1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ақийда

Аллоҳнинг расулларига иймон келтирганларнинг қалблари ва ҳақ йўл

22:44 / 02.12.2016 3857 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло ҳидоят қилган кишисининг қалбини тўғри йўлга очиб қўяди.  Бундай киши ҳеч қачон бу йўлдан тойиб, залолатга тушмайди. Ҳақ субҳанаҳу  ва таоло бу борада ўз Китобида бундай марҳамат қилади:

Аллоҳ кимни ҳидоят қилишини истаса, унинг кўнглини ислом учун кенг  қилиб қўяр. Кимни адаштиришни истаса, унинг кўнглини худди осмонга  кўтарилиб кетаётгандек, тор ва танг қилиб қўяр. Шунингдек, Аллоҳ  иймонсиз кимсаларга разолатни (ғолиб) қилур” (Анъом, 125).


Расуллар келтирган дин асосларига бўйсунганлар ҳидоят топган зотлар бўлса, бўйин товлаганлар фосиқдирлар. Ҳадид сурасининг 26-оятида:

Қасамки, Биз Нуҳ ва Иброҳимни пайғамбар қилиб юбордик ҳамда пайғамбарлик ва Китобни (яъни, Таврот, Инжил, Забур ва Қуръонни) ҳам икковининг зурриётларига (ато) қилдик. Бас, уларнинг (яъни Нуҳ ва Иброҳим зурриётларининг) орасида ҳидоят топгувчи (кишилар) ҳам бор, (аммо) уларнинг орасида кўплари фосиқ итоатсиздирлар” (Ҳадид, 26-27).

Суранинг 27-29 оятларида ҳам мавзу давом этади:

Сўнгра уларнинг изларидан кетма-кет пайғамбарларимизни юбордик ва Ийсо бинни Марямни ҳам (уларнинг) ортидан юбордик ва унга Инжил ато этдик ҳамда унга эргашган зотларнинг дилларида меҳрибонлик ва раҳм-шафқат (пайдо) қилдик. Роҳибликни эса улар ўзлари чиқариб олдилар. Биз уларга (роҳиб бўлишларини) ёзганимиз - буюрганимиз йўқ, лекин улар ўзлари Аллоҳнинг ризолигини истаб (роҳибликни одат) қилдилар-у, сўнг унга тўғри-тўла риоя қила олмадилар. Бас, Биз улардан иймон келтирган зотларга ажр-мукофотларини ато этдик. (Аммо) уларнинг орасида кўплари фосиқ-итоатсиздирлар. Эй (Ийсога) иймон келтирган зотлар, Аллоҳдан қўрқинглар ва Унинг пайғамбари (Муҳаммад алайҳиссалом)га ҳам иймон келтиринглар, (шунда) У зот сизларга Ўз раҳматидан икки ҳисса ато этур ва сизлар учун (Қиёмат кунида олдиларингизда) юрадиган нур (пайдо) қилур ҳамда сизларни мағфират қилур. Аллоҳ мағфиратли, меҳрибондир. Аҳли китоб ўзлари Аллоҳнинг фазлу марҳаматидан бирон нарсага (етишга) қодир бўла олмасликларини ва фазлу марҳамат Аллоҳнинг қўлида бўлиб, уни фақат Ўзи хоҳлаган кишиларга ато этишини билишлари учун (Аллоҳ  уларга юқоридаги ҳукмларни баён қилди). Аллоҳ улуғ фазлу марҳамат соҳибидир”.

Зоҳирда юзаки иймон келтирсалар-у, дин аҳкомларига риоя қилмасалар, бундайлар иймон келтирмаган ҳисобланадилар. Жумъа сурасида бу ҳақда шундай оятлар бор:

Таврот юкланган-берилган, сўнгра уни кўтара олмаган (яъни унинг кўрсатмаларига амал қилмаган) кимсалар (яҳудий)ларнинг мисоли худди китобларни кўтариб кетаётган эшакка ўхшайди (яъни, унинг вазминлигидан чарчаб-толадилар-у, аммо у Китобнинг ичидаги нарсалардан фойдаланмайдилар). Аллоҳнинг оятларини ёлғон деган қавмнинг мисоли нақадар ёмондир. Аллоҳ бундай золим қавмни ҳидоят қилмас! (Эй Муҳаммад), айтинг: “Эй яҳудийлар, агар сизлар (бошқа) одамларни эмас, фақат ўзларингизни Аллоҳнинг дўстлари деб даъво қилсангизлар - агар (мана шу даъволарингизда) ростгўй бўлсангизлар - ўлимни орзу қилинглар-чи? Айтинг: “Сизлар қочаётган бу ўлим албатта сизларга йўлиққувчидир. Сўнгра сизлар ғайбу шаҳодатни (яъни, барча яширин ва ошкора нарса-амалларни) билгувчи (Аллоҳ)га қайтарилурсизлар. Бас у Зот сизларга қилиб ўтган амалларингизнинг хабарини берур!” (Жумъа, 5-6, 8).

Бу фармонлар Ҳақ йўлидан озган ва Ҳақ йўлига қайтганларнинг аҳволларини билдиради. Ҳақ йўлидагилар иймон келтирганлари учун дин ҳукмларига ҳам амал қилурлар. Диний ҳукмларни билади-ю, лекин амал қилмайдиганлари эса устига китоб юкланган уловга ўхшайдилар. Илоҳий аҳкомни билгани ҳолда ёмон феъл-атвордан воз кечмаган кимсалардир. Ҳар бир иймон келтирган мўмин борки, Ҳақнинг амрини ўз ҳаётида амалга оширгай, чиркин иллатларни тарк этиб, расулларнинг йўлини тутгай. Чунки расуллар инсониятга, хусусан, мўминларга энг улуғ ўрнак намунасидирлар. Ҳидоятга эришган ва ҳақ йўлга ишонганлар - набийлар олиб келган эътиқод асосларига эргашганлардир.


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло Аъроф сурасида қуйидагиларни айтади .Агар сенга шайтон томонидан санчиш санчилса, Аллоҳдан паноҳ сўра. Албатта, У ўта эшитувчидир, ўта давоми...

3596 19:00 / 03.01.2023
. . . Асмо розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳга ҳамду сано айтганларидан давоми...

2921 19:00 / 30.01.2023
Олдини олиб, тезроқ тавба қилинмаса, кичик гуноҳлар катталашиб кетиши турган гап. Гуноҳи сағийраларнинг катталашувига бир қанча сабаблар бор.1. Улардан бири давоми...

5512 22:04 / 22.04.2017
.Бир банда бошқа банданинг ҳаққига дуо қилса ёки ўзи қилган хайрли ишнинг савобини бағишласа бўладими,, деган саволга бериладиган жавоб қадимдан кўпгина давоми...

3809 19:00 / 22.11.2021