1446 йил 10 жумадул аввал | 2024 йил 12 ноябрь, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тазкия

ТАЗКИЯТУН НАФСНИНГ САМАРАЛАРИ

05:00 / 28.02.2017 4197 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Покланиш, тикланиш ва хулқланиш босқичларини мувофақият ила ўтказган нафс кўзланган мақсадга эришади. Ундай нафс ўзидаги барча нуқсон ва кирларни кетказган, зарур сифатларни ўзига касб қилган ва Аллоҳ таолонинг ахлоқлари ила хулқланган ҳамда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга барча нарсада иқтидо қилган ҳолга эришади.

Бу мақомга эришган банда унинг самарасидан баҳраманд бўла бошлайди. У тамоман яхшилик ила ўралган шахсга айланади.
У ўзининг Холиқ билан ва махлуқотлар билан бўладиган алоқаларида олиймақом одоб соҳибига айланади. Бунда тазкиятун нафснинг самаралари ҳар тарафлама ўзини намоён қилади.
Бу мақомга етишган банда ўзининг тилидаги, дилидаги, хулқидаги, жисмидаги барча кирлардан қутилган бўлади.
Бу мақомга етишган банда фарзи айн, фарзи кифоя, вожиб, суннат, мубоҳ, одоб ва бошқаларда юқори натижаларга эришади.

АЛЛОҲНИНГ ҲАҚИ

Банданинг зиммасидаги энг буюк ҳақ ўзининг яратган Зотга ибодат қилишдир. У Зоти Таолонинг айтганини қилиб, қайтарганидан қайтишдир. Ўз зиммасидаги Аллоҳ таолонинг ҳақини адо этиш ҳар бир банданинг энг бирламчи фазифасидир.
Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий саллоллоҳу алайҳи васалламнинг орқаларига, Уфайр номли эшакда мингашиб борар эдим. У зот саллоллоҳу алайҳи васаллам: «Эй, Муоз, Аллоҳнинг бандаларидаги ҳаққи нимаю, банданинг Аллоҳдаги ҳаққи нима эканини биласанми?» дедилар.
«Аллоҳ ва Унинг Расули билувчилар», дедим.
У зот саллоллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, Аллоҳнинг бандаларидаги ҳаққи, уларнинг Аллоҳга ибодат қилишлари, Унга бирор нарсани ширк келтирмасликларидир. Бандаларнинг Аллоҳдаги ҳаққи эса, ким Унга бирор нарсани ширк келирмаса ўшани азобланмаслигидир», дедилар.
«Эй, Аллоҳнинг Расули, одамларга башорат берайми?» дедим.
У зот саллоллоҳу алайҳи васаллам: «Уларга башорат берма, яна, суяниб қолмасинлар», дедилар». Икки Шайх ва Термизий ривоят қилган.
Бу ҳадиси шарифда Аллоҳ таолонинг бандалардаги ҳақи тўғрисида умумий маълумот келгандир. Аммо уламоларимиз Аллоҳ таолонинг бандадаги ҳақларини бирма бир баён қилиб берганлар.

Аллоҳ таолонинг бандадаги ҳақлари қисқача қуйидагиларлад иборатдир:

1. Аллоҳ таолонинг Зотига, сифатларига ва амалларига иймон келтирмоқ.
2. Аллоҳ таоло иймон келтиришга амр қилган фаришталарга, китобларга, расулларга, қиёмат куни, қазои қадар каби ваҳий орқали собит бўлган барча нарсаларга иймон келтирмоқ.
3. Аллоҳ таолонинг ёлғиз ўзини илоҳи маъбуд деб билиш ва Ундан ўзгани илоҳ тутмаслик.
4. Аллоҳ таолодан ўзгага У зотнинг тоатидан бошқада тоат қилмаслик.
5. Аллоҳ таолодан ўзгага У зотдан кўра ортиқ муҳаббат қилмаслик.
6. Аллоҳ таолодан Ўзгага ҳеч дуо қилмаслик.
7. Аллоҳ таолодан Ўзгага таваккул қилмаслик, суянмаслик.
8. Аллоҳ таолодан Ўзгани ибодат таъзими ила улуғламаслик.
9. Аллоҳ таолодан Ўзгага бирор ибодат маъносини лойиқ кўрмаслик.
10. Амалда ҳам, сулукда ҳам Аллоҳ таолонинг зикрини қилиш, ғофил қолмаслик.
11. Аллоҳ таолонинг Расулига ҳайъатда ҳам, амалда ҳам ва барча ҳолатларда ҳам эргашиш.
12. Намоз, рўза, закот, ҳаж, зикр, дуо каби Аллоҳ таолонинг амрларини адо этиш.
13. Аллоҳ таоло ҳалол қилган нарсадан бошқани емаслик.
14. Аллоҳ таоло ҳалол қилган касбдан бошқани қилмаслик.
15. Аллоҳ таоло жорий қилган барча ҳуқуқларни У зот жорий қилгани учун адо қилоқлик.

Банда Аллоҳ таолога нисбатан бўладиган ақийдани мукаммал эгаллаб, У зотнинг ҳақларини адо этиб, шариатга тўлиқ амал қиладиган бўлганидан кейин яна бир неча одобларни ўрнига қўйиши керак.
Имом Найсабурий ўша одобларни ўн иккита дейдилар:
1. Қалб поклиги.
Бундан қалбни Аллоҳ таолодан бошқа нарсадан поклаш кўзда тутилган.
2. Сирнинг поклиги.
Худди шу покликлан сўнг мушоҳада аҳлидан бўлишга эришилади.
3. Садр – кўксининг поклиги.
Бунга ҳар доим ражо ва қаноат хислатларини ўзида тутиш ила эришилади.
4. Руҳ поклиги.
Бунга ҳаё ва виқорни муҳофаза қилиш ила эришилади.
5. Ботин – қорин поклиги.
Бунга ҳалол луқмага диққат ила амал қилиш орқали иффатли бўлиш туфайли эришилади.
6. Бадан поклиги.
Бунга шаҳватларни тарк этиб, ҳойи ҳавасни синдириш ила эришилади.
7. Икки қўлнинг поклиги.
Бунга ҳаромлардан сақланиш ва фақат ҳалолларни ушлаш ила эришилади.
8. Маъсиятлардан покланиш.
Бунга гуноҳлардан тавба қилиб, надомат чекмоқ ила эришилади.
9. Тилнинг поклиги.
Бунга зикр ва истиғфорда бардавом бўлиш ила эришилади.
10. Камчиликлардан покланиш.
Бунга камчиликка йўл қўйишдан қўрқиб туриш ва Аллоҳ таолодан яхши оқибат умидида бўлиш ила эришилади.
11. Ҳар бир ишда эҳтиёт бўлмоқ.
12. Салафи солиҳлар каби барча яхшиликларга ҳозир бўлиб турмоқ.
Машойихлар «Исро» сурасидаги: «Албатта, қулоқ, кўз ва дил-ана ўшалар, масъулдирлар», оятидан инсоннинг ҳар бир аъзосининг ўзига хос одоби борлигини истинбот қилганлар. Улар, Аллоҳ таолога нисбатан бўлган ҳусни одоб сенинг аъзоларингдан ҳар бирининг Аллоҳ азза ва жалланинг розилигидан бошқа нарса учун ҳаракатланмаслигидир, деганлар.
Бас, тилнинг одоби Аллоҳнинг зикри ила хўл бўлишлик, биродарларни яхшилик ила зикр қилишлик, насиҳат ва ваъз қилишлик, уларга ёқмайдиган гапларни гапирмаслик, ғийбат, чақимчилик қилмаслик, сўкмаслик, беҳуда гапларни гапирмаслик. Агар жамоат ичида бўлса, улар керакли гапларни гапирганда гапиради, кераксиз гапларга ўтганда жим туради. Ҳар мақомда ҳолатга қараб гапиради. Чунки ҳар бир мақомнинг ўз мақоли бор.
Аллоҳ тилни қалбнинг таржимони ва яхшилик ва ёмонликнинг калити қилиб яратган. Бас, қалбинг яхши бўлишини истасанг, тилингни тий. Тилни тийиш жоҳил учун сатр, оқил учун зийнатдир.
Қулоқнинг одоби зикр, ваъз, ҳикмат ва дину дунёга фойда берадиган нарсани эшитмоқдир. Фаҳш сўзларни, ғийбат, бўҳтон, чақимчилик ва ёмон нарсаларни эшитмасликдир. Ўз суҳбатдошига эътибор ила қулоқ осишдир.
Кўзнинг одоби ҳаром нарсаларни, биродарларнинг айбини ва мункар нарсаларни кўрмаслик кўрмасликдир. Чунки Аллоҳ таоло кўзлар хиёнат қилса ҳам билиб туради. Ким кўзига тобеъ бўлса, ўлмига эргашади.
Қалбнинг одоби яхши ҳолатларнинг риоясини қилиш, Аллоҳ таолонинг неъматлари ва махлуқотларидаги ажойиботлар ҳақида тафаккур қилиш, Аллоҳ таоло ва барча мусулмонлар ҳақида яхши гумонда бўлишдир. Уни гумонлардан, ҳасаддан, хиёнатдан, ёмон эътиқод ва гумондан поклашдир.
Қўлнинг одоби уни яхшилик ва эҳсон ила биродарларга чўзиш, уни Аллоҳ таолога маъсият бўладиган нарсаларга ишлатмасликдир.
Оёқнинг одоби у билан ўзига ва биродарларига фойдали бўлган нарсаларга бориш, фахр ва кибр ила юрмасликдир.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абдуллоҳ Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо .Қуръондаги сабр уч турлидир Аллоҳ таолонинг фарзларига сабр қилиш. Унга юз даража берилади. Аллоҳ таоло ҳаром қилган давоми...

900 19:00 / 09 июнь
Ибн Қудома ал Мақдисий quotТаввобинquot номли китобларида Абдулвоҳид ибн Зайддан қуйидагича ривоят қиладиларБизлар кемада эдик, бирдан оролчада шамол кўтарилди. Ўша давоми...

3507 05:00 / 01.03.2017
Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади Эй, имон келтирганлар Сизлар нега ўзларингиз қилмайдиган нарсани қилдик ёки қиламиз деб айтурсиз Сизларнинг давоми...

4158 05:00 / 01.03.2017
. ,. .Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Албатта, умматим қиёмат куни таҳорат асаридан пешона ва давоми...

4218 13:45 / 15.02.2020
Аудиолар

134198 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

54539 14:35 / 11.08.2021