1446 йил 23 жумадул аввал | 2024 йил 25 ноябрь, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Илм омонатдир!

16:00 / 07.05.2019 4940 pdf Ўқиш режими + -

«Илм - диндир. Динларингизни кимдан олаётганингизга қаранглар»
Муҳаммад ибн Сирин

Рамазон ойининг рўзасини бизларга фарз қилган Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин!
Рамазон ойининг кечаларини қоим қилишни бизга суннат қилган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга дуруду салавотлар бўлсин!

Муҳтарам юртдошлар, кундузлари соим, тунлари қоим бўлиб, ихлосу иҳтисоб ила динимизнинг учинчи арконини адо этаётган диндош биродарлар!

Фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ ҳазратлари ҳар йилги Рамазон суҳбатларини ушбу гўзал ҳамду санолар билан бошлар эдилар. Ҳар йили бошимизга соябон бўлиб кириб келган Рамазон ойи билан бутун башариятни табриклаб, сўнг бирор мавзу бўйича ваъз-иршодлар қилар эдилар, хатми Қуръон ила мунаввар бўлиб турган масжидларимиз янада илму ирфонга тўлиб кетар эди. Энди бу кунлар ширин хотира бўлиб қолди. Аммо устозимизнинг улкан илмий мерослари қиёматгача боқий қолди. Зеро, Аллоҳ таоло Ўзининг сўнгги ва мукаммал динига оид илмларни муҳофаза қилишга ваъда қилган.
Дарҳақиқат, шайх Ҳазратларининг сиз азизлардан келиб тушган минг-минглаб саволлари “islom.uz” порталининг савол-жавоб хизмати архивида сақланиб турибди. Бу улкан хазина кечаю-кундуз хизматингизда. Аммо…
Аммо шу улкан неъматга ҳам ношукрлар бор экан, шайтонлар кишанбанд қилинган шу муборак Рамазон кунларида ҳам ғаламислик қиладиганлар орамизда юришар экан.
Шайх Ҳазратлари қимматли вақтларини сарфлаб, дин ходими сифатида сизу бизнинг илму маърифат олишимиз йўлида кўз нурини тўкиб, ёзган жавобларини ўзгартирадиган, қаллоблик қилиб, ҳали саволнинг матнини, ҳали жавобнинг матнини яшириб, одамларни адаштиришга уринадиганлар бор экан.
Масалан, қуйидаги манзилга бир кириб кўринг.

 http://savollar.islom.uz/wparxiv/7462

Бу ерда берилган саволнинг матнига ва шайх Ҳазратлари раҳимаҳуллоҳнинг қисқагина жавобларига эътибор беринг. Жавоб беришдаги одобдан, тавозедан ҳар қанча ибрат олсак арзийди.  
Иқтибос :
 Ушбу фатволар мазҳабимизга тўғри келадими?

Савол:

Кўрсатаётган тўғри йўл учун сизга мингдан минг ташаккур айтаман. Мана бу фатво бўйича фикрингизни билмоқчи эдик.
Ибн Усаймин, Ибн Боз, Ибн Таймийя, Саъд ал Хаслон, Холид ал-Мушайқиҳ ва Фатволар Кенгашининг Рамазон ойи учун фатволари:

1. Свеча қўйиш- БУЗМАЙДИ (орқа (ё олдига-аёллар учун)
2. Кўзга дори томизиш- БУЗМАЙДИ
3. Сурма қўйиш- БУЗМАЙДИ
4. Қулоққа дори томизиш- БУЗМАЙДИ
5. Нафас қисишга қарши спрейдан қўлланиш- БУЗМАЙДИ
6. Сунъий йўл билан оғиздан кислород ҳайдалиши- БУЗМАЙДИ
7. Пенитсиллин укол олиш-БУЗМАЙДИ
8. Инсулин укол олиш-БУЗМАЙДИ
9. Тишни даволашдан олдин наркоз қилиниши, тишга пломба қўйиш ёки тозалатиш- БУЗМАЙДИ
10. Атирдан фойдаланиш, ҳидлаш- БУЗМАЙДИ
11. Юзга бўёқ суркаш (макияж)- БУЗМАЙДИ
12. Таҳлил (анализ) учун қон топшириш- БУЗМАЙДИ
13. Сузиш ва сувга шўнғиш- БУЗМАЙДИ
14. Иҳтилом (уйқу асносида беихтиёр маний чиқиши)- БУЗМАЙДИ
15. Хушбўйлантирувчи моддалар қўшилмаган тоза мисвок ишлатиш- БУЗМАЙДИ
16. Тил тагига инфарктни даволаш учун қўлланиладиган таблетка қўйиб олиш- БУЗМАЙДИ
17. Балғамни ютиб юборишлик- БУЗМАЙДИ
18. Бурунга дори томизиш, агар ошқозонга етиб бормаса- БУЗМАЙДИ
19. Лабларни намловчи, юмшатувчи нарсалардан фойдаланиш, агар ютиб юборилмаса- БУЗМАЙДИ
20. Бурундан қон кетиши ва тиш олдирганда қон чиқиши- БУЗМАЙДИ
21. Томоқни чайқаб ишлатиладиган дори, агар ичкарига ютиб юборилмаса- БУЗМАЙДИ
22. Тиш пастаси, агар ошқозонга бирор нарса кетиб қолмаса- БУЗМАЙДИ
23. Зарурат учун овқатни тузини тотиб кўриш, агар ютиб юборилмаса- БУЗМАЙДИ
24. Ўз хоҳишисиз қусиб юбориш- БУЗМАЙДИ
25. Мускулга , томирга ва тери остига укол қилиш- БУЗМАЙДИ
26. Озуқалантирувчи укол-БУЗАДИ
27. Ихтиёрий равишда қусишлик-БУЗАДИ
28. Ихтиёрий равишда маний чиқариш- БУЗАДИ
29. Никотин гели- БУЗАДИ
30. Хушбўй ҳидларни билган ҳолда атайлаб чуқур нафас билан ҳидлаш- БУЗАДИ
31. Атирни шунчаки ҳидлашни ўзи-БУЗМАЙДИ

Ҳазрат жавобингиз учун олдиндан ташаккур.

ЖАВОБ:

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ:  

Буларни ўқиганингиз каби ҳанафий уламоларнинг ҳам фатволарини ўқинг.

Жавоб тугади.

Энди ижтимоий тармоқларда қандайдир мақсадларда (ҳар ҳолда яхши ниятда эмаслиги кўриниб турибди) тарқатилаётган мана бу қалбаки маълумотга бир кўз ташлаб кўринг.


Бизнингча, бу ишни яхши ниятли одам қилиши мумкин эмас.
Аллоҳ таоло “Моида” сурасининг 13-оятида шундай марҳамат қилади:

فَبِمَا نَقْضِهِم مِّيثَاقَهُمْ لَعنَّاهُمْ وَجَعَلْنَا قُلُوبَهُمْ قَاسِيَةً يُحَرِّفُونَ الْكَلِمَ عَن مَّوَاضِعِهِ وَنَسُواْ حَظًّا مِّمَّا ذُكِّرُواْ بِهِ وَلاَ تَزَالُ تَطَّلِعُ عَلَىَ خَآئِنَةٍ مِّنْهُمْ إِلاَّ قَلِيلاً مِّنْهُمُ فَاعْفُ عَنْهُمْ وَاصْفَحْ إِنَّ اللّهَ يُحِبُّ الْمُحْسِنِينَ

«Аҳду паймонларини бузганлари учун уларни лаънатладик ва қалбларини қаттиқ қилдик. Улар калималарни ўз ўрнидан ўзгартирурлар. Ўзларига эслатилган нарсалардан кўп улушни унутдилар. Уларнинг озгиналаридан бошқаларини мудом хиёнат узра кўрасан. Бас, уларни афв эт ва ўтиб юбор. Албатта, Аллоҳ яхшилик қилувчиларни севадир».
Шу ишни қилган одамлар «Улар калималарни ўз ўрнидан ўзгартирурлар» деган ояти каримани ўқиб, бир сесканиб олишса, инсофга келишса ўзларигаям, бошқаларгаям яхши бўларди.
Ғанимат кунлар, ғанимат тунлар ўтиб боряпти. Аллоҳ таоло «Рўзанинг ажру мукофотини Ўзим бераман» деб бандаларини ибодатга, мағфиратга, раҳматга чақириб турган бир пайтда ким нима ғамдаю, булар нима ғамда юришибди.  Эсиз, эсиз… Минг афсус.

«Ит ҳуради, карвон ўтади» дейди доно халқимиз. Бу каби иғвогарликлар сизу бизни рўзадек улуғ ибодатдан, Рамазондек ғанимат фурсатдан чалғита олмайди. Фақатгина, Муҳаммад ибн Сирин айтганларидек, динимизни қайси манбадан, кимлардан олишимизга эътиборли бўлсак кифоя.
Аллоҳ таоло барчамизни ҳақ йўлидан адаштирмасин, фитнаю иғволардан саломат қилсин, ушбу ойдаги ибодатлар учун ваъда қилинган неъматларини ато қилиб, раҳмату мағфиратига эриштирсин, омин.

Мавзуга оид мақолалар
Ўзбекистон Республикаси Гидрометереология хизмати хабарига кўра, шу йилнинг 16ndash19 март кунлари юртимиз ҳудудида узлуксиз давом этаётган ёғингарликлар давоми...

3420 12:35 / 16.03.2022
Президентнинг ва Ҳукуматнинг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди 21.04.2021 йилдаги ПФ6212сон.Norma.uz манбасининг хабар беришича, қуйидаги ҳужжатларга давоми...

993 17:00 / 28.04.2021
Юртимизнинг бир гуруҳ уламолари хориждаги ватандошларга бугунги куннинг муҳим мавзуларида илмий суҳбат қилиш, уларни қизиқтирган саволларга жавоб бериш, давоми...

1358 18:55 / 05.07.2023
Заёратчилар Ҳаж сафарига коронавирусни даволашни ўз ичига олган тиббий суғуртаси бўлган тақдирда қатнашишлари мумкин, деб хабар беради mynamaz.ru нашри. Saudi Gazette давоми...

1447 08:00 / 08.05.2021
Видеолар
Аудиолар

135358 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

55605 14:35 / 11.08.2021