1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Виртуал ўйинлар орқасидаги иблис исканжалари (биринчи мақола)

10:00 / 24.07.2019 4663 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳозирги кунда компьютер ўйинлари ичида “DotA” ва мобил ўйинлар орасида “Clash of Clans” деб номланувчи виртуал ўйинлар, оммалашиб қолган. Ушбу ўйинлар билан алоқаси бор кўпчилик мусулмонлар уларнинг куфр, ширк, сеҳр каби Исломда қаттиқ қораланган ғоялар асосига қурилган ўйинлар эканлигидан ғафлатдалар, буни биладиганлари эса афсуски, бугунги кунимизда бепарводек.

Қуйида ушбу ўйинлар билан боғлиқ айрим нарсаларни тақдим қиламиз. Шоядки, буларни ўйнаб юрган-у, ҳақиқатини яхши англамаганлар, тушуниб етиб бу йўлдан қайтишса, ёки фарзандининг бу ўйинлар билан алоқаси борлигини билган-у, бунга эътиборсиз қараган ота-оналар фарзандларини бу йўлдан қайтаришса, ёки бундай нарсалардан узоқда ва ёзганларимиз улар учун хавфдан олдинги огоҳлантириш каби бўлганлар ушбу ўйин билан овора бўлиб, унинг зарарларига кўмилиб ётган биродарларимизга ҳам буларни етказсалар.

Даставвал, “Зикр аҳлидан сўранг” ҳайъатига келган ва мавзуимизга боғлиқ савол-жавобни келтириб ўтишни лозим деб топдик:

Сеҳрдан иборат бўлган “DotA” ўйини ҳақида

Савол: Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, ҳозирги кунда нафақат ёшлар орасида, балки катталар орасида ҳам “DotA” деб номланган сеҳрдан иборат бўлган ўйинни ўйнаб турувчилар сони кўпаймоқда. “Бу ўйин мумкин эмас”, десам, “бу оддийгина ўйин”, дейишмоқда. Шу ўйинни ўйнаш жоизми?

Жавоб: Ва алайкум ассалом! Бу ўйин ҳақида маълумотимиз йўқ. Агар вақтни беҳудага сарфлаш бўлса, шаръан жоиз эмас. Ислом ақийдасига зид ишлар ёки гаплар бўлса, мусулмон кишининг у ўйинни ўйнаши ҳалол бўлмайди (иқтибос тугади).

“Зикр аҳлидан сўранг” ҳайъати жавобда: “Бу ўйин ҳақида маълумотимиз йўқ”, деб айтиб ўтишган ва шунинг учун шариатнинг бу масаладаги умумий ҳукмини баён қилиш билан чекланишган, яъни улар, жумладан: “Агар вақтни беҳудага сарфлаш бўлса, шаръан жоиз эмас”, дейишган. Бу ўйинлар вақтни беҳуда сарфлаш эканлиги очиқ равшан. Буни ушбу ўйинларни ўйновчилар ҳам, билганларига яраша амал қилишга ўтишмаса-да, осон тушуниб етишади. Саволга жавоб беришда яна: “Ислом ақийдасига зид ишлар ёки гаплар бўлса, мусулмон кишининг у ўйинни ўйнаши ҳалол бўлмайди”, дейилган. Лекин ушбу ўйинни ўйновчилар жавобнинг бу қисмидаги “Ислом ақийдасига зид ишлар ёки гаплар” қандай бўлишини, ўйнаётган ўйинларида бундай нарсалар бор-йўқлигини ажратиб олишни ва шу каби масалаларни билишармикин.

“Зикр аҳлидан сўранг” ҳайъати ўзларида бор имкониятдан фойдаланиб мўмин-мусулмонларни бундай нарсалардан қайтаришди ва биз ҳам ўзимиздаги имкониятдан фойдаланиб уларга бу ишда ёрдамчи бўлишни истадик. Шунинг учун бундай ўйинлардаги шариатга зид ишлар ва ҳолатларни баён қилиб бериш имконимиз борлигидан ва билиб туриб, баъзи амалларимиз билан қўлдан келганича бундай номақбул нарсалардан қайтаришга қодир бўлган ҳолда шу ишни қилмасак, гуноҳкор бўлишимизни англаб етган ҳамда Аллоҳ таолонинг ёлғиз Ўзидан ёрдам сўраган ҳолимизда қуйидаги нарсаларни тақдим қилишга журъат қилдик.

Сўзимизни бу ўйинлар ҳақидаги қисқача маълумотлардан бошласак.

  • 1. “DotA” (кенгайтмаси “Defense of the Ancients”) – “Қадимгиларнинг ҳимояси” ўйини.
  • Ушбу ўйин Америкадаги компьютер ўйинларини тайёрловчи “Blizzard Entertainment” компанияси томонидан ишлаб чиқилган “Warcraft III: Frozen Throne” (“Ҳарбий техника III: Музлаган Тахт”) ўйин дастури асосига қурилган ўйиндир.

2. “Clash of Clans” – “Қабилаларнинг Тўқнашуви” ўйини.

Ушбу ўйин Финляндиянинг Хельсинки шаҳридаги мобил ўйинларни ишлаб чиқарувчи “Supercell” компанияси томонидан тайёрланган.

Эслатма. Асосий гапларга ўтишдан олдин шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, қуйида келадиган сатрларда ушбу ўйинларда куфр ва ширк аралашган, сеҳрга боғлиқ ва ундан бошқа бузуқ ақийдалар ифодаланган ҳолат-у сўзлар борлиги мисоллар билан кўрсатиб берилади ва сизлардан ана шуларга беписанд қарамасликни, “ахир, бу ўйин-ку” қабилида иш тутмасликни сўраб қоламиз ва бу сўзимизни қуйидагича изоҳлаймиз.

Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:

Эй иймон келтирганлар! Исломга тўлиғича киринг ва шайтоннинг изидан эргашманг. Албатта, у сизга очиқ-ойдин душмандир”, деган (Бақара сураси, 208-оят).

Исломга тўлиғича кириш бутун ҳаёт давомида мусулмонча яшаш, демакдир. Инсон ўзининг шахсий, оилавий, ижтимоий, иқтисодий, маданий, сиёсий ва яна ҳаётининг бошқа соҳаларида Исломга амал қилгандагина, Ислом буюрган ҳамма нарсага юриб, у қайтарган ҳамма нарсадан қайтгандагина унга тўлиқ кирган бўлади. Шундагина бахт-саодатга эришади. Хуллас, ҳамма-ҳаммаси мусулмонча бўлиши керак. Шунингдек, “Динимизда фалон нарсаларга фалон деб эътиқод қилишимиз керак, буни биламан ва эътиқодим шундай. Лекин ўйин ичида эътиқодимизга зид ҳолатлар, сўзлар учрагани билан мен уларни тасдиқламаяпман-ку, шунчаки ўйнаяпман”, дейиш ҳам тўғри бўлмайди. Биздан содир бўлаётган хатти-ҳаракатларимиз ҳам ана шу эътиқодимизга яраша бўлиши керак, унга зид эмас.

Ана энди юқоридаги эслатмаларни унутмаслигингизни сўраган ҳолатда ушбу ўйинлардаги Ислом ақийдасига мутлақо зид бўлган ҳолатлар-у гап-сўзлар ҳақида тўхталиб ўтамиз.

  • I. Ушбу виртуал ўйинларнинг ҳар иккови ҳам сеҳр ишлатиш билан боғлиқ жангарилик асосига қурилган жамоавий стратегик ўйинлардир.

Шундан келиб чиқиб, ушбу ўйинни ўйновчиларни қуйидагилар билан огоҳлантириш лозим бўлади.

Қалюбий сеҳрни қуйидагича таърифлайди: “Сеҳр шариатда ифлос руҳларни махсус сўз ва амаллар орқали ишлатиб, одатдан ташқари ҳолатларни келтириб чиқаришдир”.

Сеҳр ва сеҳргарлик Қуръони Карим ҳамда ҳадиси шарифларда қаттиқ қораланган.

Аллоҳ таоло Тоҳо сурасида бундай марҳамат қилади:

Сеҳргар қаерда бўлса ҳам, зафар топмас” (69-оят).

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

... Ким сеҳр қилса, ширк келтирган бўлади”, деб айтганлар».

Имом Насаий ривоят қилган.

Сеҳрнинг ҳукми. Сеҳр қилиш ҳаром ва гуноҳи кабирадир. Сеҳрни ҳалол деб эътиқод қилган киши кофир бўлишига ҳамма фуқаҳолар иттифоқ қилишган. Ҳанафий, моликий ва ҳанбалий фуқаҳолар: “Сеҳрни ўрганиш ҳаром ва куфрдир”, дейишган.

Шунга кўра, мўмин-мусулмон киши у ўйинда бўладими, бошқа нарсада бўладими, сеҳрга рози бўлмайди. Бу нарсани кичик санамайди, дини қоралаган нарсанинг ўйиндагисига ҳам рози бўлмайди. Мана шу мусулмон кишидаги комил иймоннинг аломатларидан бўлади.

II. Ушбу виртуал ўйинларнинг ҳар икковида ҳам бузуқ сўзлар жуда кўп ишлатилган бўлиб, ўйинлар, асосан, инглиз ва рус тилларидаги версиялардан иборат бўлганлиги учун кўпчилик бундан бехабар. Қуйида шу ҳақида батафсилроқ сўз юритамиз.

1. “DotA” ва “Clash of Clans” ўйинларидаги ўйин иштирокчилари томонидан бошқариладиган “қаҳрамон”ларнинг Ислом ақийдасига, таълимотларига зид тарзда номланиши.

  • Масалан:

А) “DotA” ўйинида учрайдиган “қаҳрамон”ларнинг ичида, жумладан, қуйидаги номлар билан аталувчилари учрайди:

– Vengeful Spirit (Кек сақловчи, қасос олмай қўймайдиган, кекни унутмайдиган, шафқатсиз руҳ);

  • – Shadow Fiend ва Shadow Demon (Иблиснинг шарпаси);
  • – Prophet (Пайғамбар);
  • – Death Prophet (Ўлимнинг башоратчиси, пайғамбари, башорат қилувчиси, олдиндан айтиб берувчиси);
  • – Lord of Olympia (Олимп худоси);
  • – Undying (Азалий ва абадий, боқий).

Б) “Clash of Clans” ўйинидаги “армия” таркибида эса, жумладан, қуйидаги ном билан аталувчи “жангчи” учрайди:

– Адская гончая (Жаҳаннамнинг овчи ити).

2. “DotA” ўйинидаги “қаҳрамон”ларнинг ҳар бирида бошқа “қаҳрамон”да учрамайдиган бир нечтадан сеҳр кўринишидаги “қобилият”лари бўлиб, ана шуларнинг динимизда мутлақо мумкин бўлмаган номлар билан номланиши.

  • Масалан:
  • – God’s Strength (Худонинг қудрати);
  • – Hand of God (Худонинг қўли);
  • – Thundergod’s Wrath (Момақалдироқ худосининг қаҳри);
  • – Test of Faith (Иймонни текшириш);
  • – Spirit Lance (Руҳий найза);
  • – Finger of Death (Ўлим бармоқлари);
  • – Tombstone (Мозор тоши);
  • – Demonic Purge (Шайтоний тозалаш);
  • – Fiend’s Grip (Шайтоннинг тутиши).

Деярли, барча “қаҳрамон”лар ва уларнинг “иш”лари номлаш мумкин бўлмаган номлар билан аталган. Биз шулардан энг ашаддийларини келтириш билан чекландик.

3. “DotA” ва “Clash of Clans” ўйинларида фойдаланиладиган виртуал жанг воситаларининг аталишида ҳам мумкин бўлмаган номланишларнинг учраши.

  • Масалан:
  • А) “DotA” ўйинида, жумладан, қуйидаги ном остидаги нарсалардан фойдаланилади:
  • – Mask of Death (Ўлим ниқоби);
  • – Mask of Madness (Жиннилик ниқоби);
  • – Wraith Band (Арвоҳнинг ниқоби);

– Satanic (Шайтоний);

– Shiva’s guard (Шиванинг қўриқчиси).

Б) “Clash of Clans” ўйинида эса қуйидаги ном билан аталувчи “ҳимоя воситаси” учрайди:

– Адская башня (Жаҳаннамнинг минораси).

Бундай номлашларнинг барчаси очиқдан очиқ залолатдир. Мўмин-мусулмон киши бундай нарсаларга эътиборсизлик қилмайди, енгил санаб, “ўйин-ку”, деб кетавермайди. Ким шундай қилса, иймонини суриштириб қўйсин.

4. “DotA” ўйинидаги “қаҳрамон”ларнинг, деярли, барчасининг “таржимаи ҳоли” келтирилган бўлиб, иштирокчи ўзига “қаҳрамон” танлаш жараёнида бунга дуч келиши ҳамда ундаги сўзларнинг ҳеч бирини Ислом ақийдаси маъқулламаслиги.

  • Масалан:
  • – Величайший из морских гигантов, Левиафан был заточен во время войны между Старыми Богами и Титанами еще в древнейшие времена.
  • Улкан денгиз жониворлари ичида буюкларидан бўлган Левиафан, қадим замонларда Эски Худолар ва Титанлар билан бўлган урушларда анча маҳоратга эришди;
  • – Развращенный хаосом, Visage теперь владелец смерти; порочный холод могилы ввергает его в смертоносное безумие.
  • Бетартиблик билан бузилган Visage энди ўлимнинг эгасидир; қабрнинг дахшатли совуши уни ўлик жиннига айлантирди;
  • – Невермор-это создание тьмы, которое поглощает души тех, кто его окружает.
  • Невермор – бу атрофдаги одамларнинг руҳларини сўндирадиган қоронғуликнинг яратувчисидир;
  • – Krobelus провела свою жизнь как пылкий член культа Глашатаев Смерти.
  • Krobelus ўзининг ҳаётини Ўлим Қаҳрамони табобатининг қизғин аъзоси сифатида ўтказди;
  • – Лишая жизни за грехи и ересь людей, которые провозгласили себя святыми, Некролит ходит по земле, чтобы уничтожить все живое на земле.
  • Ўзларини муқаддас деб эълон қилган кишиларнинг гуноҳлари ва бидъатчилиги учун ҳаётдан маҳрум қилиб, Некролит ер юзидаги барча ҳаётни йўқ қилиш учун ерни юргизмоқда;
  • – Акаша. Воскрешенная для прислуживания Королю Мертвых, она решила побыть чистой субстанцией еще раз.
  • Акаша. Ўликларнинг Подшоҳига хизмат қилиш учун тирилди, у яна соф модда бўлишга қарор қилди;
  • – При необходимости, Purist может призвать Бога на поле боя, чтобы защитить себя и своих союзников.
  • Агар керак бўлса, Purist ўзини ва иттифоқчиларини ҳимоя қилиш учун уруш майдонида Худони чақириши мумкин;
  • – Если когда-либо рука Бога коснулась земли, именем ей было Chen.
  • Агар қачонлардир Худонинг қўли ерга тегса, унинг исми Chen бўлар эди;
  • – Он - больше чем просто Хранитель или Пророк, он - спаситель.
  • У нафақат Ҳимояловчи ёки Пайғамбар эмас, балки у қутқарувчи ҳамдир;
  • – Zeus был сослан Богами и лишен большой части своей силы.
  • Zeus Худоликдан сургун қилинган ва ўзининг кўп кучидан маҳрум бўлган;
  • – Все, кто встречал его, хоть раз считают, что Дирдж - образец подлости и грязи, даже его приятели зомби считают так.
  • Ҳеч бўлмаганда бир марта уни учратган ҳар қандай одам Дирджнинг заифлик ва ахлоқсизлик намунаси эканлигига ишонади, ҳатто унинг зомби дўстлари ҳам шундай деб ўйлашади.
  • (Давоми бор)

Интернет маълумотлари ва адабиётлар асосида 

Охунжон Охунов тайёрлади

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Савол Ҳурматли Шайх ҳазратлари Аллоҳ сиздан рози бўлсин. Саволим қуйидагича Саррофлик хақида маълумот берсангиз.ЖавобМолик ибн Авс бундай хабар қилади.Мен юз давоми...

9387 11:30 / 11.04.2019
Дунёнинг машҳур нашрларида энг кўп ўқилган китоблар ва энг машҳур муаллифлар рўйхатини эълон қилиб бориш анъанаси бор. Масалан, .Барча замон ва халқларнинг энг давоми...

2566 15:07 / 30.06.2020
Исломда соғлиқни сақлаш йўлида кўрилган чораларнинг энг муҳими инсон саломатлиги учун зарарли бўлган нарсаларнинг ҳаром қилинишидир. Ҳозирги кунга келиб давоми...

2681 08:30 / 15.01.2019
Бишр Ҳофий бир жамоанинг олдидан ўтиб қолди. Одамлар уни кўриб, .Бу одам кечаси билан ухламайди, ҳар уч кунда бир марта ифторлик қилади,, дейишди. Бишр Ҳофий давоми...

1746 07:10 / 05.07.2019