1447 йил 8 Рамазон | 2026 йил 26 февраль, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун дуоси

Неъматларни инъом этган Аллоҳга ҳамд бўлсин

05:01 / 11.07.2019 3334 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уйларига кундузи қайтсалар:

الحَمْدُ للهِ الَّذِي كَفَانِي وَآوَانِي وَالحَمْدُ للهِ الَّذِي أطْعَمَنِي وَسَقَانِي وَالحَمْدُ للهِ الَّذِي مَنَّ عَلَيَّ أَسْأَلُكَ أَنْ تُجِيْرَنِي مِنَ النَّارِ

«Алҳамду лиллаҳиллазий кафаний ва аваний валҳамду лиллаҳиллазий атъаманий ва сақоний валҳамду лиллаҳиллазий манна ъалаййа, ас`алука ан тужийроний минан нар», деб айтар эдилар.

Маъноси: Менга бошпана бериб беҳожат қилган, мени едириб-ичирган ва кўп неъматларни инъом этган Аллоҳга ҳамд бўлсин. Ундан мени дўзахдан сақлашини сўрайман.

Ибн Сунний заиф иснод билан ривоят қилганлар.

Имом Нававийнинг «Ал-Азкор» китобидан

 

Таржимон
Анвар Аҳмад
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳумма, мааликал мулки туътил мулка ман ташаа ва танзиъул мулка минман ташаа. Ва туъиззу ман ташаа ва тузиллу ман ташаа. Биядикал хойр. Иннака ъала кулли давоми...

7522 08:53 / 08.07.2023
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намозни бошласалар .Субҳанакаллоҳумма ва биҳамдика ва табарокасмука ва давоми...

3453 08:00 / 13.02.2020
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига бир киши келиб .Эй Расулуллоҳ, кеча мени чаён чақиб олди,, деди. Шунда давоми...

2466 05:36 / 20.12.2022
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам аҳлларидан баъзиларига ўнг қўлларини суртиб, паноҳ тилаб, қуйидаги дуони ўқирдилар давоми...

1410 04:54 / 17.06.2025
Аудиолар

232102 06:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

150612 09:35 / 11.08.2021