1447 йил 8 Рамазон | 2026 йил 26 февраль, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Ажойиб дуо

16:00 / 03.07.2019 3334 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Шайхул ислом, Муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ айтадилар:

Ҳазрати Ҳожи Имдодуллоҳ Маккий раҳматуллоҳи алайҳ бир куни илмий мажлисда шундай деяётган эдилар: Инсонга ҳаётда ғам, мусибат ва машаққатлар етади. Агар инсон ўйлаб кўрса, бу машаққат ва қийинчиликлар ҳам ҳақиқатан Аллоҳ таолонинг неъматларидир. Беморлик ҳам бир неъматдир. Фақирлик ва мухтожлик ҳам бир неъматдир. Агар инсон ҳақиқатни кўра оладиган бўлса, бу барча нарсалар ҳам Аллоҳ таолонинг неъматлари эканини кўради.

Бу нарсалар қандай қилиб неъмат бўлади? деган савол туғилади кишида. Бунинг жавоби ҳадиси шарифда келади. Аллоҳ таъоло охиратда машаққат ва мусибатларга сабр қилганларга беҳисоб ажр савоб беради. Дунёда кўп машаққат ва мусибатларга учрамаган одамлар буни кўриб, дунёда бизга ҳам мусибат ва машаққатлар етганда эди, биз ҳам сабр қилар эдик ва сабримизга мана шундай ажр савоблар олар эдик, бугун сабр қилувчилар билан бирга бўлар эдик деб орзу қиладилар.

Ҳақиқатда, бу машаққат ва қийинчиликлар неъматдир. Магар биз ожиз бўлганлигимиз сабабли, буларнинг неъмат эканини тасаввур қила олмаймиз.

Ҳазрати Ҳожи Имдодуллоҳ Маккий раҳматуллоҳи алайҳ шундай деб турганларида, мажлисга бир шахс кириб келди. У ногирон эди ва турли хил беморликларга мубтало бўлган эди. У келиб, Ҳазрати Ҳожи Имдодуллоҳ Маккий раҳматуллоҳи алайҳга: Ҳазрат! Менинг ҳаққимга дуо қилинг, Аллоҳ таоло менга бу машаққатлардан нажот берсин деди. Ҳазрати Ашраф Али Таҳановий раҳматуллоҳи алайҳ айтадиларки, биз ўша мажлисда ҳозир эдик. Биз ҳайрон бўлдик, Ҳазрати Ҳожи Имдодуллоҳ Маккий жаноблари бутун мусибатлар ва қийинчиликлар неъмат бўлади деб турган эдилар. Энди бу шахс ўзидан машаққат ва қийинчиликларни кетишига дуо қилдиряпти. Агар Ҳазрати Ҳожи жаноблари бу шахс учун машаққатларни кетишини сўраб дуо қилсалар, у ҳолда, неъматни кетишини дуо қилган бўлиб қоладилар?

Ҳазрати Ҳожи Имдодуллоҳ Маккий раҳматуллоҳи алайҳ шу пайт қўлларини дуога кўтардилар ва шундай дуо қилдилар: Эй, Аллоҳим! Ҳақиқатда, бу барча мусибатлар ва машаққатлар неъматдир. Лекин, Эй, Аллоҳим! Биз ожизмиз. Сен бизнинг ожизлигимизга назар солиб, бу машаққат неъматини, саломатлик неъматига алмаштириб бер!

Абдулқайюм Комил таржимаси

Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло Нисо сурасида марҳамат қилади .Эй иймон келтирганлар Бирбирларингизнинг молларингизни ботил йўл билан еманг, 29оят.Бировнинг молини ботил давоми...

4025 05:00 / 21.12.2018
.Аллоҳу акбар Аллоҳу акбар, сўзлари билан бошланувчи кун худди шу калом билан ниҳоясига етади.Яқинда намоз вақтларининг турли давлатларда қанча соатга фарқ давоми...

4245 10:30 / 12.08.2020
Қуръони Карим нозил бўлаётган пайтда араб қабилалари жинларга худолар деб эътиқод қилишарди. Улар жинларнинг насаби Аллоҳ таолога етиб боради, Унинг жинлардан давоми...

4153 04:20 / 09.08.2019
Ҳикоя қилишларича, Абдуллоҳ Умарий имом Моликка мактуб йўллаб, уни узлатга чекиниб, фақат тоатибодат билан машғул бўлишга чақирди. Имом Молик унга қуйидагича давоми...

4299 02:30 / 05.03.2019
Аудиолар

232063 06:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

150575 09:35 / 11.08.2021