1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Буғдой унидан қизарган юзлар

16:03 / 27.07.2019 3988 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Шимини кийдик.Машинасини минаяпмиз, сигаретасини чекаяпмиз. ароғини ичаяпмиз, курсида ўтирибмиз, индашмаябти, энди фақатгина елкасидан тобутни олиб бирга мозорга бормаганимиз қолди.

Бир танишимнинг қистови билан фақат аёллар ва қизлар йиғиладиган даврага суҳбатга кетяпмиз. Ўзимда йўқ хурсандман. Хаёлимда ҳозир мен бориб қўшиладиган даврада қишлоқ айёллари ўтириб олиб, сўзана, қироқ тикишади, жуда борса доира чалиб рақсга тушишади. Менга нотаниш, аммо хаёлимда мавжуд миллийлигимизга хос ушбу одатни кўриш эса бир умрлик орзуим эди.Анча мунча нарса ўрганиб оламан, деган хаёлда манзилга етиб келганимизни сезмай ҳам қолибман. Қишлоқнинг қоқ ўртасидаги ҳашаматли уйга кирдик. Ўта дид билан безатилган дастурхон, ўн-ўн беш чоғли аёл йиғилган. Қизларга эса алоҳида хона ажратилган экан. Мен кутган сўзана, ипу игнадан эса дарак ҳам йўқ эди. Ҳамма жам бўлгач, овқатинг тагида қолсин каби илмоқли гаплар жаранглади ва дастурхон устига бир шиша вино ва иккита ароқ қўйилди. Қош кўзлари попукдек мен тенги қиз эса ўта чаққонлик билан ароқлардан бирини очиб қизларга узата бошлади. Шу маҳал ёнимга ароқ солинган идиш секингина қўнди. Мени бу даврага бошлаб келган дугонамга қарадим. Ҳаётим давомида нимадан кўп нафратланган бўлсам, ўша нафратим кўзларимда акс этди шекилли, танишим, ароқ узатаётган қизга нималардир, деб шивирлади. Қиз эса менга боқиб:”Нима харом, нима ҳалолдан эканлигини билмас экансиз. Шароб узумнинг сувидан, буғдой унидан, ҳалол нарсалардан тайёрланади”, деди. Юрагимнинг туб-тубида оғриқ турди, одамни одамийлигидан, инсонийлигидан, ўзлигидан, хаё-ибосидан тондирадиган, ўзгаларга кулгу қиладиган, ҳар қандай нарса борки, у ҳалолданми, харомданми, буни нима фарқи бор...

Хуллас, икки қайта сузилган ичимликдан сўнг қизларни таниёлмай қолдим. Қий-чув, бақир-чақир, қулоққа ёқимсиз товушлар хайратимни оширарди. Ҳалол буғдой унидан тайёрланган хамр оқибатида хеч ким ўзлигини англаб етмас, етиш даражасида эмас эди хам. Шу маҳал секингина дераза очилди. Даврага ўтирган қизлардан бири базўр ўрнидан қўзғалиб, у ерга яқинлашди. Нариги тарафдан эса йигит кишининг: “Ҳа алкашча, кетдикми?”- деган сўзи эшитилди. Қизнинг кўзлари сузила-сузила эшикка йўналди. Менинг қулоғим остида эса “Ҳа, алкашча, кетдикми?” - деган сўз қайта-қайта такрорланаверди. Дунёю-дун ёнди назаримда. На ўзини, ўзлигини ҳимоя қила олмайдиган бу қиз қаерга кетди, қачон қайтади, қандай ҳолатда қайтади? Шуларни ўйлаб юрагим баргдек титрар эди. Онаси йўқмикан, опаси йўқмикан, айтилмаганмикан унга қиз бола қандай хилқатлиги? Йигитидан шундай сўз эшитишга лойиқ номуси,ори ғурури тирикмикан ўзи...

Шундай хаёллар исканжасида ўтирганимда, хаёлимни йиғи товуши бўлди. Даврада ўтирган, қизлардан бири ароқнинг таъсириданми ёки бирор бир дард исканжасиданми ҳарқалай қийналиб йиғлар эди. Ва яшин тезлигида хаммасини унутаман, дедию, ароққа қўл узатди. Унутиш, нега энди кимнидир унутиш учун ароқ истеъмол қилиш лозим?

Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади:

«Эй, иймон келтирганлар! Албатта, хамр, қимор, бутлар ва (фол очадиган) чўплар ифлосдир. Шайтоннинг ишидир. Бас, ундан четда бўлинг. Шоядки, нажот топсангиз. (Моида сураси, 90-оят)

Араб тилида «хамр» сўзи «тўсиш», «беркитиш» маъноларини англатади. Тановул қилган кишининг ақлига таъсир этадиган, унинг ақлини тўсадиган, беркитадиган, бошқача айтганда, маст қиладиган ҳар бир нарсага «хамр» дейилади.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларида: «Ҳар бир маст қилувчи нарса хамрдир, ҳар бир хамр ҳаромдир», дейилган.

Бундан англашиладики, «Ароқдан бошқа нарсаларни ичса бўлаверадими? Ичмаса-ю, чекса нима бўлади?» каби саволлар, шунингдек, «ароқнинг ўзи ҳаром эмас экан –у маст қилиши ҳаром экан», деганга ўхшаш «шарҳ»лар ҳаммаси ўринсиз ва мантиқсиз гаплардир.

Ароқхўр халқларнинг вакиллари ароқдан фазилат топмоқчи бўладилар: «Бу дунёнинг ғам-ғуссаларини унуттиради, бир оз бўлса ҳам, бўшашиб, ўша ғамлардан, аламлардан узоқлашиши имконини беради» дейдилар.

Исломда эса бунга жавобан масъулиятдан қочиш, ғам-ғусса устига яна ғам-ғусса қўшиш, деб қаралади. Албатта, биров ароқни ичиб маст бўлиб, ғам-ғуссасини унутгани билан, ҳушига келганда ғам-аламлардан қутулиб қолмайди. Балки аввалги ғам-ғуссаларига ароқхўрлик туфайли келган ғам-ғуссалар қўшилади. Мусулмонлар қийинчиликларни енгиб ўтишда доимо Аллоҳ таолодан ёрдам сўраган ҳолларида иш олиб борадилар.

Онамнинг айтишича, ароқ норозилик ёки ношудлик белгиларидан бири экан. Аёлга азал-азалдан сабр-қаноат, матонат рамзи, деб қарашган. Наҳотки, бугунги оналар қизларимизнинг сабрга суяниб эмас, ўзлигини, миллийлигини, орияти, ғурурини унутадиган қандайдир суюқликка таяниб яшашга ўргатаётган бўлсалар? Эътиқодимиз, иродамиз қаерда қолди. Учрашувга чиққан ўзбек қизининг юзи узумнинг сувидан эмас ибо ва хаёдан қизармоғи лозим эмасмикан? Минг афсуски, ҳозирги кунда бундай ҳолатларни кўп давраларимизда кузатишимиз мумкин. Айрим аёлларимиз, қизларимиз киприк қоқмасдан, эркакларимиз, йигитларимиз билан тенгма-тенг ароқхўрлик қилишади. Ўйланиб қоласан, биз аёллар нега эркакларимиз билан тенгма-тенг қадам ташлашга ўрганиб қолдик? Миллий ибо-хаёсини унутган қиз, аёл эртага қандай қилиб миллат келажагини яратувчи фарзандга оналик қилади. Бугун мен кўрган-кечирганларимни мунчоқ қилиб яхшилик ва ёмонлик ипига тиздим. Яхшилик ипидан шодалар  жамланмаси жуда ҳам кам, ёмонлик ипини эса бўйнимга солдим. Азбаройи оғирлигидан қаддим букилди, бўйним эгилиб кетди. Азиз опаларим, сингилларим, онажонларим, сизлар ҳам ушбу ипни бўйнингизга осиб кўринг. Хулосани эса ўзингиз чиқаринг...

Юлдуз Қурбонова

Мавзуга оид мақолалар
Муҳаммад ибн Куносадан ривоят қилинади .Зарр ибн Умар Ҳамадоний тўсатдан вафот этиб қолди. Буни эшитган қариндошлари Заррнинг отаси олдига уввос солиб йиғлаб давоми...

2735 07:00 / 21.05.2019
Бу ҳақда одоб китобларимизда жуда кўп тавсиямаслаҳатлар келган.Ҳамма ишларингизда тўғри бўлинг, одамларга муомалада хулқингиз чиройли бўлсин Кичикни ҳурмат давоми...

2908 19:20 / 27.10.2018
Кийинишдаги қайтариқларАбу Умар Барро ибн Озиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам етти нарсага буюриб, етти нарсадан давоми...

2081 11:02 / 22.10.2020
Ҳамма қаердандир, кимдандир адолат излайди раъият подшоҳидан, ходим раҳбаридан, хотин эридан, ожиз кучлидан, мазлум золимдан, фақир давлатманддан адолат истайди. давоми...

6262 15:00 / 10.05.2019