1447 йил 8 Рамазон | 2026 йил 26 февраль, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Саудиядаги Қуръон ва азон мусобақаларига 21 мингдан ортиқ иштирокчи жалб қилинди

03:51 / 24.07.2019 2069 pdf Ўқиш режими + -

Бугунги кунгача 162 мамлакатдан 21000 дан ортиқ одамлар Саудия Арабистонида ташкил этилган иккита нуфузли диний мусобақада иштирок этиш учун ариза топширди. Жорий йилнинг бошида Қиролликнинг кўнгилочар бош маъмурияти раиси Турки ал-Шайх бошлаб берган Қуръон ва азон танловлари ғолибларига 1,9 миллион АҚШ доллари миқдоридаги пул мукофоти совға тариқасида тақдим этилади.

Ушбу ташаббус мусулмон олами маданиятининг хилма-хиллигини ёритишга ва дунё миқёсида Исломнинг обрўсини оширишга қаратилган. Мусобақада иштирок этишни хоҳловчилар июль ойининг охирига қадар рўйхатдан ўтишлари лозим. Ҳозирги кунга қадар Қуръон тиловати мусобақасига 11000 дан ортиқ, азон мусобақасига эса 9000 киши қатнашиш учун аризалар тақдим қилган. Саҳнада жонли ижролар 24-августдан 24-сентябргача бўлиб ўтади. Финал босқичи эса 25 сентябрдан 25 октябргача давом этади ҳамда ғолиблар эълон қилиниб тақдирланади.

Islom.uz портали таҳририяти

 

Мавзуга оид мақолалар
Бугун 30 июнь, зулҳижжа ойининг биринчи куни, эрта тонгда Тошкент халқаро аэропортидан бўлғуси ҳожиларимиз Саудия Арабистонига жўнаб кетдилар. Аллоҳ таоло Ҳаж давоми...

2238 11:27 / 30.06.2022
Мавлоно баҳрул улум Неъматуллоҳ Аъзамий ҳафизаҳуллоҳ Ўзбекистон бўйлаб зиёратни бошлаганликлари ҳақида хабар берган эдик.Кеча 2019 йил 5 октябрь куни Мавлоно давоми...

2709 12:54 / 05.10.2019
Шавкат Мирзиёев ҳокимиятга келганидан сўнг диний эркинликларни таъминлаш борасида ижобий қадамлар ташланмоқда. Хусусан, Ўзбекистонда астасекинлик билан аввал давоми...

3057 14:53 / 02.02.2021
.Hilolnashr, матбаанашриёти ҳамда Islom.uz портали ижодий гуруҳи Каримуллоҳ домла раҳимаҳуллоҳнинг ўғиллари, .Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, жомеъ масжиди имом ноиби давоми...

2730 08:51 / 14.02.2022
Аудиолар

232077 06:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

150586 09:35 / 11.08.2021