1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жаннат райҳонлари

Болага бақириш керакми?

10:40 / 20.07.2019 3934 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бир дугонам хабар ёзиб жўнатибди: «Ҳақиқатдан ҳам болаларингга бақирмайсанми?»

Болаларимизга нега бақириб гапирмасликни ва уларга бақирмаслик учун бир неча омилларни тушунтиришга ҳаракат қиламиз. Бироқ бу бир-икки оғиз жумла билан изоҳланадиган мавзу эмас. Аммо асосийси ўзинга ёқмаган муносабатни боланга ҳам қилма! Ўзингга қаратилганида кўнглингни вайрон қиладиган сўзни боланга ҳам гапирма!

Агар болалигингни эслаганингда «Онам менга бир бақирардики, кўнглим кўтариларди! Арзимаган нарсага аямай дўппослардики, мазза қилардим, мени урган қўллари дард кўрмасин!”, десанг сен ҳам боланга бақир, ур, сўк, қарғагин!

Агар ота-онангни бундай дағал муомаласи сенга ёқмаган бўлса, билки боланга ҳам бақир-чақир, калтагу қарғишлар ёқмайди! Йўқ. «Мен боламга бақирмасам бўлмайди-да», десанг, майдончада ўйнаётган болангга, «Қани, уйга кир энди, сени соғиндим, китоб ўқиймиз!» деб бақиргин. Ошхонага кир: «Болалар, овқат тайёр!» дегин, «Болажоним, Аллоҳ берган неъматим! Сени жуда яхши кўраман! Сени берган Роббимга шукрлар бўлсин!», деб бақиргин! Лекин зинҳор, ахмоқ, ақлсиз, тўнка, жонимга тегдинг!, Бўлди энди! деб бақирмаки, боланга жабр қиласан ва кексайганингда бир жафоинг минг жабр бўлиб ўзингга қайтади.

Туркиялик психолог, ёзувчи Хадижа Кубро Тонгар.

Умида Адизова таржимаси.

Таржимон
Умида Адизова
Мавзуга оид мақолалар
13Insonlar butlarga ibodat qilishni haq va sog`lom fikr deb bilardilar. Ular butlarga ibodat qilmaydiganlarni, zalolatda va ahmoqlikda, deb bilishar edi.Ular .Otalarimiz butlarga ibodat qilishganku Nega bu ibodat qilmaydi, deyishdi.Nuh alayhissalom butlarga ibodat qilishni zalolat va ahmoqlik, deb давоми...

5496 11:05 / 01.12.2019
15Boylar .Nuh daaposvat qilayotgan narsa haq va xayrli narsa emas,. Nimaga bilasizlarmi Chunki biz barcha yaxshiliklarda oldinlab ketganmiz. Barcha yaxshi taomlar, barcha yaxshi kiyimlar bizda. Odamlar barcha narsada bizga tobedirlar. Biz bilamizki, albatta yaxshilik bizni adashtirmaydi va shaharda давоми...

2873 13:05 / 16.12.2019
Assalomu alaykum, azizlar. Men sizga ozimni tanishtirishdan oldin bazi bir narsalarni aytib bermoqchi edim. Allohning haq rasuli Muhammad alayhissalom Madinaga hijrat qilganlaridan keyin bu yerda bir masjid qurdirdilar. Masjidning uzunligi yuz gaz, eni qirq gaz edi. Bu muborak binoning tomini давоми...

1242 16:35 / 11 январь
5.Kechqurun yig`lagan hollarida otalariga kelib .Ey otamiz, biz Yusufni narsalarimiz oldiga qoldirib, o`zimiz quvlashib ketsak, uni bo`ri yeb qo`yibdi,, deb uning yolg`on qonga bo`yalgan ko`ylagini keltirdilar,..Bu Yusufning qoni,, dedilar. Otalari payg`ambar, keksa hamda o`g`illaridan aqlliroq давоми...

2137 12:45 / 20.03.2019
Аудиолар

137614 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

57680 14:35 / 11.08.2021