1447 йил 8 шаъбон | 2026 йил 27 январь, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савдо, тижорат

Жуола

05:00 / 17.02.2017 3738 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Таърифи: Жуола деб луғатда кишининг қилган иши эвазига бериладиган ҳаққа айтилади. Жуолага ижозат берган фуқаҳолар унинг таърифида шундай дейдилар:


“Ишчининг маълум ёки номаълум муддатдаги меҳнати учун жуола (ҳақ) берилади. Бунда қилинган меҳнатнинг манфаати фақат ҳақ берувчига бўлиши лозим. Агар ишчи ўз вазифасини охирига етказса иш ҳақини тўлалигича олади. Агар охирига етказмаса, унга ҳеч нарса берилмайди”. 

Бу моликийларнинг таърифидир. 

Шофеъийлар жуолага қуйидагича таъриф беришади:

“Маълум ёки қанчалигини билиш қийин даражадаги номаълум иш учун бериш лозим бўлган иш ҳақига жуола дейилади”.

Ҳанбалийлар:

“Агар номаълум бўлса ҳам мубоҳ ишни ёки номаълум бўлса ҳам бир муддат иш ҳақи берадиган одам манфаати учун ишлаб берган кишига таъйин қилинадиган маълум мол жуоладир”, дейдилар. 

Ҳукми:

Жуола жумҳур уламолар наздида жоиздир. Улар моликий, шофеъий ва ҳанбалийлардир. Аллоҳ таоло Юсуф сурасида шундай марҳамат қилади:


“Уни келтирган кишига бир туя юк”. (Юсуф сураси 72-оят).

Жуола “Биздан олдингиларнинг шариати бизга ҳам шариатдир”, қоидаси асосида жорий бўлади.


Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:

“Ким (урушда) душманни ўлдирса ва бунга унинг далили бўлса, ўлганнинг нарсалари уникидир”. (Саҳиҳ Бухорий 4/111, Саҳиҳ Муслим 12/59).

Жуолага кишиларнинг эҳтиёжи  тушиб туради. Чунки, баъзи инсон ўзи қила олмайдиган ишни бировга ҳақ бериб қилдиради. Бу ишни бекорга қилиб берадиган одам ҳам топилмайди. Агар ижара таъйин қилай деса, иш номаълум бўлгани учун ижара қилиб бўлмайди. Мисол учун, зое бўлган молни қайтаришга  жуола таъйин қилинади. Лекин ижара таъйин қилиб бўлмайди.


Жуола билан ижаранинг фарқи:

Жуола ижарадан бир неча жиҳат билан фарқ қилади:

Жуолани номаълум амалга ҳам таъйин қилса бўлади.

Ижара эса, фақат маълум амалга белгиланади.

Яна жуолани номаълум кишига беришни эълон қилиш мумкин. Мисол учун: “Йўқотган нарсамни топиб берган кишига, шунча бераман”, деса, жуола бўлади. Лекин ижарани бундай эълон қилиб бўлмайди. 

Ишчи ишни охирига етказгандагина жуолани олиши мумкин. Ижарада эса, қилган меҳнати миқдорида ҳақ олади. Бунда ишни тугатиши шарт эмас.

Баъзи ҳолатларда жуоланинг миқдори ҳам номаълум бўлади. Ким (урушда) душманни ўлдирса, ўлганнинг нарсалари уники дейилганда, ўлганнинг қанча нарсаси борлиги номаълумдир. 

Жуола таъйин қилишда ишнинг муддатини белгилаш ҳам бўлмайди. 

Баъзан жуола дуруст бўлган ўринларда ижара дуруст бўлмайди. Мисол учун, йўқотган молини топиб берган кишига жуола таъйин қилинади. Ижара таъйин қилиб бўлмайди. 

Баъзида ижара дуруст бўлиб, жуола таъйин қилиш тўғри бўлмайди. Мисол учун, қудуқ қаздиришда жуола таъйин қилиб бўлмайди. Чунки, бунда қанча қазилса ҳам буюртмачига манфаат бор. Агар иш охирига етмасада уни қазишда иштирок этган кишиларга ижара ҳақи берилади.


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
.Шарикат, ёки ширкат луғатда, аралашиб кетиш маъносини англатади. Шариатда эса ширкат раъсулмол ва фойда хусусида шерик бўлганлар орасидаги ақддан иборатдир. давоми...

5291 05:00 / 17.02.2017
Абдул Мажид ибн Ваҳб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Менга алАддаау ибн Холид розияллоҳу анҳу.Сенга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга ёздириб давоми...

4355 05:00 / 17.02.2017
Баъзи инсонлар .Ношаръий солиқларни зулм, жабр ёки шариатга хилоф деган даъво ила имкон қадар адо қилмаслик керак, дейишади. Аслида бу тўғри даъво эмас. Ибн Таймия давоми...

3418 05:00 / 17.02.2017
Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Албатта Аллоҳ уч нарсага рози бўлади ва уч нарсага ғазаб қиладиУнинг Ўзигагина ибодат давоми...

3843 05:00 / 17.02.2017