1447 йил 5 ражаб | 2025 йил 25 декабрь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Ҳаромга элтувчи йўлларга девор тутамиз

21:10 / 16.03.2019 3592 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Исломда “Садди зурора” (зарарларни тўсиш) деган тушунча бор. Яъни ҳаромга борадиган йўлларни ёпиш, девор тутиш маъносида қўлланилади. Ҳар мўмин ва мўмина бунга амал қилиши лозим. Бу хусусиятга амал қилгани сари аввал ўзининг, сўнгра жамиятнинг ҳаромга мойиллиги пасаяди.

 

“Ҳеч нарса бўлмайди” гуноҳга парво қилмасликдир

Вужудимиз бизнинг энг катта омонатимиз ва сиримиздир. Кўриниши мустасно бўлмаган аъзолардан ташқари, номаҳрамлардан ўзимизни асрашимиз керак. Бу ҳам  илоҳий буйруқ ҳам онгли равишдаги танловимиздир. Фитратимиздаги “қизғаниш” ҳиссини вужудимизга нисбатан кўпроқ туюшимиз, кийинганимизда маҳрам ва номаҳрам тушунчаларига жиддий аҳамият беришимиз керак. Тасаттурдаги аёлга макияж, мода услубидаги калта шимлар, енги “тўртдан уч қисмли” туник-либослар хос эмас. “Ҳеч нарса бўлмайди!” ибораси гуноҳга парво қилмасликдир. Бу иддаолар сувга тушган томчилар ҳосил қилган кўлмаклар кенгайиб, атрофга ёйилиб борганидек, “Ҳеч нарса қилмайди!” бирин-кетин бошқа гуноҳларни ҳам бошлаб келаверади. Биздан ўрнак олаётганлар бу гуноҳларни такрорласа, руҳимизни гуноҳлар тоши мажруҳ қилаверади.

 

Хонадон маҳрамлиги

Бир одам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўради:

– Уйга кираётганимда онамдан рухсат сўрашим керакми?

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассалам унга шундай жавоб қилдилар:

– Ҳа, онангдан рухсат сўрайсан!

– Лекин онамга мендан бошқа хизмат қиладиган йўқ, ҳар кирганимда рухсат сўрайманми? – деди сўровчи.

– Онангнинг маҳрам аъзоларини кўришни истайсанми?! – дедилар Набий алайҳиссалом.

Ўсмирлик ёшига яқинлашган, намозга ўргатилган қиз ва ўғил бола фарзанд ота-онаси, ака-опалари, оила катталарига нисбатан маҳрамлик чегараларини чизгани маъқул. Билхосса, қиз фарзандлар отаси, ўғил болалар эса онаси билан орасида нозик чегарлара қўймоғи, буни ота-она фарзандига ўргатиб бориши керак. Ислом дини туширилганидан бери жамиятни гўзал тарбия этмоқда. Инсонларга ҳам одоб, ҳам ҳаловатли ҳаёт дастурларини ўргатадиган мукаммал динга мансублигимиз Аллоҳнинг бизга берган улуғ неъматидир. Шунга амал қилиб, ота-оналар болаларига жуда кичик ёшидан бошлаб уят ҳиссини сингдириб боришлари ва бу ишни ҳаддан ортиқ қўполлик билан эмас, ўйин тарзида бажариш мақсадга мувофиқ. Болажоннинг таглигини алмаштираётганда, нозик муносабатда бўлиш ва боланинг маҳрам аъзоларини очиқ қўймаслик керак. Онажонлар бола эмизаётганда ниҳоятда эҳтиёткор бўлишлари, ҳатто маҳрами олдида ёки аёллар даврасида бўлса-да, нигоҳлар таъқибидан ўзларини асргани маъқул. Зеро, бу дунёда гапиришдан бошқа нарсага эришмаган аёллар гўдагини эмизаётган аёлнинг кўзга ташланган танасининг маҳрам жойларига кўз тушса, кўрган нарсасини ошириб-тошириб эрига, бошқаларга ҳам гапириб юришдан тортинмайди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассалам бир ҳадисда шундай марҳамат қиладилар: “Сизлардан бирортангиз бировнинг уйига рухсатсиз қараса, уйдагиларга кўзларини ўйиб олиш ҳалол бўлади” (Муслим ривояти). Ҳадиси шариф, бундай кимсаларнинг хатоси катта жиноят эканлигига ишора қилмоқда.

Болаларимизга Қуръон ва ҳадис ўргатишдан аввал, одоб-ахлоқни ўргатишимиз зарур. Зотан, бугунги тезкор ва имкониятлар замонида астойдил истаган мусулмон Қуръони каримни бемалол ўқиши ва ёдлаши мумкин. Лекин гўдакликданоқ, билхосса, мактаб ёшига етгунича ахлоқнинг асосий қоидаларини саҳнали томошалар, ўйин ва қўғирчоқ ўйнаш жараёнида ўргатиш, шу йўл билан одоб-ахлоқни бола онгига сингдириш билан гўзал натижага эришиш мумкин.

 

Назар бар қадам

Жарир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан номаҳрамга тўсатдан кўз тушиб қолишининг ҳукмини сўрадим. Ул зот шундай жавоб қилдилар: «Ҳамоноқ кўзингни бошқа томонга оласан!»  (Муслим ривояти).

Сўнгги пайтларда кўпчилик номаҳрамларнинг бир-бирига зимдан термулишлари, оила аҳиллигига зиёни тегадиган ёзишмалар, ножоиз дийдорлашувлар ва, афсуски, хиёнатларга бепарво қарашяпти. Бу каби сабабларни кўп санаш мумкин. Ҳадиси шарифда таъкидланганидек “Мен Аллоҳдан ҳаё қиламан!” демоғимиз, аҳли тариқат каби “назар бар қадам” (оёқ учига қараб юриш) хусусиятига эришмоғимиз даркор.

 

Ифор сепиш

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга дунё ҳаётида севдирилган уч нарсанинг бири хуш ифордир. Ҳақ таоло инсонни хуш ифорларни туядиган қилиб яратгани учун беҳисоб шукрлар бўлсин.

Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аёл бегона эркакларнинг эътиборини тортиш учун ифор сепиб, (эркаклар тўпланган) жамоат олдидан ўтиб, уларга ифорини сездирса у аёл зинокордир дедилар» (Термизий ривояти) дея марҳамат қилганлар. Биз хонимлар, айниқса, тасаттурдаги аёллар бу ҳадисга жиддий эътибор қаратмоғимиз лозим. Зарурат юзасидан кўчага чиқиб кетаётганимизда ифор сепиш, ҳатто уни сумкамизга солиб олишни унутмайдиган даражада юқоридаги ҳадисни ҳам эсда тутмоқлик зарур.

 

Ижтимоий тармоқлар хайрли амалларга васила бўлсин!

Селфи (ўзини суратга олиш) замонамизнинг техникага оид кўнгил очар амали сифатида эмас, ҳаётимизнинг ажралмас бир қисмига айланган. Қўлимиздаги смартфонларда ўзимизни суратга оламиз, ёқмаса ўчирамиз, кўзимизга чиройли кўринганини ижтимоий тармоқларда баҳам кўрамиз.  Яқинларимизга жўнатамиз. Машруъ доирада бўлса майли, замонавий тараққиётнинг бир имкони сифатида қаралади ва бундай ҳолатларда эътироз қилинмайди. Аммо суратларнинг бошқаларга, номаҳрамларга ҳам етиб боришини унутмаслик керак. Техника воситаларидан фойдаланиш хайрли амалларга васила бўлиши лозим. Бундай неъматлардан фойдаланиб, билмаганларимизни ўрганайлик, билганимизни  баҳам кўрайлик. Лекин тасаттурдаги аёл ҳар қандай суратдаги кадрда бўлиши мақбул эмас. Атрофидагиларга нисбатан чегара қўйиши, ўз суратларини бемалол бошқаларга кўз-кўз қиладиган яқинларига кўз юммайди.

Таассуфки, бугун куёв уйида ясатилган келинга ажратилган хонадан тортиб, тўй маросимларигача, юз очардан тортиб чимилдиқгача туширилган суратлар ижтимоий тармоқларда “айланиб” юрибди.  Маҳрамлик, авратга оид ояту ҳадислар ижтимоий тармоқларга ҳам тааллуқлидир. Яқинлари, оила аъзолари билан сайрга, овқатланишга чиққанимизни ижтимоий тармоқларда бўлишиш солиҳа аёлга хос бўлмаган хусусиятдир. “Менинг кузатувчиларим фақат дўстларим, қариндош ва аёл танишларим” деган баҳоналар билан ўзимизни оқлашга уринмайлик.  Ўзимизни, аҳли оиламизни, хатою камчиликларимиз, ютуғу неъматларимизни ўзгалардан асраб-авайласак, уларни пардали ҳолатда тутсак, Аллоҳ ҳам хато ва қусурларимизни ёпади, неъматларимизга барака ато қилади.

Таржимон
Умида Адизова
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Баъзилар ўйлаганидек, бойқуш бехосият қуш эмас. У ҳам бошқа йиртқич қушлар каби бир оддий жонзот. Фақат у одамлар кам, хароба жойларга ин қургани учун кишиларда давоми...

3732 20:00 / 04.09.2020
Ато ибн Соибдан ривоят қилинади .Абу Абдурраҳмон Сулламий ўлим тўшагида ётганида уни кўргани бордик. У шундай деди .Роббимдан умидворман. Унинг учун саксон йил рўза тутдим,..Солиҳлар гулшани, китобидан

2351 07:10 / 19.09.2019
Ислом дини тўлиғича поклик асосида қурилгандир. Аллоҳ таоло мўминмусулмонларни ҳалол касб ва ҳалол йўл билан ризқ топишга ва пок нарсаларни истеъмол қилишга давоми...

2407 20:05 / 30.08.2019
Ибн Насавийнинг ҳузурига ўғирликда айбланган икки кишини олиб келишди. Насавий уларни ўтирғизиб, бир идишда сув келтиришни буюрди. Сувни ичаётиб, идишни атайин давоми...

1461 08:08 / 20.11.2020
Видеолар

991 16:41 / 19 декабрь
Аудиолар

216609 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

135770 14:35 / 11.08.2021