1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Тавсия: Китоб ўқиш тартиби

16:05 / 17.09.2019 34341 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло борлиқни тартиб-интизом билан яратган. Шундай экан, У зотнинг динини ўрганиш ҳам тартибли равишда бўлиши лозим. Шунда биз бажараётган амалий ва мақсадли ишларимиз ўз натижасини беради. Жумладан, инсон эътиқодини ростламай туриб, шариат аҳкомларига тўғри ва изчил амал қила олмайди. Шунингдек, хорижий тилларни ўрганмай туриб, шу юртда бўлаётган воқеликлирдан бехабар бўлади. Айниқса, биз мусулмонлар араб тилинининг балоғатини ўрганмай туриб, Қуръоннинг фасоҳатини англашнинг имкони йўқ. Фиқҳдан баҳра олмаган инсон Қуръон ва Суннатнинг мақсадини тушунмаслиги аниқ. Тасаввуфнинг таъмини тотмаган одам кўпгина оят-ҳадисларнинг мазасини туймайди. Юқоридаги таомил бузилганда нималар содир бўлгани ва бўлаётганини бугун барчамиз гувоҳи бўлиб турибмиз. Шу боисдан, Ислом уламолари ёш авлодга илмларни тартиб билан ўргатишга алоҳида эътибор берганлар.

Хусусан, бир муаллифнинг асарларини ўрганишда ҳам маълум тартибларни тавсия қилишган. Биз ҳам ушбу анъанага мувофиқ ҳозирда юртимизда китоблари қайта-қайта нашр этилаётган фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳматуллоҳи алайҳнинг асарларини ўрганиш тартибини тақдим қилмоқчимиз. Улар қуйидаги босқичлардан иборат:

Биринчи босқич:

1. Иймон.

2. Соф табиат дини.

3. Амаллар ниятган боғлиқдир («Исломнинг мадори бўлган ҳадислар» рукни).

4. Мўминнинг мерожи — муфассал намоз китоби (кирил ва лотин алифболарида).

5. Мўминнинг қалқони  — муфассал рўза китоби.

6. Мўминнинг нажоти — муфассал закот китоби.

7. Мўминнинг умр сафари — муфассал ҳаж китоби.

8. Ёлғон.

9. Ижтимоий одоблар.

10. Бахтиёр оила.

11. Исроф.

12. Сунний ақийдалар.

13. Ихтилофлар: сабаблар, ечимлар.

14. Васатия — ҳаёт йўли.

15. Тасаввуф ҳақида тасаввур.

16. Самарқанднинг сара уламолари.

17. Зикр аҳлидан сўранг (туркум) 1-қисм.

Иккинчи босқич:

18. Мукаммал саодат йўли.

19. Ақоид илми ва унга боғлиқ масалалар.

20. Кифоя (1, 2, 3-жузлар).

21. Яхшилик ва силаи раҳм (1, 2-жузлар).

22. Бозор ва унга боғлиқ масалалар.

23. Фолбинлик, сеҳргарлик, жин чиқариш ва ноанъанавий даволаш каби ишларнинг ҳақиқати.

24. Дин насиҳатдир.

25. Очиқ хат.

26. Руҳий тарбия (1, 2, 3-жузлар).

27. «Ҳадис ва ҳаёт » туркуми (1-10 жузлар).

28. Зуҳд ва ҳаё («Исломнинг мадори бўлган ҳадислар» рукни).

29. Зикр аҳлидан сўранг (туркум) 2-қисм.

Учинчи босқич:

30. Қуръон илмлари.

31. Тафсири Ҳилол (1, 2, 3-жузлар).

32. Ҳадис ва ҳаёт силсиласи (11-20 жузлар).

33. Одоблар хазинаси («Адабул муфрад» 1, 2, 3, 4-жузлар).

34. Мазҳаблар — бирлик рамзи.

35. Соғлом бола.

36. Ҳидоят имоми (Имом Абу Мансур Мотуридий).

37. Ҳалол очиқ ойдиндир, ҳаром очиқ ойдиндир («Исломнинг мадори бўлган ҳадислар» рукни).

38. Зикр аҳлидан сўранг (туркум) 3-қисм.

Тўртинчи босқич:

39. Ақидатут – Таҳовия шарҳининг талхийси.

40. Тафсири Ҳилол (4, 5, 6-жузлар).

41. Мусталаҳул ҳадис.

42. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.

43. Ҳадис ва ҳаёт силсиласи (21-30 ҳамда 34, 35, 36, 37-жузлар).

44. Хислатли ҳикматлар шарҳи (1, 2, 3, 4, 5-жузлар).

45. Фиқҳий йўналишлар ва китоблар.

46. Усулул фиқҳ.

47. Дин насиҳатдир («Исломнинг мадори бўлган ҳадислар» рукни).

48. Зикр аҳлидан сўранг (туркум) 4-қисм.

Эркин мавзулар:

50. Кексаларни эъзозлаш.

51. Мазҳабсизлик — Ислом шариатига таҳдид солувчи энг хатарли бидъатдир .

52. Зикр аҳлидан сўранг (туркуми) 5-қисм.

53. Қарз ва унга боғлиқ масалалар.

54. Қуръони карим ва ўзбек тилидаги маънолар таржимаси.

55. Олтин силсила («Саҳиҳул Бухорий»).

Шу ўринда шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг китоб ўқишдаги тажриба ва тавсияларидан ҳам эслаб ўтсак мақсадга мувофиқ бўлади. У киши китоб ўқиш учун кундалик дафтар тутишни тавсия қилар эдилар. Бунда, ҳар бир китобни бошлашда ўша кунни дафтарга қайдлаб қўйилади. Китобда тушуна олмаган жумлалар учун ҳам дафтарга ишора қўйиб борилади. Бирор сўз ёки жумланини тушуна олмасангиз, вақт кетказмаслик керак, вақти-соати келиб, бирор жойдан ўша сўз ё жумланинг содда ифодаланган шакли чиқиб қолади. Ана шунда сизни қийнаб турган жумбоқ ўз-ўзидан ечилади. Кейин китобни тугатган сана белгиланади. Шунда қанча ва қайси китобларни ўқиганингиз кўз ўнгингизда бўлади. Бу ҳолат сизга янада шижоат беради.

Шунингдек, ҳар бир ишда тартибли бўлиб, вазифаларни маҳкам тутиш лозим. Бирор ишга ўзингизни қаттиқ мажбурласангиз, ўша нарса сизга доимий бажарадиган ҳолатга айланиб қолади. Асосийси, бугун китоб ўқиган одам кечагидан фарқ қилади, дея таъкидлар эдилар.

Бундан ташқари, бугун долзарб бўлиб турган муаммога ҳазрат шундай жавоб берганлар: «Ҳозирда одамлар телефон ва шунга ўхшаш жиҳозларда узуқ-юлуқ маълумотларни ўқишга ўрганиб қолишяпти. Тўғри бунда ҳам анча-мунча илмга эга бўлиш мумкин. Бироқ китобнинг ўрни бошқа. Китобда муаллиф аввал муқаддима ёзади. Унда ушбу асарда қайси мавзуда ва нималар ҳақида сўз боришини баён қилади. Кейин ўзи ёритаётган мавзунинг тарихидан гап бошлайди ва аста-секин асосий нуқтага етиб боради. Сўнг керакли хулосаларни бериб, сўзига хотима ясайди. Шу боис, китобни бир четдан ўқиган одам билан у ер-бу ердан маълумот ўқиб юрган одамнинг орасида ер билан осмонча фарқ бўлади. Ҳаккам-дуккам маълумотларни ўқишга ўрганган одамнинг фикрлаши ҳам ҳаккам-дуккам бўлиб қолади, бир нарса гапирсангиз, атрофлича фикрлай олмайди».

Шуни ҳам таъкидлаш жоизки, «Мусталаҳул ҳадис», «Фиқҳий йўналишлар ва китоблар» ва «Усулил фиқҳ» каби китоблар мутахассисликка оид бўлгани учун оддий ўқувчига бироз мураккаброқ туюлиши мумкин. Уларни ўқишда шу соҳанинг олимларидан ёрдам сўраш мақсадга мувофиқ бўлади. Шуни эътиборда тутиш лозим.

Islom.uz портали 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абу Вадоа қашшоқлашиб кетиб, юзларига ажинлар тушди. Одамлар уни қўл билан кўрсатадиган бўлиб қолишди.Абу Вадоа Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидининг давоми...

2191 08:00 / 27.09.2020
Умар ибн Абдулмалик Киноний айтади .Ибн Муҳайриз Рум ўлкасида бир олимнинг суҳбатида бўлди. Унинг ҳузуридан чиқишда эса насиҳат қилишни сўради. Олим Ибн давоми...

1800 08:00 / 20.11.2019
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам quotКим Аллоҳга ва Расулига иймон келтирса, намоз ўқиса, рўза тутса, уни давоми...

5155 19:05 / 28.11.2018
Бир кунмасбир кун, албатта жаннатга кириш учун иймоннинг ўзи кифоямиЖавоб Бисмиллаҳир Роҳманир РоҳиймЖаннатга кирмай қолиш амал туфайли ҳам бўлади.Қуръони карим давоми...

6415 17:50 / 11.12.2018