенжасини қучоқ очиб кутиб олди, бағрига босиб: «Шу кенжам бошқача меҳрибон бўлди-да, онасининг қорнини ўйлайди-я», деб лаганбардор ўғлини эркалаб кетди. Акаси хонадан чиқиб кетар экан, укасининг: «Хўш, нималар бўлди шундай қилиб?» деган саволини эшитиб, эшик ортида тўхтади.

Синглиси: «Зўр бўлди, даҳшат! Куёв ҳамманинг олдида келинга торт едирди. Мана, видеога ҳам олволганман» дея, телефонидаги ҳар турли пардоз-андоз, ярим-йиртиқ фата-мата деганларини ишга солиб, никоҳ тўйига жуда яхши тайёрганлик кўрган ва юзини табассум билан янада безаган келинга тиржайганича торт кесиб, санчқи билан ҳамманинг олдида едираётган рашксиз эр зотидан бўлган куёвнинг видеосини тақдим қилди.

Акаси нима қилишини ҳам билмай қолди – ичкарига кириб бир нималар десин ёки нима қилсин...

Айтадиганини айтиб бўлган эди, фойдаси бўлмади-ку энди нима қилсин...

Ҳа, онасининг қорнини ўйлаган ўғли «меҳрибон» бўлди, онасидан мақтовлар эшитиб ўтирибди, онасининг охиратини ўйлаган ўғли эса эшик ортида, нима қилишини билмай турибди.

Охунжон Охунов

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бу мақолани ёзишда, мақола мавзусини аниқроқ тушунтириш ва вазиятни қандай эканлигини ёритиш учун Қуръони Карим оятлари, ҳадислардан намуналар келтирмоқчи эдим, давоми...

4602 11:06 / 02.04.2020
Ушбу воқеа Жиззах вилоятида бўлиб ўтган. Мен безорилигини эшитиб юрган бир йигитни Ислом буюрган яхши амалларни бажариб, ёмонликлардан тийилиб, намоз ўқиб давоми...

8152 18:36 / 06.04.2020
Охирги кунларда ижтимоий тармоқларда зардўштийлик динини илгари сураётган кишиларни кўп ўқияпмиз, уларнинг наздида барча мусулмонлар арабпарастлар экан, энг давоми...

5689 11:00 / 30.03.2020
Аллоҳ таоло ҳеч бир инсоннинг бойлигига ёки уларнинг суратига қарамайди. Балки қалбдаги ният ва истакларига боқиб турувчидир. Қалбнинг сурати ҳам бойлиги ҳам давоми...

7425 12:00 / 02.07.2019
Видеолар

1205 16:41 / 19 декабрь
Аудиолар

217323 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

136462 14:35 / 11.08.2021