1447 йил 3 Рамазон | 2026 йил 21 февраль, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Англияда Европа Қуръон мусобақаси бўлиб ўтади

08:40 / 11.04.2019 1781 pdf Ўқиш режими + -

Европа давлатлари ўртасидаги Қуръони карим мусобақаси Буюк Британиянинг Бирмингҳем шаҳрида бўлиб ўтади, деб хабар беради IQNA.

Мусобақа ташкилотчиси Европа Қуръон вақфи ҳисобланади. Мусобақа эркак ва аёллар ўртасида ўтказилади. Мусобақа шартлари ва иштирокчилар ёшлари қуйидаги тартибда белгиланган: 30 ёшгача бўлганлар Қуръони каримни тўлиқ ёд олган ҳолда; 25 ёшгача бўлганлар 15 пора, 15 ёшгача бўлганлар 3 пора (Мужодала сурасидан Нос сурасигача) бўйича ўзаро куч синашадилар. Мусобақага Европанинг барча давлатларидан Қуръон ҳофизлари таклиф этилган.

Ташкилотчиларнинг айтишларича, тадбирни ташкил этишдан мақсад – Европа қитъасидаги мусулмон жамоалари ўртасида ўзаро ҳамкорликни кучайтириш, ёшлар ўртасида Қуръони каримга бўлган муҳаббатни ошириш ва бошқа эзгу мақсадлар иборат.

Мусобақанинг ярим финали 20 апрель куни, якуний босқичи эса 21 апрель куни Буюк Британиянинг Бирмингҳем шаҳрида бўлиб ўтади. 

Islom.uz портали таҳририяти

Манба
IQNA
Мавзуга оид мақолалар
Ҳиндистоннинг Ассам штатидаги бир неча минг мусулмонлар сув босиш хавфи юқори бўлган аҳоли яшамайдиган ҳудудга депортация қилинган. Бу ҳақда mynamaz.ru манбаси хабар давоми...

2228 16:26 / 14.10.2021
Бугун, 11 март куни .Вақф, хайрия жамоат фонди Қорақалпоғистон Республикаси филиали томонидан Нукус Муҳаммад Ибн Аҳмад алБеруний ўрта махсус ислом билим юртининг давоми...

1937 16:07 / 11.03.2023
Hilol Nashr, нашриётматбаа мажмуаси ҳамда Islom.uz портали жамоаси ҳофизи Қуръон қироати ва тажвид илмида моҳир қори, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан силсила давоми...

2669 18:56 / 26.09.2020
Мамлакатимизда фуқароларнинг бошқа ҳуқуқ ва эркинликлари қатори виждон ва эътиқод эркинлигини таъминлашга ҳам алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда.Ана шундан давоми...

2043 22:06 / 20.10.2021