1447 йил 27 шаъбон | 2026 йил 15 февраль, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

«Яланғоч» жоме масжидида Қуръони карим хатмонаси якунланди

14:00 / 30.05.2019 2354 pdf Ўқиш режими + -

Кеча 2019 йил 29 май куни Тошкент вилояти «Яланғоч ота» жоме масжидида Қуръони карим хатмонаси ўз якунига етди. Ушбу хатмонага юртимизнинг барча ҳудудларидан азиз меҳмонлар ташриф буюрди. Хусусан, Тошкент шаҳар Учтепа тумани «Ҳазрати Али» жоме масжиди имом хатиби Салоҳиддин домла Шарипов, Тошкент вилояти бош имом хатиби Хайруллоҳ домла Турматов Қуръонга бўлган муҳаббат, хатмонада қилинаётган дуоларнинг ижобат бўлиши каби ўзларининг мавъизалари билан кўнгилларни хушнуд этишди.

Қуръон хатмонасидан сўнг, домлаларимиз томонидан Рамазон ойининг муборак кечаларида, кейинги Рамазон ойларига соғ-саломат, тинчлик-хотиржамликда етиб боришимизни Аллоҳ таолодан сўраб дуои-хайрлар қилишди.

Бинобарин, Ҳазрат Умар розияллоҳу анҳу айтадиларки, «Расуллулоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кимки Рамазонда Аллоҳни зикр қилса авф қилинади ва Ундан сўраса ноумид қайтарилмайди, деганлар».

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Саудия Арабистони Адлия вазирлигининг статистика маълумотларига кўра, никоҳ ва ажримлар бўйича 2019 йил май ойида ушбу қироллик фуқаролари ўртасидаги ажримлар давоми...

4171 10:07 / 10.07.2019
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Олий Даражали Имом Бухорийrdquo ордени билан мукофотланди Ўзбекистон давоми...

1032 22:07 / 23.08.2025
Россияда мусулмонларнинг кунданкунга ошиб бораётганини маълум қилган Россия Муфтийлар кенгаши раҳбари Равил Гайнутдинов Экспертлар 15 йилдан кейин Россия давоми...

2378 11:00 / 06.03.2019
Молия бозорини тартибга солиш ва ривожлантириш давлат агентлиги раиси биринчи ўринбосари Нурлан Абдрахманов 2025 йил 31 март куни Сенатда бўлиб ўтган ҳукумат давоми...

1109 23:26 / 04.04.2025