1446 йил 29 шаввол | 2025 йил 27 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Муслималар саҳифаси

Ҳафса бинти Умар розияллоҳу анҳонинг фазллари

20:10 / 06.03.2019 3977 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳафса бинти Умар розияллоҳу анҳо қандай хонадондан эканликларини таърифлаб ўтиришга ҳожат бўлмаса керак. У кишининг оталари иккинчи халифа Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудир. Оналари эса Зайнаб бинти Мазъун ҳам машҳур хонадондан бўлиб, саҳобий Усмон ибн Мазъун розияллоҳу анҳунинг синглисидир.

Ибн Саъд раҳматуллоҳи алайҳи қилган ривоятда ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу:

«Ҳафса Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг пайғамбар этиб юборилишларидан беш йил олдин, Қурайш Байтни қураётган пайтда туғилган», деган.

Бундан Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга ваҳий кела бошлаганда Ҳафса бинти Умар розияллоҳу анҳо беш ёшли қизча экани маълум бўлади.

Ҳафса эс-ҳушини таниганидан бошлаб, исломий муҳитда ўсди. Умар розияллоҳу анҳу Исломга келганларидан кейин у кишининг уйлари Маккадаги дин таянчларидан бирига айланган эди. У кишининг тоғаси Мазъуннинг болалари ҳам Ислом фидокорларидан эди. Ҳафсанинг аммалари Фотима бинти Хаттоб ва у кишининг эри Саъийд ибн Зайд мусулмонликни дастлаб қабул қилган кишилардан эдилар.

Оила қуриш ва ҳижрат

Ҳафса бинти Умар розияллоҳу анҳо ана шундай исломий шароитда тақводор ва фидокор бўлиб ўсди. У киши оила қуриш ёшига етганида Хунайс ибн Ҳузофа ас-Саҳмийга турмушга чиқди. У кишининг турмуш ўртоқлари ҳам Исломга аввал кирганлардан эди. Янги оила ўша пайтда Ислом асосида қурилган нодир оилалардан бири бўлиб, бахтиёр ҳаёт кечириш ниятида эдилар.

Аммо дин душманлари бунга йўл қўймадилар. Мушрикларнинг тазйиқларидан қочиб, Хунайс ибн Ҳузофа ас-Саҳмий Ҳабашистонга ҳижрат қилишга мажбур бўлдилар. У ерда бошқа муҳожирлар билан маълум муддат турганидан кейин яна Маккага қайтиб келди.

Мушрикларнинг тазйиқи тобора кучайди. Мадинага ҳижрат қилишга изн бўлганда Ҳафса бинти Умар ҳам эри Хунайс ибн Ҳузофа ас-Саҳмий билан бирга ҳижрат қилди. Улар Мадинада Рифоъа ибн Абдул Мунзирникида яшадилар.

Ҳижратнинг иккинчи йили Хунайс ибн Ҳузофа ас-Саҳмий Бадр жангида иштирок этди. У киши баҳодирлардан эди. Унинг кучли зарбаларидан қўрққан душманлар ундан қутулиш йўлларини ахтаришди. Душманнинг кўпчилик бўлиб қилган ҳужумлари оқибатида Хунайс кўп жароҳат олди, танасидан тинмай қон оқди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жанг тамом бўлганидан кейин ҳам Бадрда уч кун турдилар. Бу вақтда Хунайснинг жароҳати бир оз битиб, қон тўхтади.

Кейин Мадинага қайтишди. Ҳафса бинти Умар ҳам кўпчилик қатори, музаффар Ислом лашкари жангчиси бўлган эри Хунайсни ғалаба билан табриклаб, кутиб олди. Аммо Хунайс ибн Ҳузофа ас-Саҳмий розияллоҳу анҳу мазкур жароҳати туфайли вафот этди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу хабардан кўп маҳзун бўлдилар ва ўзлари жаноза ўқиб, шаҳидни Бақийъга, Усмон ибн Мазъун розияллоҳу анҳунинг ёнига дафн этишни амр қилдилар.

Шундай қилиб, Ҳафса бинти Умар розияллоҳу анҳо тул қолди.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Буюк фидокорликҲожар интизорлик билан уйда турмуш ўртоқлари ва ўғилларини кутардилар. Тинимсиз дуо қилиб, йиғлаб, бу имтиҳонни енгил қилишини, отаболанинг давоми...

2628 17:30 / 17.12.2020
Қадимги араблар гарчи ширкка ботган бўлсалар ҳам аммо, уларда иззат, шараф, олийжаноблик деган тушунчалар жуда қадрланган ва амал қилинган. Озод араб аёли ҳар давоми...

2634 16:28 / 01.03.2024
Савол Ассалому алайкум Атир сепиб кўчага чиқиш аёлларга ҳаром қилинганмиЖавобndash Ва алайкум ассаломАбдуллоҳнинг аёли Зайнаб розияллоҳу анҳодан ривоят давоми...

5098 07:49 / 04.01.2021
Қизларнинг ўзига хос олами гулдек гўзал ва хушбўй орзуларга, ёрқин умидларга тўла бўлади. Айниқса бўлажак турмуш ўртоғи, умр йўлдоши ва ҳаёт йўлидаги шериги давоми...

4607 16:40 / 19.04.2019