1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Муҳаммад Тақий Усмоний Абдулхолиқ Ғиждувоний ҳазратлари зиёратида бўлди

14:01 / 15.04.2019 6002 pdf Ўқиш режими + -

Ислом дунёсининг машҳур олими муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ сафарларининг иккинчи куни Бухоро шаҳридаги Абдулхолиқ Ғиждувоний ҳазратларининг зиёратларидан бошланди. Зиёратгоҳ ёнида жойлашган Улуғбек мадрасаси билан яқиндан танишдилар. Шу аснода, у кишига янги бунёд этилаётган масжид лойиҳаси ҳақида ҳам батафсил маълумотлар берилди. Хусусан, у ерда асос солинадиган тасаввуф мактаби ҳақида сўз юритилди.

Сўнгра Баҳоуддин Нақшбанд зиёратгоҳига ташриф буюрилди. У ерда “Мир араб” олий муассасаси талабалари билан учрашув уюштирилиб, алломадан ҳадис илми бўйича ижозалар олинди.

Шунингдек, меҳмонлар имом Абу Ҳафс Кабир ва имом Абу Ҳафс Соғир ҳазратларини зиёрат қилишди ҳамда пешин намозини “Ҳазрат Имом” масжидида адо қилишди.



Islom.uz портали таҳририяти

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Азиз китобхонлар, эртага ndash 8 сентябрь шанба куни соат 1000да .Hilol, нашриётининг тадбирлар залида нашриётимизда чоп этилган янги китоблар ва медиа маҳсулотлар давоми...

4043 12:43 / 07.09.2018
Иқтибос .Банданинг ҳоли тўртдир. Бешинчиси бўлмас. Улар неъмат, синов, тоат ва маъсият. Агар неъматда бўлсанг, сендан Ҳақнинг тақозоси шукрдир. Агар синовда давоми...

2299 16:50 / 25.10.2019
ASDA супермаркет биносини миллиардер акаука Зубер ва Моҳсин Исса 6,8миллиард еврога сотиб олишди ва бу ерда масжид қуришни режа қилишган. Ушбу масжиднинг қурилиш давоми...

2866 08:00 / 22.03.2021
Бирлашган Араб Амирликларидаги барча масжидларда Туркия ва Суриядаги зилзила қурбонлари учун жума куни ғойибона жаноза намози ўқилади. Бу ҳақда siasat.com нашри давоми...

2402 17:33 / 10.02.2023