1447 йил 8 Рамазон | 2026 йил 26 февраль, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

АҚШда мусулмонларга қарши 500дан ортиқ ҳужум бўлган

11:00 / 30.05.2019 2050 pdf Ўқиш режими + -

Теҳрон (IQNA) - Исломофобия кузатувчилари йил аввалидан АҚШда мусулмонларга қарши содир этилган ҳодисаларнинг 500дан ортиғини аниқладилар. Натижалар камайтириб кўрсатилгани эҳтимолдан ҳоли эмас.

Янги Зеландия масжидларида 51 нафар ибодат қилувчилар бир ирқчи томонидан ўққа тутилганидан буён охирги икки ой давомида Америка мусулмонлари бир қатор жиддий  таҳдидларга дуч келишди.

Калифорния масжидига ўт қўйилиши кейинчалик синагогада қотилликда айбланган бошқа ирқчи билан боғланган эди. Коннектикутдаги «Nyu Heven» масжидларидан бири ўтган якшанба кунги ўқ отишдан катта зарар кўрди ва пайшанба куни Queens, Нью-Йорклик шахс мусулмонларга қарши нутқ давомида бир масжидга қилган ҳужуми учун айбланган эди.

Бу 2015 йил сайлов мобайнида кучайишни бошлаган муаммоли тенденциянинг бир қисми, дейди Америка-Ислом алоқалари бўйича Кенгашнинг миллий тадқиқот ва тарғибот директори Аббос Барзегар (ing. CAIR).

Мамлакат бўйлаб CAIR бўлимлари мусулмонларга қарши содир этилган ҳодисаларни кузатиб боради. Уларнинг сонлари тахминий хулоса бўлса-да, жуда ҳам ачинарли.

Барзегар The Daily Beast ахборот веб-саҳифаси таҳририятига: «Биз мусулмонларга қаршилик ёки таъқиб ҳолатлари шу йилнинг ўзида 500дан ортиқ эканлиги ҳақида хабар берган эдик. Изланишлар давом этмоқда. Бир қатор бўлимларимиз ҳали ўз ҳисоботларини топширмаганлигини биламан... Менимча, бу мамлакат бўйлаб аллақачон содир бўлаётган воқеаларнинг жуда кам қилиб кўрсатилгани, холос», деди.

Камида битта ҳужум Чристчурчда қуролли ҳужум билан бевосита боғлиқ эди. Март ойида, Калифорния штатидаги Escondido шаҳрининг «Дар ул-Арқам» масжидида эрта тонгда содир этилган қуролли қотиллик Чирстчурч қотили ва «8чан» – қотил қуролли қатл уюштирмоқчилигини эълон қилган форумга алоқадорликни билдирган граффити (деворий чизмалар)ни ҳам ўз ичига олган. Кейин, апрель ойида, «8чан» фойдаланувчиси яқин атрофдаги синагогага ўт очади ва бир ибодат қилувчини ўлдиради. Гумон қилинган қотил ўз манифестида аввалроқ айтиб ўтилган масжид қуролли қотилликни ўзи содир этганлигини билдирган.

Чирстчурч отишмасидан кейин аллақачон номаълум таъқибчилар нишонига айланиб улгурган Connecticutning иккита масжиди билан бирга, март ойида, «Hartford» масжидига қуролли ҳужум ҳақида таҳдид хабари берилган телефон қўнғироғи ҳам келган. Ирқчилик ибораларига тўла ушбу таҳдид «жуда аниқ ва нафратга асосланган эди», дейди масжид имоми Hartford Courant газетасига берган ахборотида. Баъзи оилалар таҳдиддан кейин масжидда бўладиган дам олиш кунлари ўз фарзандларини юборишни тўхтатиб қўйдилар, дейди у.

12 май, якшанба куни Nyu Haven масжидларидан бирида ибодат қилувчилар кечки ибодатга келишларидан олдин ёнғин содир этилган. Гумонланувчи ёки ёнғин сабаби баён қилинмаган бўлса-да, полициянинг айтишича, ёнғин қастдан содир этилган.

Ёнғин мусулмонларнинг муборак Рамазон ойида содир этилган, дейди Nyu Haven мери Тони Ҳарп.

«Якшанба куни Nyu Haven ибодат уйларидан бири – масжидда, яна ҳам аниқроғи Рамазон ойининг муқаддас кунларида – содир бўлган ёнғин ҳодисаси қасддан содир этилган деб тахмин қилиш учун асослар етарли», дейди Ҳарп ўз баёнотида.

Пайшанба куни Nyu Haven, Қуеенслик шахс апрель ойидаги воқеа - масжидга бостириб кирганлиги учун айбланган. Закариа Кабир бир нечта Қуръони карим китобларни мажақлаган, бинода ўғирлик қилган ва стулни телевизорга ирғита «бу одамлар террористлар гуруҳи» дея мамлакатдан чиқиб кетишларини талаб қилган.

– Мусулмонларга қарши нафрат 2015 йил сайлов мобайнида «аниқ ўсиш» эди, – дейди Барзегар. – Йил ўрталарида келган Дональд Трамп ҳаракати нафратга асосланган. «Буни тасдиқлаган Трампнинг ҳаракатидан чиқаётган риторика эди». «Интернетнинг бир четида ёки ўнг экстремистлар радиосида топиладиган одатдан ташқари бўлган нарсаларни Трамп ҳаракатларида кўра бошладик. Ҳозир бу одатий қабул қилинадиган даражага айланиб улгурди.

Лекин фанатиклар мусулмонларни жимлик даражасигача қўзғалишни исташаётган бир пайт ва маконда, мусулмонлар ўз жамиятларига бирдамлик билан қўшилишмоқда. Чристчурч воқеасидан кейин масжидлар эрталабки биринчи ибодат давомида айниқса тўла, деди Барзегар.

 «Мен кўраётган нарса шуки, одамларда ишонч бор, улар кучли, улар қатъий ва уларда қўрқув йўқ», дейди у. «Бу ерда самимийлик бор, бу ерда ғамгинлик бор, бу ерда ҳавотир бўлиши мумкин, лекин қўрқув эмас».

Kelly Weill томонидан

Манба: The Daily Beast

Манба
IQNA
Мавзуга оид мақолалар
Саудия Арабистони икки муқаддас масжид қўриқчилари институти билан ҳамкорликда мусулмонларга Ҳажарул асвадни виртуал реаллик VR технологияси орқали дунёнинг давоми...

3793 03:30 / 17.12.2021
Сер Алфред Честер Битти мис савдосидаги улкан бойлиги билан мис қироли сифатида танилган. У Ўрта Шарқда кўп саёҳат қилган ва ислом санъатини йиғишга давоми...

2551 08:30 / 29.07.2021
Бугунги жумъа мавъизасида имомхатибларимиз quotЎз жонига қасд қилиш ndash оғир жиноятquot мавзусида маъруза қиладилар. Бу ҳақда ЎМИ расмий сайтида хабар берилмоқда. давоми...

6065 02:30 / 03.08.2018
Қатар пойтахти Дохада бўлиб ўтган ОсиёТинч океани гуруҳи аъзолари йиғилишининг асосий мавзуси исломофобия масаласи ва Фаластин халқига ёрдам беришдан иборат давоми...

2779 05:40 / 09.04.2019
Аудиолар

232023 06:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

150536 09:35 / 11.08.2021