1447 йил 27 шаъбон | 2026 йил 15 февраль, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Таъзия

12:07 / 20.07.2019 1902 pdf Ўқиш режими + -

«Ҳилол» нашриёт-матбаа мажмуаси ҳамда Ислом.уз портали жамоаси – Тошкент шаҳридаги "Ҳазрат Али" жоме масжиди имом-хатиби, устоз Салоҳиддин домла Шариповга опаларининг вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор этади.

Аллоҳ таоло марҳуманинг барча чеккан заҳматлари, тортган дардларини каффорот қилиб, барча солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ айлаб, Ўзининг шомил мағфиратига, чексиз раҳматига олсин.

Ушбу мусибат дамларида марҳуманинг аҳли байтига Аллоҳ таолонинг қазои қадарини розилик ила қарши олган чинакам мўминларнинг мақомини сўраймиз, ҳақларига дуо қилиб, самимий ҳамдардлик билдирамиз. Парвардигоримиз марҳумни Ўзининг раҳмати ва мағфиратига буркасин, ортларида қолган аҳли байти ва фарзандларига сабру салвон берсин!

«Сабрлиларга хушхабар берингки, улар ўзларига мусибат етганда «Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз Унга қайтувчимиз», деганлардир».

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун!

Мавзуга оид мақолалар
Ўзбекистон замини қадимдан истеъдодлар ва алломалар диёри бўлган. Шундай аждодимиз борки, у Ҳиндистондаги Нандна қалъасидаги ўлчаш ишлари орқали Ернинг жуғрофий давоми...

1105 12:42 / 14.07.2025
Жорий йилнинг 1215 сентябрь кунлари Малайзия пойтахтида жойлашган халқаро савдо ва кўргазмалар марказида бўлиб ўтаётган .MIHAS2023, Халқаро ҳалол маҳсулотлари давоми...

1393 14:36 / 14.09.2023
2020 йил январ ойида Туркиянинг Малатья шаҳрида содир бўлган кучли зилзила оқибатида вайрон бўлган энг қадимги масжид қайта тикланмоқда. 800 йил муқаддам қурилган давоми...

1636 11:06 / 03.11.2021
Саудия Арабистони Қироллиги Масжидун Набавийни уч кунга зиёрат қилиш учун 3D виртуал дастурини ишга туширди. 3D виртуал дастур орқали Масжидун Набавийнинг давоми...

11361 18:34 / 03.04.2023