1447 йил 8 Рамазон | 2026 йил 26 февраль, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Террорчилик лавҳаларини тарқатган Филип Арпсга 21 ой қамоқ жазоси берилди

11:40 / 19.06.2019 2732 pdf Ўқиш режими + -

Янги Зелландиянинг Крайстчерч шаҳридаги Нур ва Линвуд масжидларида 51 кишининг ҳаётига зомин бўлган террорчилик лавҳалари акс этган видео тасвирни ижтимоий тармоқларда тарқатган кишига 21 ой қамоқ жазоси белгиланди. Бу ҳақда CNN хабар беради.

Маҳбуснинг адвокати маълум қилишича, унинг мижози айнан машъум кундаги террорчилик тасвирлари туширилган видео тасвирни ижтимоий тармоқларда тарқатгани учун 21 ойга озодликдан маҳрум этилган. Янги Зелландия раидоси (RNZ)нинг масалага ойдинлик киритишича, жавобгар Филип Арпс 15 март жиноят содир этилган куни террорчи Брент Таррант томонидан тасвирга олинган видео хабарни бир зумнинг ўзида 30 нафар кишига тарқатиб юборган. Судя Стивен Дрисколлнинг ҳисоботида, Арпс мусулмон жамоасининг иззат-нафсини писанд қилмасдан «оммавий қотилликни мақтаган ва уни қўллаб-қувватлаган» деб айтилади.

Маълум бўлишича, Янги Зелландия кино ва адабий асарларни таснифлаш идораси Крайстчерчдаги икки масжидда содир этилган террорчилик хуружлари тасвири туширилган видеоларни номақбул тасвирлар деб эътироф этган ҳамда уларни сақлаб, тарқатишда жиноят аломатлари бор деб ҳисоблаган. Шундай мазмундаги видео тасвирларни тарқатиш Янги Зелландия қонунчилигига кўра, 14 йилгача озодликдан маҳрум этиш жазоси белгилаб қўйилган. Жорий йил 15 март куни мазкур террорчиликни содир этган Таррантга нисбатан мамлакатнинг амалдаги қонунчилиги бўйича умрбод қамоқ жазоси белгиланиши кутилмоқда.

Islom.uz портали таҳририяти

Мавзуга оид мақолалар
Инсон ҳаётида Қуръон билан ўтган лаҳзалар, унинг тиловати билан олинган нафаслар нақадар ҳам ёқимли.Шайх Муҳаммад Амин Сирож раҳматуллоҳи алайҳ айтадилар .Мисрга давоми...

1694 03:00 / 27.02.2021
Жорий йилнинг 16 октябр куни Москвада 23халқаро Қуръон мусобақасининг саралаш босқичи бўлиб ўтди. Бу йилги мусобақа Россия мусулмонлари диний идораси ДУМ РФ ҳамда давоми...

1508 09:49 / 23.10.2025
Ушбу рўйхатга umra.uzbektourism.uz нашрининг маълумотига кўра, жами 34 та компания киритилган. Умра зиёратини ташкил этиш учун лицензияга эга туроператорлар рўйхати.Sultan давоми...

5385 08:07 / 21.11.2023
Аудиолар

232037 06:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

150549 09:35 / 11.08.2021