1447 йил 2 шаъбон | 2026 йил 21 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Эй Ато, ҳолингга вой!

07:10 / 18.05.2019 2586 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Синон Қасмалий айтади: «Ваҳб Ато Хуросонийнинг олдига бориб, шундай деди:

«Эй Ато, ҳолингга вой! Илмингни подшоҳлар ва дунёга қул бўлганлар эшиги олдига олиб боряпсан!

Эй Ато, ҳолингга вой! Сен учун эшиги ёпиқ бўлган, бойлиги сенга маълум бўлмаган, аммо камбағаллиги сенга аниқ кўриниб турганларнинг олдига боряпсан-у, лекин эшиги сенга очиқ, бойлиги маълум бўлган, «Менга дуо қилинглар, ижобат қиламан», деган Зот томон бормаяпсан.

Эй Ато, ҳолингга вой! Мол-дунёдан озига рози бўлавер, агар илму ҳикмати билан бирга бўлса. Бироқ ил-му ҳикматнинг озига рози бўлма, мол-дунёси бўлса ҳам.

Эй Ато, ҳолингга вой! Аллоҳ сени бой қилиб қўйса, дунёнинг энг ками ҳам сенга кифоя. У Зот сени бой қил-маса, дунёдаги ҳеч бир нарса сенга етмайди.

Эй Ато, ҳолингга вой! Қорнинг денгиздек, водийдек. Уни фақат тупроқ тўлдиради».

«Солиҳлар гулшани» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
СаволБаъзида жаноза намозига борганимизда жаноза намози ўқилаётганда бош юқорига кўтарилиб, тепага қаралади. Баъзан эса бу ҳол бўлмайди. Савол шуки, жаноза давоми...

5580 16:05 / 18.02.2020
Саъднинг ўғилларидан бири розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади.Менинг .Аллоҳим, Сендан жаннатни, унинг неъматларини, унинг шодонлигини ва унисини ва бунисини давоми...

2263 21:10 / 28.04.2019
Ашраф Алий Таҳонавий раҳматуллоҳи алайҳ мавъизаларининг бирида ушбу ҳикояни келтирганлар.Инглизлар Ҳиндистонга бостириб келишганида улардан бири ўзига катта давоми...

2514 16:30 / 07.10.2019
Тоатинг У Зотга манфаат бермас. Маъсиятинг У Зотга зарар етказмас. Фақатгина ўзингга қайтадиган фойда учун У Зот сени унисига амр этди ва бунисидан қайтарди.Ибн давоми...

2175 09:10 / 27.08.2019