1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Жума куни билан боғлиқ 5 фазилат

10:05 / 15.03.2019 5194 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Байрам

Ибн Можа ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Албатта бу (жума куни) байрам кунидир. Аллоҳ уни мусулмонлар учун (байрам) қилган (шундай экан). Ким жумага келса ғусл қилсин. Агар унда хушбўй атир бўлса ундан сепиб олсин. Мисвок билан тиш тозалашга ҳам маҳкам турсин».

Имом Суюутий Хасоис ул-жумъа.

 

Икки карра ажр

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Ҳар жума куни аҳлингиз билан мужомаат қила олмайсизми? Бас, ким ўшандай қилса унга икки карра ажр бор. Ўзининг ғусли ва аёлининг ғусли учун».

Имом Суюутий Хасоис ул-жумъа.

Бир кунда бир йиллик ибодат савоби

Авс ибн Авс ас-Сақофийдан ривоят қилинади: 

«Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан эшитганман, Ул зот айтардилар: «Кимки жума куни ғусл қилса, эрта туриб масжидга улов минмасдан яёв борса, имомга яқин жойлашиб унга қулоқ солса, лағв сўз сўзламаса унинг ҳар бир қадамига бир йиллик (нафл сиём ва қиём) рўза ва намоз савоби берилади».

Абу Довуд, Имом Аҳмад, ҳоким, Термизий, Насаий, Ибн Можа, Ибн Ҳиббон ва Ибн Хузайма. Саҳиҳ.

Фақирликни даф этади

Асмаъий раҳимаҳуллоҳ деди: «Бир куни халифа Ҳорун ар-Рашид хузурига кирдим. Жума куни эди. У тирноғини олиб ўтирган экан. Унга нега айнан бугун тирноқ олаётгани ҳақида савол қилдим.

У деди: «Тирноқларни пайшанба кунда олиш суннатдан, тўғри, аммо менга “жума куни олишлик фақирликни қайтаради», деган хабар келган.

Мен унга: «Эй Амир ал-мўминин! Сиз ҳам фақирликдан қўрқасизми?!» – дедим.

У: «Эй Асмаъий, фақирликдан мендан кўра кўпроқ қўрқадиган ким экан?! Менинг хавфим ҳамманикидан кўпроқ», деди. Ал-Мужоласа ва жавоҳир ул-илм. 159/ ривоят.

Жума куни дуо ижобат бўладиган вақт

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилинди, Ул зот дедилар: «Жума кунда бир вақт бор, мусулмон банда ўша вақтда намозида тик туриб Аллоҳдан нимани сўраса, албатта унга беради!»

Шу вақт ҳақида: энг асаҳҳи ёки асаҳларидан биттаси шуки, у имом минбарга чиқиб, намозини  тамомлагунча бўлган вақт оралиғидир. Зеро, “Саҳиҳи Муслим”да бу собитдир. Лекин дуони қалби билан қилиши керак. Қўлини кўтариб, ошкора гапириб қилмайди. Чунки жумага келганлар бу вақт мобайнида жим туришга маъмурдирлар. Ҳошияту Ибн Обидин.

Муҳаммадали Пирқўзиев

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абдурраҳмон ибн Зайд айтади .Бир қўшин таркибида йўлга чиқдик. Орамизда Амр ибн Атаба ҳам бор эди. У эгнига янги оқ чопон ёпиб олганди. Бир куни у .Бу кийимга қон давоми...

3829 08:07 / 05.02.2020
Қироат имомларидан бири имом Кисоийнинг дарс ҳалқасида одамлар кўпайиб кетди. Уларни жамлаб Қуръонни уларга мукаммал ўқиб берди. Кисоий уларга Қуръонни ўзининг давоми...

3152 12:40 / 24.01.2022
Эрхотин ўзаро алоқа қилганида эркакдан тахминан 200, 000000 икки юз миллион сперма ажралиб чиқади. Мантиқан олганда агар бу миқдор сперма бачадонда жойлашса 200,000000 давоми...

3307 10:00 / 26.03.2021
Осмон жисмлари ва уларнинг жойлашув буржларига қараб кишилар тақдирини аниқлаш даъвосида юрган мунажжимларнинг қилмишлари ҳақида сўз кетганида, кўпчилик Ислом давоми...

3905 14:50 / 16.10.2018
Аудиолар

211225 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130484 14:35 / 11.08.2021