1446 йил 4 жумадул аввал | 2024 йил 06 ноябрь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тазкия

Ал Ҳикам ул Атоиййа шарҳи (3)

05:00 / 01.03.2017 2938 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Учинчи ҳикмат

       “Химматларининг ўзиб кетиши қадарлар деворини ошиб ўтолмайди”

        Бу ҳикмат ўзидан аввалги ҳикматнинг қўшимчаси ва тўлдирувчиси бўлиб, ҳамда аввалги ҳикмат туфайли пайдо бўлган саволларга ҳам унда жавоб бор.

Келинг, аввало ушбу ҳикматни қисқароқ тафсир қилиб олайлик. “Химматларининг ўзиб кетиши қадарлар деворини ошиб ўтолмайди” Ҳимматлар дегани: у интилиш, азму-қарор ва қатъият бўлиб, Аллоҳ таъло уни инсонлар савдо-сотиқ, касб-ҳунар, ўқиб-ўрганиш ва бошқа ўз ишларига юзланган ўринларда беради. Мана шу интилиш ва қатъият ўз соҳибларининг нафсида ҳарчанд мустаҳкам ва кучли бўлмасин, у қадарлар деворини ошиб  ўтолмайди .

Ибни Атоуллоҳ раҳматуллоҳи алайҳ Аллоҳ таъоло ўз ғайбида сизу-бизга белгилаб қўйган қадарни шаҳарни ўраб турган мустаҳкам, баланд ва қалин деворга ўхшатмоқдалар. Душманлар у деворни ҳали бу еридан, ҳали у еридан ошиб ўтишга ҳарчанд уринишмасин, бунга асло қодир бўлишмаганидек, сен ҳам Аллоҳ таъолонинг қадарлари деворини ҳар қандай тадбир қилиш маҳорати ёки ғайри оддий кучга эга бўлсанг ҳам, ўз интилишинг, тадбирларинг билан бекор қилиб ёки улар устидан сакраб, ошиб ўтолмайсан.

Ибни Атоуллоҳ раҳматуллоҳи алайҳнинг бу ҳикматдан кўзлаган муродлари қуйидагича:

Эй одам боласи! Сен Аллоҳ таъло сени турғизиб қўйган сабаблар оламида кучинг етганича, ўзинг яхши кўрганинигдек, ҳоҳлаганингча ишлаб, ҳаракат қил, натижалар ҳақида излан ва сабабларни бажаргин. Лекин билгинки, сен амалга ошираётган сабаблар кўринишидан ҳарчанд ўткир, таъсири кучли бўлмасин, агар Аллоҳ таълонинг ўз ғайбида ўтган ўзгармас қазою-қадари унинг қаршисидан чиқса ўлик суратга айланиб қолади. Энг аввало, биз қазо билан қадарнинг ҳар бирининг маъносини тўғри аниқлаб олишимиз лозим. Кўпчилик бу иккисини бузуқ ва нотўғри тушунишади. Қазо вақадарнинг ҳақиқатини кўпчилик билмаслиги  сабаб бўлиб, бир неча йиллар олдин ёзган الانسان مسير ام مخير(Инсон ихтиёри ўзидами ёки ўзида эмасми)номли китобимни чиқардим. Ана шу китобда бу мавзуни бақадриҳол кенг ёритиб, чигаллик доирасидан чиқардим. Умид қиламанки, китоб узоқ вақтлардан бери бу мавзунинг устини қоплаб олган қоронғиликни кетказишда ўз вазифаси бажаради. Бу ерда ҳам, мана шу муносабат билан ана шу мавзуга қайтиб, қазо ва қадар тушунчаси ҳақидаги ноаниқлик ва чигалликни кетказадиган миқдорда баён қиламиз.

Аллоҳ таълонинг қазоси келажакда содир бўладиган ҳамма нарсани азалдан билишидир.

Аммо, қадар эса, ҳамма нарсалар воқеъликда Аллоҳ таолонинг ана шу азалий илмига мувофиқ содир бўлишидир. Демак, Аллоҳ таоло борлиқдаги ҳодисотларнинг содир бўлишидан олдин билиши қазо, агар ана шу нарса содир бўлса(шубҳасиз, Аллоҳ таолонинг илмига мувофиқ воқеъ бўлади), уни қадар дейилади. Ана шу воқеъликда содир бўлиш пайтида қазо номи қадарга ўзгарадиган, қазо иккига бўлинади:

Биринчиси: Аллоҳ таоло уни яратиши билан воқеъ бўлади. Унинг вужудга келишида инсон иродасининг ҳеч қандай алоқаси ёки таъсири бўлмайди. Мисол учун: ўлим, касаллик ва жисмоний нуқсонлар, шунингдек коинотдаги зилзилалар, ер ютиши, сел келиши ва тўфонлар каби ҳодисалар.

Иккинчиси: Уни вужудга келиши ҳам Аллоҳ таоло уни яратиши билан бўлади. Лекин, инсон ана шу нарсани хохлаш ва унга қасд қилиши орқали содир бўлади. Масалан: инсон томонидан содир бўладиган иустақил ҳатти-ҳарактлари, улар савдо-сотиқ, деҳқончиликва турли хил ижтимоий ишлари, шунингдек намоз, рўза, ҳаж ва бошқа диний тоат-ибодатлари ҳам. Энг муҳими, ана шу иккови ҳам Аллоҳ таолонинг қазою-қадари деган маъно ичига киришини билишимиз зарур. Чунки уларнинг ҳар бири Аллоҳ таолонинг илми ва яратиши орқали жорий бўлади. Шунингдек барча нарса Аллоҳ таолонинг қазою-қадари ҳукмронлигига бўйсуниши ва инсоннинг ихтиёри ўзида бўлиши ёки мажбур бўлишига уларнинг алоқаси йўқлигини ҳам билишимиз лозим. Бу ўринда биз ушбу мавзуда сўзни узайтирмоқчи эмасмиз, балки унинг ўз хос ўрни бор.

Мана шу ерда: “Биз эндигина шарҳидан фориғ бўлган ҳикмат билан, Ибни Атоуллоҳ раҳматуллоҳи алайҳнинг бу гапларини қандай алоқаси бор?” деган савол пайдо бўлиши мумкин.

Мана, сизга жавоб қўйидагича: Масалан, бир киши ризқ топиш йўлларидан бир сабаб устида ғайрат билан ишлаб, уни амалга ошириб юриши мумкин. Лекин, қаралса у ношаръий сабаблиги маълум бўлади. Агар унинг ёнига бир киши келиб, унга бу ишдан узоқ бўлиши кераклиги ва у ношаръий иш экани ҳақида насиҳат қилса. У билан тортишиб: “Ризқнинг сабабини қилиш буюрилган шаръий иш. Аллоҳ таоло ҳам бекорчи бандани ёқтирмайди” дейди. Яна, у ўзича: “Ахир, Аллоҳ таолонинг ўзи мени сабаблар оламида турғизиб қўйибдику! Шунинг учун ҳам ана шу сабабни амалга оширишим керак”, дейиши ҳам мумкин. Бу саволнинг жавоби, иккинчи ҳикматга қўшимча бўлиб, уни тўлдириб келган мана бу: “” ҳикматда намоён бўлади. Яъни, сен ношаръий сабаблар билан  ишлаётганингни билганингда, масалан: Ҳаром ишлар тўла бир шаҳарда бўлсанг, ўзинг ҳам у ердаги гуноҳ ишларни қилишга мослашиб қолган бўлсанг, энди, тижоратларингдан, ҳар турли пул топадиган ишларингдан қўл силтаб, у ердан бошқа, гуноҳу маъсиятлардан узоқ бўлинадиган жойга кўчиб кетишинг вожиб бўлади. Агар, ана шу пайт сенга шайтон: “ Сени ризқинг учун бу сабабни Аллоҳ таолони ўзи сенга пайдо қилиб, берган бўлса! Агар бу йўлни ўзинга беркитиб қўядиган бўлсанг, унинг ўрнига бошқасини қаердан топасан?” деса. Сен унга жавобан: “Менинг бу шаҳардаги тижорат ишим, ризқимнинг масдари эканини, менинг ҳузур-ҳаловат топиб, яшашим учун ҳақиқий сабаб ҳам, айнан у эканини қаердан билдинг? Бундай тасаввур қандай қилиб мени устимдан ҳукмронлик қила олсин, ваҳоланки мен Аллоҳ таолонинг “Албатта, Аллоҳ Ўзи ризқ берувчи, қувват эгаси, шиддатлидир” деган ва: “Ризқни Аллоҳнинг ҳузуридан истанглар” (Анкабут сураси17-оят) деган сўзи билан ва ҳадисдаги Росулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламнинг : Албатта сизнинг ҳар бирингизнинг яратилиши онаси қорнида қирқ кун нутфа ҳолида жамланади. Сўнгра яна шунча қуюқ қон(зулуксимон) ҳолида бўлади. Сўнгра яна шунча чайналган гўшт ҳолида бўлади. Сўнгра унга руҳни пуфланади ва тўрт нарсани, ризқини, ажалини, амалини ва бадбахт ёки бахтли бўлишини ёзиб қўйиш буюрилади”, деган сўзлари билан бирга яшаётган бўлсам”, деб айтгин.

Демак сенга келадиган ризқинг Аллоҳ таолонинг илмида ёзиб қўйилган бўлиб, У зотнинг қазосига киради.Сенга ундан фақатгина унинг илмида, яширин ғайбида ёзилгани келади. Ана шу келган нарса Аллоҳ таолонинг қазосига мувофиқ ҳолдаги қадардир. Аммо, сенинг куч сарфлаб ишлашинг, савдо  сотиқ қилишинг ана шу Аллоҳ таолонинг қазоси ва ҳукмида ёзилган нарсага ва У зотнинг илмига мувофиқ ҳолда воқеъ бўладиган қадарга хизмат қилувчи омил холос. Шунинг учун сени васваса қилаётган шайтонингга айтиб қўйгин: “Агар, Аллоҳ таоло менга бойлик ва кўпгина ризқу - рўз ёзган бўлса, мен қаерга борсам ҳам, қаерда бўлсам ҳам, унинг ўзи менга эргашиб келади. Агар Аллоҳ таоло азалдаги илмида менга озроқ ризқни ва чекланган миқдордаги мол-дунёни ёзган бўлса, албатта у Аллоҳ таоло қазо қилганидек озлигича қолаверади. Мен қанча яшасам ҳам, қанча савдо-сотиқ билан шуғуллансам ҳам, ҳар қанча ризқ,бойлик қидириб дунёнинг ғарбию-шарқига кўчиб юрсам ҳам фойдаси йўқ.Чунки бунинг сабаби: “”. Мана энди бу ҳикматнинг ўзидан  олдингисига қандай алоқаси борлигини тушуниб етган бўлсангиз керак.

Лекин, бу ҳақиқат гоҳида баъзи инсонларда қуйидаги саволни келтириб чиқариши мумкин: “Ундай бўлса, сабаблар билан бирга иш олиб боришни нима кераги бор? Модомики, қадарлар деворини ошиб ўтолмас экан, ризқни қидириб топиш учун ер юзида елиб-югуриб, ҳаракат қилишни нима фойдаси бор?”

Жавоб мана бундай: Сиз борлиқдаги турли-хил сабаблар олдида икки ҳолатнинг бирида бўласиз:

Биринчи ҳолатда шарьий сабаблар барчаси сиздан узоқ бўлади ва сизнинг тер тўкиб ишлашингизга боғлиқ бўлмайди. Бундай пайтда сиз тажрид оламида бўласиз. Сиздан эса бу ҳолатга таслим бўлиб, сабр билан кутиш талаб қилинади. Аммо, атрофингиздаги ношарьий сабабларнинг кўплиги юқорида айтганимиздек йўқ ҳукмида бўлади. Шунинг учун сиздан уларни ўзингизни билмаганга олиб, узоқда бўлиш талаб қилинади.

Иккинчи ҳолатда эса, атрофингизда шарьий сабаблар тўла бўлади. Шунинг учун сиз унга юзланиб у билан бирга иш олиб боришингиз лозим. Бу дегани, сабаблар Аллоҳ таьалонинг қазо ва қадарига ўз таьсирини ўтказиш ёки қаршилик қилиш кучига эга, дегани эмас. Бундай тасаввурга боришдан Аллоҳ асрасин. Балки Аллоҳ таьоло сизни сабабият оламида турғизиб қўйгани учун, сизга улар билан бирга иш олиб боришни буюрган. Шу билан биргаликда ақлингиздаги ҳақиқий таьсир кучи Аллоҳ таолонинг иродасида эканлиги ҳақидаги вожиб бўлган ишонч йўқ бўлмасин. Анави сиз бажараётган, гўёки унга суяниб қолган сабабларда эса, ҳеч қандай таъсир кучи йўқ. Аммо, шаръий сабаблар томон юзланиб, уларни бажариш ва уларга қаттиқ риоя қилиш эса, Аллоҳ таолонинг ўзи бизни унинг устида турғизиб қўйган ва бизга буюрган вазифа холос. Ҳақиқатда муомаламиз сабаблар билан эмас, У зот билан бўляпти. Келётган натижалар ҳам сабаблардан эмас, балки, фақатгина Аллоҳ таолодандир. Мана шу, сабаблар Аллоҳ таолонинг қазо ва қадарига хизматкор эканини ва қазо ва қадар иккиси сабабларга хизматкор эмаслигини билдиради. Ибни Атоуллоҳ раҳматуллоҳи алайҳнинг ушбу учинчи ҳикматдан кўзлган муродлари ҳам мана шу маънодир. Шу ўринда, билишимча кўпчилик мусулмонлар ҳали ҳам тўла ишонч ҳосил қила олмаган. Мана шу ҳақиқат олдида бироз тўхталиб ўтайлик. Балки, бунга зид бўлган эътиқод ёки тасаввур баъзи уламолар ёки даъват ишлари билан шуғулланувчи олимларда ҳам кутилмаганда содир бўлади. Баъзилари бу борлиқдаги биз муомалада бўладиган сабабларда мисол учун олов, сув, захар, дори, овқат ваҳоказоларнинг ўзида таъсир кўрсатувчи куч бор деб, қатъият билан гапирадилар. Агар ўзининг иймоний эътиқодини эслаб, унга мувофиқ жавоб берса эди, бу ҳақиқатни тушуниб етарди. Ана шунда, у(сабаб)лардаги куч ва таъсирни ҳам унга Аллоҳ таоло берганку! дерди. Мен бу ерда ақида ва калом уламоларининг мантиқларини анавилар билан муҳокама қилмоқчи эмасман. Чунки уларнинг баъзилари ақида уламоларининг мантиқлари ва кўп сўзларига аҳамият бермайдилар. Лекин мен уларга Қуръондаги қатъий ҳужжатларни, сўнгра тавҳид ақидаси талаб қилган нарса яъни Аллоҳ таолонинг зоти, ҳамда сифатларида ягоналигига эътиқод қилиш зарурлигини эслатмоқчиман. Қуръондаги қатъий ҳужжатлардан қуйидагиларни эслаймиз:

Биринчидан: Аллоҳ таолонинг сўзи: “Аллоҳ – Ундан ўзга илоҳ йўқ. У Ҳайй ва Қаййумдир”(Бақара сураси. 255 оят) Ушбу оятда Аллоҳ таоло ўзининг буюк зотини “Қaййум” деб номлади. Яъни коинотдаги барча ишларни доимий амалга оширувчи, бошқариб турувчи  дегани. Борлиқдаги ҳар бир ҳаракатланётган, таъсир этаётган ёки таъсирланётган нарса албатта, ҳамма вақт ва ҳар лаҳзаларда бевосита У зотнинг таъсир кучи билан амалга ошади. Демак, иш шундай бўлгандан кейин сабабларда қандай таъсир кучи бўлиши мумкин?

Иккинчидан: Аллоҳ таолонинг: “Унинг оят-белгиларидан бири, осмонлару ер Унинг амри ила турур” (Рум сураси.25-оят)деган сўзи. Яъни, осмонлар, ер ва улар орасидаги нарсалар вауларнинг ичига У зот қўйиб қўйган нарсаларнинг ҳаракатланиши ва Аллоҳ таоло зиммасига юклаган вазифани адо қилиши У зотдан бўлган кўрсатма ва буйруқ билан амалга ошади. Сиз оятдаги “турур” калимасини эсдан чиқарманг! У келаси замон феъли бўлиб, доимийлик ва бардавомликка далолат қилади. Бу дегани, сиз кўриб турган борлиқдаги барча ҳаракат ва ўзгаришлар ҳох катта бўлсин, ҳох кичик, Аллоҳ таолонинг лаҳзама-лаҳза бериб турадиган куч-қуввати ва буйруғи билан амалга ошади. Агар сиз бу раббоний сўз ҳақида чуқур фикр юритсангиз биласизки, бизларга кўриниб турган сабаблар Аллоҳ таолонинг ҳукмронлиги ва буйруғига маҳкум аскарлар ҳолос. Улар ўзидаги қувват ва таъсир кучини лаҳзама-лаҳза Аллоҳ таолодан қабул қилиб олишини тушуниб етасиз.Энди (илоҳий қарор шундай бўлгандан кейин)сабабларнинг ўзида, яккаю-ягона бошқарувчи бўлган зот Аллоҳ таолодан ажралиб, алоҳида бўлган, яширин ички таъсир кучи қолдими?

 

Учинчидан: Аллоҳ таолонинг: “Албатта, Аллоҳ осмонлару ерни қулаб тушишларидан ушлаб турур. Агар улар қулайдиган бўлсалар, Ундан ўзга ҳеч ким уларни ушлаб тура олмас. Албатта, У Ҳалийм ва Ғафурдир” (Фотир сураси.41-оят)деган сўзидаги “ушлаб турур” калимасини яна бир бор чуқурроқ ўйлаб кўринг. У ҳам доимийлик ва узлуксиз кетма-кетликка далолат қилади. Сўнгра, ана шу оят айтаётган Раббоний қарорга қаранг. У сизга очиқ тил билан айтмоқда: Борлиқдаги сени кўзинг кўрган ва кўрмаётган  қонун-қоидалар еру-осмонларни ҳаммага маълум бўлган, ёки ўқиб ўрганиладиган низомига мувофиқ тутиб туришида давомийлик ва барқарорликни ҳар лаҳза Аллоҳ таолонинг тадбири ва ҳукми орқали ўзида касб қилади. Агар, Аллоҳ таоло бир лаҳзагина коинотдан ўз таъсир кучини ажратиб олса, шу заҳотиёқ борлиқдаги барча нарса сочилиб, парчаланиб йўқ бўлиб кетарди. Ўша пайтда бирор нарса ёки бирор сабаб ўз таъсир кучини ўтказиши ва тадбир қилишда Аллоҳ таолонинг ўрнида бўла олиши мутлақо мумкин эмас. Демак, Аллоҳ таоло олдинги билан кейинги нарсани бир-бирига биз сабабият деб номлаётган ришта билан боғлаб қўядиган зотдир. Ана шу нарса, ҳозиргина билганимиздек ҳар лаҳзама-лаҳза амалга ошади. Ҳолат шундай бўла туриб, коинотдаги Аллоҳ таоло яратган нарсаларнинг қайси бирида мустаҳкам ички таъсир кучи қандай қилиб бўлиши мумкин?

Тўртинчи: Аллоҳ таолонинг сўзи: “Улар учун Биз уларнинг насл-ларини тўла кемада кўтарганимиз ҳам бир оят‑белгидир” ( Ясин сураси 41-оят). Агар, денгиз тўлқинларида сузиб юрган кеманинг ўзида ички мустаҳкам таъсир кучи бўлса, нима учун кемадаги тўла одамларни кўтариб боришни ўзининг буюк зотига нисбат берди? Нимага вужудида “мустаҳкам қувват”га эга бўлган кемага нисбат бермади?

Ушбу оят шубҳасиз, кемани кўтариб борувчи зот фақатгина Аллоҳ таолонинг ўзи эканини эълон қилмоқда. Демак, энди кемада ҳақиқий сабабият борлиги ҳақидаги нотўғри тасаввур йўқ бўлди ва уни бардавом, узлуксиз риоя қилиб, кўтариб боришдаги таъсир кучи Аллоҳ таолога қайтди.

Бешинчиси: Аллоҳ таолонинг саййидимиз Нуҳ алайҳиссалом ҳақидаги сўзи: “Ва у(Нуҳ)ни тахталари ва михлари бор нарса устига кўтардик” (Қамар сураси. 13-14 оятлар). Бу ҳам  юқоридаги каби, балки ҳақиқатни айни ўзига далолат қилишда ундан ҳам равшанроқдир. Сиз бу ердаги илоҳий баённи бир мулоҳаза қилинг! У кемани бизнинг тасаввуримиздаги уни кўтариб борувчи куч-қуввати билан бирга ёғоч тахталар ва михлар йиғиндиси холослигини ифода қилиб, кеманинг ўзи арзимас нарса эканини баён қиляпеи. Ушбу оят ўзиниг балоғатли тасвирлаши билан, ана бу ёпирилиб келаётган тўфон ва дахшатли тўлқинлар орасида кеманинг ўзи бир иш қила олиши ёки устига бошпана излаб чиққанларни кўтариб туриши у ёқда турсин ўзини ҳам сақлаб қола олмайдиган нарса эканини таъкидлаяпти. Лекин Аллоҳ таоло уларни кўтариб,кеманинг устида сақлаб нажот берди. Демак, Аллоҳ таолонинг салтанати олдида кема мазмунсиз бир шакл бўлиб қолди.

Олтинчи: Ушбу ҳақиқат мазкур оятларнинг тасдиғи ва таъкиди билан бирлашиб, Росулуллоҳ бизга ўргатган, доим такрорлаб айтиб юришга ва ўзимизга сингдиришга буюрганлари муқаддас калимада ўз аксини топади. У калима: “لا حول و لا قوة الا بالله”   яъни Аллоҳдан бошқада ҳеч қандай куч-қудрат йўқ. Ушбу кенг қамровли калимага эътибор бериб, қаранг. У куч-қудрат фақат Аллоҳ таолонинг ўзида эканини ифода қилиш учун ҳаммадан, ҳар лаҳзада унинг мутлақо ҳаммасини бекор қиляпти. Агар коинотнинг ҳаммаёғида кетма-кет содир бўлаётган ҳаракатни кўрсангиз, билингки, у Аллоҳ таоло томонидан унга ҳар лаҳзада кетма-кет келиб турган қувват билан содир бўлаяпти. Худди ёруқлик таралишига ўхшайди.У кундузи атрофингиздаги ҳамма нарсага сизиб киради. Албатта у қуёшдан ҳар лаҳзада келиб турадиган нурлар орқали амалга ошади.Агар қуёшнинг нури улардан узилса қоп-қоронғу зимистонга айланиб қолади. Энди, Аллоҳ таолонинг Зотида,сифатлари ва феълларида ягона деб эътиқод қилиш тақозо қилган бир илмий мантиққа эътиборингизни қаратмоқчиман. Мана шу айнан ҳар бир мусулмон эътиқод қилиши вожиб бўлган ақида бўлиб, Аллоҳ таоло ягона Зот, борлиқда ундан бошқа илоҳ йўқ! У зот ўз сифатларида ҳам ягона, унинг сифатларида ҳеч ким унга ҳақиқий шерик бўла олмайди. У Зот феълларида ҳам ягона, унинг ёлғиз ўзи йўқдан бор қилгувчи, яратгувчи, яратишда ҳеч ким унга шерик бўла олмайди деб, билиши вожибдир.

         Агар биров келиб, масалан: “Оловнинг ўзида Аллоҳ таоло унга бериб, сўнг уни ўз ҳолига қўйиб қўйган куч бор. Олов ана шу ичида яширинган куч билан куйдиради” деб эътиқод  қилишини айтса. (Худди кемани ичи тўла одам билан бошқарувсиз денгизни ўртасига қўйиб қўйган каби) Бунинг маъноси коинотда ўзи мустақил куйдирувчи куч бор, Аллоҳ таоло уни куйдириш вазифасини бажариши учун оловнинг ичига жойлаштириб қўйган, деган бўлади. Бундай эътиқоди билан, коинотда Аллоҳ таолонинг куч-қувватидан бошқа куч бор, у коинотдаги низомни бошқаришда У зотга шерик бўлади,  деб, исботламоқчи бўлган бўлади. Ундай бўлса олов худди маълумотлар сақланадиган электрон мияга ўхшаб қоладику! Унга маълумотларни солиб қўйиб, ҳохлаган пайтда мурожаат қилсангиз айтиб ёки кўрсатиб берганидек, олов ҳам ўзида куйдирувчи кучни сақлайдими? Ундай бўлса, анавиларнинг ўйлашича дори ва унинг таъсир кучи ҳақида ҳам, заҳар ва ундаги куч ҳақида ҳам ва овқат ва унинг тўйдиришдаги таъсир кучи ҳақида ҳам худди шундай дейиш керак бўладику! Бу дегани ҳамма куч-қувватлар ўзининг мавжудлиги ва таъсир ўтказишида Аллоҳ таолодан мустақил ҳолда ўзини-ўзи бошқаради. Уларнинг қаршисида Аллоҳ таолонинг бирдан-бир иши ана шу кучларни коинотдаги нарсалар орасида тақсимлаб, ўзи муносиб кўрган  жойга қўйиб қўйганлиги холос, деганику!

Бу очиқ-ойдин Аллоҳ таолога ширк келтириш эмасми?   

         Мана энди: “Ундай бўлса нега сабаблар билан бирга иш олиб боришимиз керак? Нима учун сабабларни ҳаммасини ошиб ўтиб, уларнинг ўрнига Аллоҳ таолонинг ўзи билан бирга муомала қилмаймиз? Ҳамма эҳтиёжларимизда, ейишда ҳам, дорида ҳам турли мусибат ёки касалликларга сабаб бўладиган нарса(масалан: олов, заҳар ва бошқа)лардан сақланишда ҳам унинг ҳукмини, буйруғини кутиб ўтирамизми?” деган саволнинг жавобини билиб олдингиз.

Жавобнинг қисқача мазмуни шуки, сиз бу гапингиз билан Аллоҳ таолога беодоблик қилиб, У зот борлиқда ўрнатиб қўйган низомга ҳурматсизлик қилган бўласиз. Аллоҳ таоло билан бирга муомалада бўлишингиз учун, У зот коинотда турғизиб қўйган низомга эҳтиром билан риоя қилиб иш олиб бориб, унинг буйруқларига мувофиқ амал қилишингиз керак бўлади.

У зот қорнимиз очганда овқат ейишга, чанқаганимизда ичимлик ичишга, касал бўлганимизда даволанишга ва турли касаллик ёки ўлимга олиб борадиган маълум сабаблардан эҳтиёт бўлишга буюрган. Сўнг, ана шуларнинг барчасида бошқарувчи зот ягона Аллоҳ таоло эканини ва таъсир ўтказиш ҳам фақат у зотнинг буйруғи билан амалга ошишини билишимизга буюрди. Яна ҳар-бир нарсани яратувчиси ва ўзига юкланган вазифани бажаришга буюрувчи ягона Аллоҳ таоло эканини билишимизга буюрди: “Огоҳ бўлинг, яратиш ва амру тадбир Унинг Ўзига хосдир. Оламларнинг Робби Аллоҳ баракотли, улуғдир” (Аъроф сураси 54-оят).

Бизга маълум сабаблар билан бирга иш олиб боришга буюриб, айни вақтда шубҳасиз: “Ҳимматларнинг ўзиб кетиши қадарлар деворини ошиб ўтолмайди” деган ҳақиқатни билишимизга ҳам буюрди.

         Аллоҳ  таоло бизларга буюрган ушбу шариат, У зот бизларга ўзи ўргатган эътиқодий ҳақиқат билан биргалашиб, У зотнинг саййида Марямга қилган хитобида ёрқин намоён бўлади. Саййида Марям тўлғоқ азобидан қийналиб, хурмо дарахти ёнига келиб, унга суянмоқчи бўлиб турганда, Аллоҳ таоло: “Хурмо танасини ўзингга силкит” (Марям сураси 25-оят) деди. Анави қуруқ дарахт бўм-бўш бўлиб, у пайтда ҳеч қандай меваси йўқ эди. Ўша заҳоти унда Аллоҳ таоло янги пишган хурмони ундирди. Шубҳасиз у кишини бундай сабабият низомларидан ошиб ўтувчи каромат билан сийлаган Аллоҳ, ана шу янги пишган хурмоларни у кишининг қўйнига ўзи ҳоҳлаган замон тушириб қўйишга қодир эди. Лекин биз барчамиз ишонганимиз каби, қодир бўла туриб ҳам саййида Марямга: “Хурмо танасини ўзингга силкит”! деди. У кишининг заиф, мадорсиз қўллари худди улкан бинонинг устуни каби ерда мустаҳкам ўрнашиб турган, катта хурмо танасига қанчалик ҳам таъсир қила оларди? Аммо бу силкитиш Аллоҳ таоло буюрган вазифадир. Шунинг учун ҳам, саййида Марям ушбу Раббоний кўрсатмага одоб кўрсатиб, Аллоҳ таолога бўлган бандалик талабини амалга ошириб, ушбу вазифани бажаришлари лозим эди.

Аммо иймоний ишонч ва эътиқодий ҳақиқат шуки, ана бу улкан хурмо дарахтининг тепасида кутилмаган пайтда янги пишган хурмо мевасини яратиб, йўқдан бор қилган зот ҳам Аллоҳ таолонинг ўзи. Саййида Марямнинг этагига уларни янги узилган мева ҳолида тушурадиган ҳам, Аллоҳ таолонинг ўзидир.

          Мана шу ерда сиз, сабабларда ҳеч қандай таъсир кучи йўқ, улар Аллоҳ таолонинг  қазою қадарига хизмат қилувчи омил холос, деган қатъий эътиқод билан бирга сабабларни амалга оширишдан келиб чиқадиган тарбиявий натижага эътибор қилинг.

Агар Аллоҳ таолонинг қазою-қадарида сиз амалга оширган сабабларнинг самара бериши ва унинг ортидан мўлжаллаган мақсадингизга ета олишингиз ёзилган бўлса, сизга бундай марҳамат қилувчи зот Аллоҳ таоло деган ишонч қалбингизда тўлиб тошади.  Шунинг учун тилингиз билан У зотга ҳамду-сано айтиб, шукур қилишингиз лозим.

Аммо, сабабларни амалга оширганингиз билан мақсадга ета олмаслигингиз ёзилган бўлса, иш сиз ўйлагандек бўлмаса, биласизки бу масала Аллоҳ таолонинг қазоси ва ҳукмига оиддир.  Шунинг учун бу ишни сиз мўлжаллагандек бўлмаганида ўзингизни айблаб, сабабларни яхшилаб ишлатишни билмаганим учун ёки рўпара бўлган тўсиқларни, муаммоларни енгиб ўтишда ожизлик қилганим учун шундай бўлди,  демайсиз.  Ёки, мана бундай қилганимда, бундай бўлмасмиди? Ёки фалон киши қилгандек қилганимда, унга ўхшаб менинг ишим ҳам ўнгланарди деган, фараз ва тахминларга бормайсиз.

Жуда кўп инсонларнинг фикр-хаёлларини эгаллаб олган бундай нотўғри тасаввурлар кўпинча уларни турли хил касалликларга, руҳан тушкунликка ёки ҳар-хил ўй-фикрлар билан қийналиб юришга гирифтор қилади.

Лекин,  шариат аҳкомларига амалда бўйсуниш билан бирга, илоҳий қазонинг ҳақиқатига бўлган эътиқодий ишончни ўртасини ўзида жамлаган муъмин банда бундай мусибатлар ва оғриқлардан омонда, саломат бўлиб қолаверади. Чунки, бу содир бўлган нарса қайси сабабни ушласа ҳам ёки қандай тадбирни қўлласа ҳам ва қаерга борса ҳам унга етиб оладиган, иложсиз воқеъ бўладиган Аллоҳ таолонинг қазоси ва ҳукмининг натижаси эканини билади.  Аллоҳга чиндан ҳам ишониб, У зотдан рози бўлгани учун ундаги руҳан тетиклик ва унга келган нарсада албатта яхшилик бор деган ишонч зиёда бўлиб боради.

Ана шу пайтдаги ҳолат Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: “Аллоҳдан ёрдам сўра, ожизлик қилма. Агар сенга бир мусибат етса: “Агарда мен бундай қилганимда, албатта бундай бўларди”, демагин. Чунки “Агарда” дейиш шайтон амалини очиб қўяди. Лекин, сен: “Аллоҳ тақдир қилди, У зот Ўзи ҳоҳлаганини қилди” деб айтгин”, деган васиятларига бўйсунишнинг ёрқин намунаси бўлади.

Сўзимиз сўнгида яна бир бор сизга эслатиб ўтамиз. Сиз билишингиз вожиб бўлган ҳақиқат шуки, сабабларнинг Аллоҳ таолонинг қазою қадарига бўйсуниши, бу инсон Аллоҳ таолонинг қазоси олдида ҳеч қандай ихтиёрга эга бўла олмайди дегани эмас. Балки қазо ва қадар масаласининг инсон ихтиёри ўзида бўлиши ёки ўзида бўлмаслигига ҳеч қандай алоқаси йўқ. Албатта, сиз буни мана шу ҳикматнинг бошида қазо ва қадарнинг ҳар иккисини алоҳида таърифлаганимизда тушуниб олган бўлишингиз керак. Ана шу ерда у иккиси ҳақидаги кўп одамларнинг нотўғри тасаввурларидан ҳам огоҳлантирган эдик. Лекин шундай бўлса ҳам, бу масала кўпроқ тафсилоти билан баён қилиниши зарур. Шунинг учун агар сиз ҳали ҳам тўла қаноат ҳосил қила олмаган бўлсангиз, бу ҳақиқатни яхши тушуниб, тўлиқ маълумотга эга бўлиб, қаноат ҳосил қилиш учун الانسان مسير ام مخير (Инсон ихтиёри ўзидами ёки ўзида эмасми) номли китобимизга мурожаат қилинг. Ана шу ерда у иккиси ҳақида бақадриҳол кенгроқ, батафсил ва мукаммал баён қилганмиз.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
.Сўфий, ва .тасаввуф, сўзларининг луғавий маънолари ҳақидаги тортишув уларнинг истилоҳий маъноси борасида ҳам давом этади.Муҳаммад Юсуф Мусо таҳқиқ қилган давоми...

7238 10:01 / 31.10.2018
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу Аллоҳ таолонинг азобидан юқори даражада хавф қилиб турадиган инсон эдилар. У киши ўзларининг фазллари ва қилган амалларига ҳеч давоми...

1496 19:00 / 20.08.2023
Сулаймон ибн Сурад розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Икки киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида сўкишиб қолди. Иккисидан бирининг кўзлари давоми...

3017 19:00 / 06.08.2022
учинчи мақолаКуннинг аввалида банданинг нафси билан яхшилик қилишга шартлашиб оладиган вақти бўлганидек, куннинг охирида қилинган ишларни ҳисоблашиб оладиган давоми...

2859 13:08 / 05.09.2020
Аудиолар

133569 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

53919 14:35 / 11.08.2021