1447 йил 15 шаъбон | 2026 йил 03 февраль, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

«Қуръони Карим мусобақаси 1442» саккизинчи ҳафта саралаш босқичи якунланди

08:00 / 27.02.2021 1682 pdf Ўқиш режими + -

Инсон ҳаётида Қуръон билан ўтган лаҳзалар, унинг тиловати билан олинган нафаслар нақадар ҳам ёқимли.

Шайх Муҳаммад Амин Сирож раҳматуллоҳи алайҳ айтадилар: «Мисрга борганимда қарасам инсонларнинг қўлида биттадан Қуръони Карим бор экан. Уни доим чўнтакларида олиб юришар экан. Мен ҳам ўшандан бери чўнтагимда Қуръони Каримни олиб юраман. Унинг ёнимда бўлиши мен учун жуда катта неъмат. Зеро, қаерда бўлмайин, ёлғиз қолсам дарҳол уни очиб ўқийман».

Аввал хабар берганимиздек, устоз Зайниддин қори Муҳаммад Юсуф хотирасига бағишлаб ўтказилаётган «Қуръони Карим мусобақаси — 1442» танловининг 8-ҳафта саралаш босқичининг ҳифз йўналиши бўйича ғолиблар аниқланди.

Куни кеча тиловат йўналиши бўйича саралаш босқичида ўтказилди ва ғолиблар аниқланди.

Биринчи ўринни Қашқадарё вилоятидан Абдуллоҳ Ғаниев эгаллади ва Рамазон ойида бўлиб ўтадиган финал босқичига йўлланмани қўлга киритди.

Иккинчи ўрин Зоҳид Тошбоевга насиб этди.

Фахрли учинчи ўринларни Убайдуллоҳ Жўраев ва Дадахон Раҳмоновлар эгаллашди.

Эслатиб ўтамиз, мусобақа шартларига киритилган янги тартибга биноан мураттаб қориларимиз ҳифз йўналишида ҳафта давомида @azonquronbot телеграм манзилида рўйхатдан ўтишлари мумкин.

Ҳафта давомида ҳифз йўналишида рўйхатдан ўтган қорилар билан чоршанба куни суҳбат жараёнлари бўлиб ўтади ва иштирокчилар аниқланади. Мураттаб қориларни Қуръон мусобақасига чорлаб қоламиз. Исталган вақтда ариза тўлдириб, иштирокчига айланишингиз мумкин.

Барчангизни Қуръон байрамига таклиф қиламиз.

Мусобақага оид барча маълумотларни билиш учун Qur'on Musobaqasi 1442 телеграм каналини кузатиб боринг.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Мусулмон киши хоҳ ерда бўлсин, хоҳ у самода бўлсин, ҳалол ҳисобланган ризқлардан истеъмол қилиш буюрилган. Жорий йил сентябрь ойида Бирлашган Араб Амирлиги давоми...

2862 16:30 / 08.07.2019
Маккаи мукаррама шаҳри бўйлаб сафарлари давом этаётган муфтий Нуриддин домла ҳазратлари ва Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев бошчилигидаги Ҳаж давоми...

1883 19:20 / 07.05.2022
Бу йил Германияда Муҳаммад исми янги туғилган ўғил болалар орасида энг машҳур исм бўлиб, биринчи ўринни эгаллади. 2023 йилда Англия ва Уэльсда ҳам энг машҳур исм давоми...

1690 11:20 / 30.12.2024
Саудия Арабистони 2021 йил ҳаж учун 60 минг кишига квота очилганини эълон қилди. Бу ҳақда га таяниб, vakillik.uz телеграм канали хабар беради.Бироқ ушбу квота қайси давоми...

2167 11:29 / 28.05.2021