1447 йил 24 жумадис сони | 2025 йил 15 декабрь, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Дунё ҳаёти бир рўёдир

08:00 / 21.03.2019 2756 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Саҳобаи киромлардан бўлмиш Абу Зар розияллоҳу анҳудан шундай ҳикматли насиҳат ривоят қилинади: “Бир молда уч шерик бўлади. Биринчиси молнинг эгаси, яъни сен, иккинчиси эса қадар. У хайрлими, ёки мусибат ва ўлим каби ёмонликка олиб борадими, сендан сўрамайди. Учинчи шерик эса меросхўрдир. У ҳам тезроқ бошингни ерга қўйишинг (ўлиминг)ни истайди. Ўлганингдан кейин молингни олиб кетади, сен эса ҳисобини берасан. Агар кучинг етса, сен бу уч шерикнинг энг заифи бўлмагин!”

Вафотидан сўнг инқирозга учраган бадавлат инсонлар бир лаҳзалик дунёда ўзини бадавлат ҳисоблаб, жисмоний ўлимдан кейин Ҳақиқат тонгида қўллари бўм-бўш уйғонганлар абадият маҳрумларидир. Ҳақиқий бойлик – ажал келганида инқирозга юз тутмасликдир. Аксинча, ўлим билан юзлашганда абадий давлат ва бойликка муяссар бўлишдир.

Мавлоно Ҳазратлари шундай дейдилар: “Дунё ҳаёти тушга ўхшайди. Дунёда мол-дунё эгаси бўлиш тушда хазина топгандай гап. Дунёнинг моли наслдан наслга ўтиб дунёда қолиб кетади.”

Ўлим фариштаси ғофил бойнинг жонини олиш билан уни ғафлат уйқусидан уйғотади. У киши  ўзи чин эгаси бўлмаган мол учун дунё ҳаётида чеккан машаққатларива азоблари учун ҳайрат билан оҳ-воҳ қилади, минг бир пушаймон бўлади. Лекин бўлар иш бўлган, ҳамма нарса ортда қолган бўлади.

Тупроқ остига киргандан кейин фақирга нима бўлса, бойга ҳам шу бўлади. Дунё ҳаётида нима иш қилган бўлса, қабрда уларга дуч келади. Бу дунёдан кетганлар, хоҳ гадо, хоҳ шоҳ бўлишсин, охиратдаги сармоялари бу дунёдан нима олиб кетган бўлса, шу бўлади. Охират диёри; болтадан сопнинг айрилган, бошларга чиққан бақувват оёқларнинг оёқ остига тушган, қанчадан қанча қулларнинг султонга, султонларнинг эса қулга айланган, Ҳақ розилигига уйғун бўлмаган дунёвий мақом, мавқе ва мартабаларнинг қиймати ҳеч бўлган, неча муҳтожларнинг хазиналарга муваффақ бўлиб, нечағофил бойлар абадият фақири, машҳар тиланчисига айланган макондир. У ерда фақат Ҳақ таолога содиқ  бандаларнинг садоқатлари ва салим қабларининг фойдаси бўлади.

Инсонлар қандай синалади?

Аллоҳ таоло дунё ҳаётида одам боласини дунё ҳаётида жон, мол ва фарзанд билан имтиҳон қилади. Булар хайр йўлида сарфланса неъмат, ёмонликка сарф қилинса, изтироб ва азобга сабаб бўлади. Биз учун хайр нима, шар нима, неъмат нима, зиллат (хорлик) нималигини фақат дин садосида ажрата оламиз.

Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади: «Эй иймон келтирганлар. Молларингиз ва болаларингиз сизни Аллоҳнинг зикридан чалғитмасин. Ким шундай қилса, бас, ана ўшалар ютқазувчилардир. Ва бирингизга ўлим келиб: «Эй Роббим, агар менинг ўлимимни яқин муддатга орқага сурсанг, бас, садақа қилиб солиҳлардан бўлсам», демасдан аввал Биз сизларга ризқ қилиб берган нарсалардан нафақа қилинг» (Мунофиқун сураси, 9–10-оятлар).

Аллоҳ барча мўмин-мўминаларни берувчи қўл қилсин ва охират дунёсининг энг бадавлат сармоядорларидан этсин! Омин.

 

Муаллиф
islom.uz
Таржимон
Умида Адизова
Мавзуга оид мақолалар
Маълумки, ҳаж амали ndash Ислом динимизнинг беш асосий фарзларидан биридир. Ҳаж ndash молиявий ва жисмоний ибодат бўлиб, қодир бўлган мўминмусулмон киши умрида бир давоми...

5372 11:09 / 12.07.2019
Олма ейиш учун олма кўчатини олгани бозорга бориб, уни сотиб олиш керак. Кўчатни кўтариб, уйга келиш керак. Ҳовлининг бирор жойига ўша кўчатни экиш керак. Кейин давоми...

5572 16:00 / 03.09.2021
Ибодатда ихлос ва ният алоҳида ўрин тутади. Ибодатнинг сиҳати, қабул бўлиши ундаги ниятга боғлиқ. Ихлос ва ният шу даражада аҳамиятлики, у билан ибодатлар ухровий давоми...

2775 15:00 / 08.05.2019
Бозорга кираётиб, қуйидаги ҳадисда келган дуони ўқийди . ,. . , . ,. .Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу давоми...

3237 15:00 / 01.06.2020
Аудиолар

213585 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

132792 14:35 / 11.08.2021