1446 йил 2 зулқаъда | 2025 йил 29 апрель, сешанба
Минтақа:
Тошкент
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Ваҳшийликнинг энг даҳшатли кўриниши

09:00 / 16.03.2019 11155 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Воқеа қандай содир бўлди?

Бир гуруҳ динсиз ва исломофоб террорчилар Янги Зеландиянинг Крайстчерч шаҳридаги иккита – “ал-Нур” ва “Линвуд” масжидларига бугун жума намозидан сўнг бостириб кириб, намозхонларни ўққа тута бошлаган. Террорчилик содир бўлган вақтда масжидларда мос равишда 200 ва 300 нафарга яқин намозхон бўлган.

Жума намозидан кейин содир этилган ушбу террорчилик ҳужуми оқибатида 40 дан зиёд киши ҳалок бўлди, 49 нафар киши яраланди.

Бу ҳолат мусулмонлар учун улкан мусибат. Бундай пайтда нима қилиш кераклигини Аллоҳ таоло шундай таълим берган: “Улар мусибат етганда: “Албатта, биз Аллоҳникимиз ва, албатта, биз Унга қайтувчимиз”, дерлар” (Бақара, 156).

 

Қабиҳ режали террор

Манфур ниятдаги терорчилар бу ҳужумга астойдил тайёргарлик кўргани маълум бўлди. Ҳатто террорчилардан бири ҳужум олдидан интернетда 37 саҳифали террорга оид хабарни ҳам эълон қилган. Ваҳший ҳужум акс этган видеолавҳада террорчи ўзи содир этаётган хунрезликни тасвирга олаётгани, ўқдони тугаган автоматни улоқтириб, бошқасини олаётгани ҳамда террорчи автомашинасида қуроллар тайёрлаб қўйилгани, шунингдек, шериклари қуроллар билан таъминлангани ушбу жиноят манфур режа асосида амалга оширилганини кўрсатди.

 

Террорчиларнинг шафқатсизлиги

Жиноятни содир этаётган кимсалар аслида ўта шафқатсизлик қилаётган бўлсада, лекин ўз қилмишидан роҳатланиб, заррача ҳам афсусланмасдан, қўрқувга берилмаган ҳолда ваҳшийларча мусулмонларни ўлдираётганини видеотасвирда кўриш мумкин.

Ушбу машъум террорчилик оқибатида ўнлаб бегуноҳ одамлар қурбон бўлди. Динимизда айби бўлмаган одамнинг ҳаётига зомин бўлиш бузғунчиликнинг энг улкан кўриниши экани таъкидланган.

Аллоҳ таоло бундай огоҳлантиради: “Кимки бирон жонни ўлдирмаган ва ерда бузғунчилик қилиб юрмаган одамни ўлдирса, демак гўё барча одамларни ўлдирибди ва кимки унга ҳаёт ато этса (яъни ўлдиришдан бош тортса), демак, гўё барча одамларга ҳаёт берибди" (Моида, 32).

Айрим нашрларининг террорга муносабати

Мусулмонларнинг қонини тўккан террорчиларни айрим нашрлар “босқинчилар” деб атамоқда. Нега? Чунки, қотиллар мусулмонлар эмас, балки динсиз ва исломофоблардир, жабрланганлар эса мусулмонлардир. Агар шу ишни қилганлар Ислом дини ниқобидаги шахслар бўлганида эди, баъзи нашрлар уларни “террорчилар” деб атаган бўларди.

Мазкур вазиятга ҳаққоний ёндошган холис давлат раҳбарлари ва нашрлар ушбу хатти-ҳаракатларни террорчилик, деб баҳоламоқда.

 

Мусулмонлар муносабати

Ибодат чоғида шаҳид бўлган диндошларимизнинг ҳаққига истиғфор айтамиз ва охиратда шаҳидлар қаторида бўлишларини Аллоҳ таолодан дуо қилиб сўраймиз. Мазкур аянчли ҳолат дунёдаги барча мусулмонларни чуқур қайғуга солди, нафратини қўзғатди!

Аслида бу оммавий қотилликни амалга оширган разил кимсалар ҳақиқий террорчилардир. Террорчи бўлганда ҳам ашаддий, қилган жиноятидан ҳузурланадиган, бу ҳам етмаганидек, ўз қотилликлари билан мақтанишдан ҳам тап тортмайдиган ёвузлардир. Булар Аллоҳ таолонинг, Расули Акрамнинг, Ислом динининг ва икки миллиардга яқин мўмин-мусулмонларнинг ашаддий душманларидир. Яна ҳам умумий қилиб айтсак, инсоният душманларидир.

Бу қотилликлар айрим манфур кимсаларнинг ўша ерда истиқомат қилувчи мусулмонларга нисбатан мантиқсиз нафрати оқибатидир. Бу нафрат исломофоб нашрлар натижасида пайдо бўлган. Бу машъум воқеа Ислом душманлари буюртмаси асосида амалга оширилган навбатдаги террордир. Бу нафақат мўмин-мусулмонларга, балки бутун инсониятга қаратилган мудҳиш жиноятдир.

Сўнгги йилларда айрим мамлакатларда исломофобик кайфият авж олган бир пайтда Австралия ва Янги Зеландияда мусулмонлар тинч ва осуда ҳаёт кечираётган эди. Кўплаб мусулмон мамлакатлардан бориб, у ерда яшаб келаётган диндошларимиз моддий томондан анчагина ривожланиб бораётган эди. Бу ҳолат қора кучларнинг манфаатига зид келди. Улар вақт ўтгани сари Ислом анъаналарининг маҳаллий аҳолига ҳам таъсир этишидан чўчиди. Натижада улар шундай даҳшатли террорни уюштиришгача бориб етди.

 

Хулоса   

Шу ва шунга ўхшаш ҳолатлар сўнгги йигирма йилликда айрим оммавий ахборот воситаларида исломофобик ташвиқотларга зўр беришнинг очиқ-ойдин натижасидир!

Ушбу ишларни кўриб, Аллоҳ таолонинг Каломидаги мана бу оят ёдга келади:

«Уларга кишилар: «Одамлар сизга қарши бирлашдилар (устингизга бостириб келяптилар), улардан қўрқинглар», деганда, уларнинг иймонлари зиёда бўлди ва: «Ҳасбуналлоҳу ва неъмал вакийл» (яъни «Бизга Аллоҳнинг Ўзи етарли ва У қандай ҳам яхши вакил»), дедилар.)» (Оли Имрон, 173).

Шундай экан қийинчилик ва оғир пайтларда мўмин-мусулмонларга Аллоҳнинг Ўзи етарлидир. Жума кунида ўнлаб мўмин-мусулмонларнинг умрига зомин бўлган бузғунчилар инсон қиёфасини йўқотган ваҳшийлардир.

Бутун дунё мўмин-мусулмонлари, уламолар, дин ва давлат арбоблари уюштирилган террорчилик оқибатида ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига чуқур ҳамдардликлар билдирмоқдалар.

Аллоҳ таоло шаҳид бўлганларни раҳматига олсин, уларнинг яқинларига сабру жамийл берсин, жароҳат олганларнинг тез фурсатларда шифо топишларини насиб айласин!

 

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар Жаннатдаги барча дарахтларнинг танаси олтиндандирrdquoТермизий ривоят давоми...

6204 12:03 / 08.12.2018
Бир халифа вафот этгач, румликларда ихтилоф чиқиб, ўзаро мулк талашишлар бошланди. Шунда мусулмон бўлмаганлар .Ҳозир мусулмонлар ўзи билан ўзи овора. Уларга давоми...

3565 07:30 / 12.08.2019
Инсоният тарихи бошланибдики, жуда кўп қонли урушларнинг гувоҳи бўлди. Одам алайҳиссаломнинг фарзандлари Қобилнинг укаси Ҳобилга ҳасади билан .мерос, қолган илк давоми...

2505 15:20 / 21.08.2020
Умму Кулсум бинти Уқба розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади.Бу аёл Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга байъат қилган биринчи муҳожиралардан бўлган эди. У киши давоми...

5002 17:10 / 04.01.2019