1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Япониялик муслима Англияда исломий билимини бойитмоқда

07:10 / 19.04.2019 2934 pdf Ўқиш режими + -

Японияда кенг тарқалган буддизм ва синотизм динлари ҳақида нима ҳам дейиш мумкин. Бу ерда мусулмонлар жуда ҳам озчиликни ташкил этади. Эндигина исломни қабул қилган Нур Ариса Марям диний таълим олиш учун, айнан Лондонни танлангани ҳам қизиқ. Демак, бугунги кунда Лондонда бошқа илмлар қатори ислом динини ўрганиш учун ҳам имкониятлар бор. Жумладан, Ариса исломни қабул қилмасидан аввал ижтимоий тармоқда фаол эди. Исломни қабул қилганидан сўнг уни кўчада кўрганлар маскарад шаклида кийиниб олган, деб ўйлашди. Унинг ислом динига қизиқиши Токиодаги университетда ўқиб юрганида рўй берди. У ўқиш даврида Малайзия давлатини ўрганди. Ислом динига мувофиқ кийинган ўқитувчилардан бири унда катта қизиқиш уйғотди. Кейинчалик Ариса мусулмон талабалар билан танишди.

– Шу тариқа мен ўзим учун исломни очдим,  – дейди Ариса. – Мен ислом динининг ҳайратга тўла ва ажойиб эканини англаб етдим. Нима бўлишидан қатъи назар мўмин-мусулмон киши Аллоҳ розилиги учун яшайди ва унгагина итоатда бўлади. Мен авваллари ўзимни умидсиздек ҳис қилардим. Фақат ўқиш, иш, турмуш ва оила ҳақида ўйлардим. Шу мақсадлардан ўзга орзу-ҳавасим йўқ эди. Баъзан барчасидан ҳафсалам пир бўларди. Энди эса, мен Аллоҳ учун яшайман ва бу дунёни охират учун тайёргарлик, деб биламан. Албатта, қийинчилик ва имтиҳонлар кўп. Лекин мен уларни Аллоҳдан эканини биламан.                                              

Арисанинг исломни қабул килиши онасида бир оз хавотир уйғотди. Бироқ Ариса ислом туфайли ҳаёти гўзаллашганини, кўнгили хотиржам топганини онасига тушунтирди. Онаси эса бу ҳолатни тўғри қабул қилди.

Албатта, Японияда Буюк Британия каби исломий жамоалар фаол эмас, масжидлар ҳам кўп эмас, ҳалол таомлар масаласида ҳам худди шундай. Шунингдек, у Япония борган сари ислом дунёси учун ўз эшикларини кенг очиб бораётганини  таъкидлаган.

Бугунги кунда Ариса Лондонда Қуръони карим, ҳадис ва араб тилларини ўрганиб, ўзининг исломий билимларини бойитмоқда. Асосий мақсади динда олима бўлишдир.

Islom.uz портали таҳририяти

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Москва биржаси 19 октябр куни Россияда биринчи Ислом инвестиция индекси Islamic Investment index йўлга қўйилганини маълум қилди.Мамлакатнинг энг йирик банки ndash Сбербанк давоми...

1935 06:00 / 28.10.2021
2021 йилнинг 18 февраль ҳолатига кўра, юртимиздаги жоме масжидлар сони 2082 тага етди.Жорий йилда Сурхондарё вилоятининг Сариосиё тумани .Нурафшон, маҳалласида давоми...

2289 18:00 / 20.02.2021
Мақола мавжув эмас

4702 05:00 / 11.03.2017
Бугун уламоларимизнинг қалбларга хурсандчилик киритган учрашувларидан бири Олтинсой туманида бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг давоми...

1947 21:00 / 31.07.2021