1447 йил 2 шаъбон | 2026 йил 21 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Буюк Британия масжидларида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтади

11:30 / 02.03.2019 2391 pdf Ўқиш режими + -

2019 йилнинг 3 март куни Буюк Британия бўйлаб бўлиб ўтадиган анъанавий тадбирнинг номи “Менинг масжидим кунига ташриф буюринг” деб номланади.

Сўнгги беш йилдан буён мантазам равишда ўтказиб келинаётган ушбу очиқ эшиклар тадбирида Буюк Британиядаги кўплаб масжидлар қатнашади. Бу йилги тадбирда мамлакат бўйлаб 200 дан зиёд масжиднинг иштирок этиши кутилмоқда, деб ёзади The Independent нашри.

Ушбу оммавий тадбирни ўтказишдан мақсад турли дин вакиллари, оддий фуқароларни мусулмонларнинг масжидлари, ислом дини билан яқиндан таништиришдир. 2015 йилда 20 та масжид иштирокида бошланган мазкур тадбир бугунга келиб англияликлар орасида оммавийлашиб бормоқда.

Ўтган йилги тадбирда Буюк Британия бош вазири Тереза Мей ва Лондон мери Содиқ Хон ҳам қатнашган эди. “Бу одамларни масжидга келиб, озгина бўлса-да Ислом ҳақида тушунча олишларига катта имкониятдир”, деб айтган эди Бош вазир. Лондон мери эса масжидлар тўғрисида одамларда тўғри тушунчаларни шакллантиришга яхши ёрдам беришини маълум қилган. Лондоннинг Конфессиялараро тармоқ раҳбари, доктор Харрит Краббетнинг айтишича бу каби тадбирлар турли эътиқодлар ўртасидаги ўзаро яқин муносабатларни янада мустаҳкалашига ёрдам беради.

Тадбир давомида масжид маъмурияти ташриф буюрганларга Ислом дини, шариат аҳкомлари, масжиднинг вазифалари ҳақида маълумотлар берадилар, зарур тарқатма материаллар билан таъминлайдилар.

Islom.uz портали таҳририяти

Мавзуга оид мақолалар
Маданият ва туризм вазирлиги ва Туркия диний ишлар идораси пайшанба куни .Аё София, масжидини ҳимоя қилиш, ривожлантириш, тарғиб қилиш ва бошқариш бўйича давоми...

2499 10:34 / 24.03.2021
Азиз юртдошлар, муҳтарам мўминмусулмонлар Барчангизни рўза ва Қуръон ойи, тақво ва тавба ойи, раҳмат ва шафқат ойи, мағфират ва дўзахдан озод бўлиш ойи, барака ва давоми...

2512 16:30 / 28.02.2025
VII асрда ҳозирги Эфиопия заминида подшоҳлик қилган ва ислом тарихида Нажоший номи билан танилган, муҳожир мусулмонларга бошпана бериб, ўз ҳимоясига олган Асҳам давоми...

3970 15:03 / 02.11.2018
Пайшанба куни Лондонда бўлиб ўтган маросимда 18 ёшли муслима аёл Хадича Мелла Буюк Британиядаги биринчи хоккейчи деб тан олинди. Бу ҳақда racingpostга таяниб iqna нашри давоми...

1965 10:05 / 30.11.2019