1447 йил 27 шаъбон | 2026 йил 15 февраль, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Энди мени У Зотнинг ихтиёрига топширинг

08:04 / 01.06.2020 2934 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Мансур Ҳибатуллоҳ Қуръонни ёд олди, фақиҳ бўлди. Ўзи ёш бўлса ҳам динга улуғ хизматлар қилди. Орадан бироз вақт ўтиб, бетоб бўлиб қолди. Унинг дарди узоқ давом этди. Отаси унинг даволаш учун беҳисоб маблағ сарфлади. Абу Мансур ажали яқинлашганини сезиб, отасига шундай деди: «Отажон, мени даволаш учун, дори-дармон учун, ҳаққимга дуо олиш учун мол-дунёингизни аямадингиз. Мендаги ихтиёр ёлғиз Аллоҳ таолодадир. Энди мени У Зотнинг ихтиёрига топширинг». Бу гапларни эшитган ота деди: «Аллоҳга қасам, Аллоҳ таоло худди Исмоил Иброҳимга «Сенга буюрилган ишни қилинг» (Соффат сураси, 102-оят) дегани каби менинг ўғлимга ҳам бу сўзларни нутқ қилдирди. Аллоҳ таоло бу билан унинг даражасини юксалтиришни ихтиёр этди».

«Солиҳлар гулшани» китобидан

 

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳофиз Заҳабий .Тазкиротул Ҳуффоз,да муҳаддис, муарриҳ, суфий, ҳижрий 336 йилда туғилиб, 430 йилда вафот этган ҳофиз Абу Нуъайм Асфаҳоний Аҳмад ибн Абдуллоҳнинг давоми...

2064 16:30 / 12.02.2020
Исломдек осон тушуниладиган ва кишини жасоратлантирадиган бошқа бир дин мавжуд эмас. Ҳаётда инсон руҳини роҳатга эриштирадиган, инсонга ўз ҳаётидан мамнун ҳолда давоми...

6238 19:10 / 28.12.2018
.Таваккул, луғатда .вакола, вакил қилиш сўзидан олинган бўлиб, бир ишда бошқага суянишга далолат қилади. Яъни ўша ишда ўзи ожиз қолиб, бошқага эътимод қилиш давоми...

5464 15:06 / 19.10.2020
Зайд ибн Аслам айтади .Абу Ҳозим билан бирга Соифа деган жойда эдим. Абдурраҳмон ибн Холид одам юбориб, Абу Ҳозим билан гаплашиш истаги борлигини билдирди. Абу давоми...

1809 07:10 / 20.07.2019