1447 йил 24 ражаб | 2026 йил 13 январь, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун дуоси

Сенинг шифоингдан бошқа шифо йўқ

09:54 / 17.06.2025 1303 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам аҳлларидан баъзиларига ўнг қўлларини суртиб, паноҳ тилаб, қуйидаги дуони ўқирдилар:

اللهُمَّ رَبَّ النَّاسِ أذْهِب البَأْسَ اشْفِ أنْتَ الشَّافِي لاَ شِفَاءَ إِلاَّ شِفَاؤُكَ شِفَاءً لاَ يُغَادِرُ سَقَمًا

«Аллоҳумма роббан наси азҳибил ба`са ишфи анта шафий лаа шифаа илла шифаука шифаан ла йуғодиру сақома».

Маъноси: Аллоҳим, Сен инсонларнинг раббисан, қийинчиликларни кетказ, шифо бер, Сен шифо берувчисан. Сенинг шифоингдан бошқа шифо йўқ. Сен берган шифо бирорта ҳам касаллик қолдирмайди.

Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

Бошқа ривоятда:

«Эй инсонлар Рабби, касалликни кетказ.  Шифо Сени қўлингда, Сендан бошқа уни очувчи йўқ», дейилган.

Имом Нававийнинг «Ал-Азкор» китобидан

Таржимон Анвар Аҳмад

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2290-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абу Молик Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Поклик иймоннинг ярмидир. .Алҳамду лиллаҳ, калимаси тарозини давоми...

2774 09:31 / 02.05.2019
Ҳумайд Аъраж роҳимаҳуллоҳдан ривоят қилинади.Ким Қуръон ўқиб, сўнгра дуо қилса, унинг дуосига тўрт минг фаришта омин, деб туради,.Дорамий ривоятлари.

3137 18:22 / 09.08.2023
Суҳайб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бомдод намозидан кейин икки лабларини нимадир деб қимирлатар эдилар. Мен .Эй давоми...

3302 10:00 / 03.07.2020
Муғийра ибн Шўъба розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам агар намоздан фориғ бўлсалар .Лаа илаҳа иллаллоҳу давоми...

1239 10:23 / 24.03.2025