1447 йил 5 ражаб | 2025 йил 25 декабрь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Ҳаётим шукр, сабр ва дуо орасида ўтади

09:10 / 02.08.2019 2412 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Шақиқ Балхий ва Иброҳим Адҳам ўртасида қизиқ бир суҳбат бўлиб ўтган. Шақиқ Балхий Иброҳим Адҳамдан: «Қандай кун кечирасиз, қаердан маблағ топиб, қандай сарфлайсиз?» деб сўради. «Борида шукр қиламиз, йўғида – сабр», деди Иброҳим Адҳам. Шунда Шақиқ Балхий бундай деди: «Эй Иброҳим, бу ишингни бизнинг Хуросон кўппаклари ҳам қила олади, улар бўлса – ейишади, бўлмаса – сабр қилишади». «Ҳазрат, сизчи, сиз нима қиласиз?» сўради Иброҳим Адҳам. «Борида – баҳам кўрамиз, йўғида – шукр қиламиз», деди Шақиқ Балхий.

Ҳабиб ибн Муҳаммаднинг дунёдан юз ўгиришига Ҳасан Басрийнинг мажлисига қатнаши сабаб бўлган. Ҳасан Басрийнинг насиҳати унинг қалбига ўрнашиб қолган эди. Эҳсонини Аллоҳга қаттиқ ишонган ҳолда, У Зотнинг мукофотига комил ишонч билан берар, шу йўл билан нафсини Аллоҳдан сотиб олган эди. У ҳар куни қирқ минг дирҳам эҳсон қиларди. У бу эҳсонни тўртга бўлар, биринчи ўн минг дирҳамни куннинг биринчи қисмида бериб, «Роббим, бу билан Сендан нафсимни сотиб олдим», дерди. Сўнг яна ўн минг дирҳам эҳсон қилиб, «Бу биринчи ўн мингни эҳсон қилишимга тавфиқ берганингнинг шукронаси», дер эди. Кейин яна ўн минг дирҳам бериб, «Роббим, биринчи ва иккинчи эҳсонимни қабул қилмаган бўлсанг, шу учинчисини қабул эт», деб, сўнг яна ўн минг дирҳамни садақа қилар, «Роббим, учинчи берган садақамни қабул қилган бўлсанг, бу ўшанинг шукри», дер эди.

Иброҳим Адҳам ҳаж қилиш мақсадида йўлга пиёда отланди. Шунда бир киши туяси устидан туриб: «Эй Иброҳим, йўл бўлсин?» деса, у киши: «Ҳаж қилишга кетяпман», дедилар. Ҳалиги киши: «Уловингиз қани, йўл узоқку?!» деди. Иброҳим: «Уловим кўп, аммо сен уларни кўрмаяпсан», дедилар. «Қани ўша улов?» деган эди, Иброҳим: «Агар бирор мусибат юз берса, сабр уловига минаман. Агар неъмат келса, шукр уловига минаман. Агар қазои қадар рўй берса, розилик уловига минаман», деб жавоб берди. Шунда ҳалиги киши: «Аллоҳнинг баракасига бурканган ҳолда йўлингизда давом этинг. Аслида сиз уловда экансиз, мен эса пиёда эканман», деб айтди.

Бир киши солиҳ дўстидан: «Хотиржамлигингнинг сабаби нима?» деб сўраганида, дўсти: «Аллоҳни таниганимдан бери агар менга бирор яхшилик келса, таҳорат олиб шукр намози ўқидим. Бирор зарарли нарса етса, таҳорат  олиб, сабр бардош талабида бўлдим. Бирор ишни қилиш ёки қилмаслик хусусида иккилансам, таҳорат олиб, истихора намози ўқидим. Ҳаётим мана шу тарзда шукр, сабр ва дуо орасида ўтади», деб жавоб берди. Бишр Хофий раҳматуллоҳи алайҳнинг синглиси Зубда ҳикоя қилади: «Бир куни кечаси Бишр кириб келди ва оёғининг бирини уйга киритиб, иккинчисини эса ташқарида қолдирган ҳолда тонггача қолиб кетди. Тонг отгач унга: «Нимани тафаккур қилиб қолдингиз?» дедим. У: «Яҳудий Бишр, насроний Бишр, мажусий Бишрни, ўзимни ва Бишр исмимни ўйлаб қолдим, кейин ўзимга ўзим: «Сендан нима яхшилик ўтибдики, Аллоҳ таоло улар ичидан айнан сени Ислом билан хослаб қўйди?» деб тафаккур қилдим ва буни Аллоҳнинг фазлидан деб билиб, мени Ўзининг хос бандаларидан қилиб яратгани, менга Ўз дўстларининг либосини кийдириб қўйгани учун Унга ҳамд айтдим».

Анвар Аҳмад тўплади

Муаллиф
islom.uz
Манба
«Hilol-nashr» нашриёти
Мавзуга оид мақолалар
Жунайд раҳматуллоҳи алайҳи .Ҳаё неъматларни ва нуқсонларни кўришдир. Ҳаё иккисининг орасида туғилади,, деган.Абул Фидо Исмоил Ҳаравий .Ҳаё муҳаббат ила қамралган давоми...

2841 08:40 / 12.07.2019
Муҳаммад ибн Каъб айтади .Умар ибн Абдулазиз амир бўлгач, менга одам юборди. Мадинада эдим, унинг олдига бордим. Ҳузурига кирганимда уни таниёлмай, таажжуб билан давоми...

2048 08:00 / 17.12.2019
Айтиш лозимки, .Тавҳид, китобида баён қилинган айрим тафсилотларни бугунги ўқувчилар унчалик тушунмасликлари табиий. Аммо китобнинг умумий мазмуни билан танишиш давоми...

1908 11:30 / 26.04.2020
Савол Ишроқ намози ҳақида тўлиқроқ маълумот берсангиз. У қачон ва қандай адо этиладиЖавоб Ишроқ .қуёш чиқиши, деган маънони билдириб, қуёш тўлиқ чиқиб бўлганидан давоми...

43146 20:06 / 28.07.2019
Видеолар

1011 16:41 / 19 декабрь
Аудиолар

216647 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

135806 14:35 / 11.08.2021