1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Мусҳафи шарифнинг янги кўринишдаги навбатдаги адади нашрдан чиқди

09:00 / 17.08.2019 2610 pdf Ўқиш режими + -

Бугун 17 августь куни “Hilol-nashr” нашриёт-матбааси томонидан Қуръони каримнинг навбатдаги 10 000 нусхаси сотувга чиқарилди. Эслатиб ўтамиз, Қуръони каримни чоп этиш Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг махсус рухсати билан амалга оширлаётган бўлиб, бу Мусҳафи шарифнинг олтинчи бор нашр қилинишидир.

Қуръони Каримнинг бугун сотувга чиқарилган нусхаси аввалгиларидан бир қатор жиҳатлари билан фарқ қилади. Гап шундаки, ўтган йили Ғавсоний ноширлик уйи ҳамда “Ҳилол-нашр” матбаа-нашриёт мажмуаси ўртасида ҳамкорлик шартномаси имзоланган эди. Мазкур шартномага мувофиқ, Ғавсоний ноширлик уйи «Ҳилол-нашр» нашриётига Мусҳафи шарифни Ўзбекистонда чоп этиш ҳуқуқини берди. Шартноманинг яна бир муҳим жиҳати шундан иборатки, унга кўра «Ҳилол-нашр» матбаа-нашриёти янги Мусҳафни Марказий Осиё давлатлари ҳамда Россияга тарқатиш ҳуқуқини ҳам қўлга киритган.

Янги Мусҳаф нусхасининг ўзига хос жиҳатлари шундаки, унинг хати бутун дунё мусулмон халқлари ўрганган қадимий Мадина Мусҳафи нусхасига, саҳифа ва қаторларига тўлиқ мос келади. «Ҳилол-нашр» нашриёти ҳам мазкур нусха асосида ўзининг махсус нусхасини тайёрлади. Ёзувлар Ғавсоний ноширлик уйидан олинган нусхага тўлиқ мос бўлган ҳолда оят рақамларининг гардишлари ҳамда ҳар бир саҳифанинг атрофидаги нақш ва бошқа безаклар ўзбек миллий нақшлари билан алмаштирилди. Мусҳафнинг дастлабки нусхаси тайёр бўлгач, Ғавсоний ноширлик уйи томонидан янги нусханинг бадиий савиясини, нақшларини ўрганиб чиқилди ва юқори баҳоланди. Шундан сўнг, янги Мусҳаф нусхаси бир ярим ой давомида махсус назорат гуруҳи томонидан синчиклаб, ҳарфма-ҳарф, сўзма-сўз текшириб чиқилди. Текширувда ҳеч қандай саҳв-хатолар йўқлиги тасдиқлангач, «Ҳилол-нашр» матбаасига ушбу янги нусхани чоп этишга рухсат берилди.

Бугун сотувга чиқарилган Мусҳафи шариф ана шу тасдиқдан ўтказилган Мусҳаф намунаси бўлиб, саҳифаларининг ранги ўқувчиларга енгиллик бўлиши учун сариқ ҳамда оч сариқ рангда тайёрланди.

Ушбу хайрли ишнинг яна бир диққатга сазовор жиҳати шундаки, «Ҳилол-нашр» матбааси мазкур янги Мусҳафни устама нарх қўймай, тан нархида сотишга қарор қилгани сабаб, Ғавсоний нашриёти ҳам бу улкан хизматнинг савобидан баҳраманд бўлиш мақсадида молиявий даромаддан воз кечди.

Бугун эрта тонгдан “Hilol-nashr” нашриёт-матбаа савдо дўкони олди яна Қуръони карим мухлислари билан гавжум. Нашриётнинг марказий дўконида Қуръони каримнинг нархи 32 минг сўмда сотилмоқда. Нашриёт дўконлари, шунингдек, ҳудудлардаги ҳамкор китоб дўконларига ҳам белгиланган ягона нарх – 32 минг сўмдан сотиш шарти билан тарқатилди. Шуни ҳам маълум қиламизки, харидорлар нашриётимиз китобларини hilolnashr.uz сайти орқали онлайн харид қилиш имкониятидан фойдаланишлари ҳам мумкин.

 

«Ҳилол» нашриёти дўконлари:

«Hilol» нашриёт-матбааси бош дўкони

Манзил: Сўгалли ота, 5-уй +99871 216 29 27

Иш вақти: 09.00 – 18.00

Чорсу филиали:

Манзил: Олмазор тумани, Сағбон (Фаробий) кўчаси, 7-уй +99891 134 82 88

Иш вақти: 09.00 – 18.00

Кўкча филиали:

Манзил: Шайхонтоҳур туман, Маннон уйғур кўчаси, 362-уй +99897 755 23 70

Иш вақти: 09.00 – 18.00

Наманган филиали:

Манзил: Наманган ш., А.Навоий кўчаси, 69-уй +99869 227 95 91

Иш вақти: 09.00 – 18.00

Андижон филиали:

Манзил: Андижон ш., Ўзбекистон кўчаси, 5-уй

+998 97 706 29 27

Марғилон филиали:

Манзил: Фарғона вил., Марғилон ш., Хонақо кўчаси, 3-уй  +998 97 756 29 27

Иш вақти: 09.00 – 18.00

Самарқанд филиали:

Манзил: Самарқанд ш., Шоҳи Зинда кўчаси, 268-уй +99891 522 44 99

Иш вақти: 09.00 – 18.00

Сурхондарё филиали:

Манзил: Денов ш., Мустақиллик кўчаси, 69-уй +99893 503 56 94

Иш вақти: 09.00 – 18.00

Хоразм филиали:

Манзил: Урганч шаҳри, Амир Темур истироҳат боғи ҳудуди

 +99899 526 29 27, +99893 747 77 74,

Иш вақти: 09.00 – 18.00

Бухоро филиали:

Манзил: Бухоро шахри, Ибн Сино-1

Мўлжал: Самарқанд дарвоза С-Маркет

+998972392927

Иш вақти: 09.00 – 18.00

Мусҳафи шарифнинг рухсат берилган қолган ададлари ҳам нашрдан чиқарилиб халқимизга етказилади, иншааллоҳ. Зеро, Қуръон кириб борган, ўқиладиган ҳар бир хонадонга Аллоҳ таолонинг файз-барокоти ёғилиб туради. Аллоҳ таоло Мусҳафи шарифнинг навбатдаги ададини барча юртдошларимизга муборак қилсин!


Islom.uz

Мавзуга оид мақолалар
Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг ташаббуси билан бундан 6 йил аввал таъмирланиши бошланган Чамилжа Қалмық масжиди 7 март куни, Рағоиб кечасида расман давоми...

3531 07:00 / 24.02.2019
Жорий йилнинг 2531 октябр кунлари Татаристондаги Болгар ислом академияси Ислом маданиятини қўллабқувватлаш жамғармаси кўмагида .Россия мусулмонларининг диний давоми...

1146 10:18 / 18.10.2021
Аллоҳга беҳад шукрлар бўлсинки, динимизнинг бeшинчи аркони бўлган Ҳаж зиёратига йўл олиш ҳам бошланди. Бундан қувонган юртдошларимиз қалбида қувонч, дилларида давоми...

3991 04:23 / 04.06.2023
Жорий йилда Юртимиздан етти мингдан зиёд зиёратчилар Ҳаж зиёратини адо этишлари режалаштирилган бўлиб, улардан бир қисми Саудия Арабистонига етказилган.Мадина давоми...

3641 06:59 / 06.08.2018
Видеолар
Аудиолар

137651 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

57719 14:35 / 11.08.2021