1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Силаи раҳм

28-боб. Силаи раҳм умрни зиёда қилади

12:00 / 24.02.2019 3665 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

56. Анас ибн Моликдан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким ризқининг кенг қилиб берилишини ёки ажалининг кечга сурилишини истаса, силаи раҳм қилсин», дедилар».

Шарҳ: Демак, силаи раҳм қилган, қариндош-уруғларига яхшилик қилган, ёрдам берган, хайр-эҳсон қилган одамнинг ризқини Аллоҳ таоло кенгайтириб, бойлигини зиёда қилиб қўяр экан. Шу билан бирга, умрини узайтириб, ундан яхши хотира, эсдалик қолишини таъминлар экан. Ушбу ҳол силаи раҳмнинг бу дунёда ҳам фойда беришини кўрсатади.

Четдан қараганда, силаи раҳм қилинса, қариндошига ёрдам берса, моли ёки пули камайиб қолгандек кўринади. Лекин Аллоҳ таоло бунинг эвазига унинг молини кўпайтириб берар экан ҳамда у банданинг яхшилик билан эсланиб юришини таъминлар экан.

Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:

1. Силаи раҳм жуда зарур иш экани.

2. Силаи раҳм ризқнинг кенг бўлишига сабаб бўлиши.

3. Силаи раҳм эгасининг умри узайишига, ортидан яхши ном қолишига сабаб бўлиши.

57. Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Кимни ризқининг кенг қилиб берилиши ёки ажали кечга сурилиши хурсанд қилса, силаи раҳм қилсин», деганларини эшитдим».

Шарҳ: Бу ҳадис ҳам аввалги ривоятни таъкидлаб келган.

«Одоблар хазинаси» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бир куни акаука жанжаллашиб қолишди. Жанжал шу қадар кучайиб кетдики, улар бирбирларига қўл кўтаришгача боришди. Оталари уларнинг бу ҳолини индамай, маюс давоми...

2712 15:23 / 27.04.2025
Онанинг фарзанддаги ҳаққи отаникидан устун экани кўпчилик биладиган маълумот. Аммо ўша ҳукмнинг далили, ҳужжати қайси оят ёки ҳадисда келганини билиш ушбу давоми...

2447 11:46 / 04.06.2024
75. Рифоъа ибн Рофеъдан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Умар розияллоҳу анҳуга.Менга қавмингни тўпла,, дедилар.У қавмини тўплади. Улар Набий давоми...

2651 18:00 / 07.05.2019
Мужоҳиддан ривоят қилинади.Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳунинг олдида эдим. Унинг хизматчиси қўйнинг терисини шилаётган эди. Шунда у киши.Эй ғулом Қўйни сўйиб давоми...

3580 13:05 / 20.12.2019
Аудиолар

230199 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

148777 14:35 / 11.08.2021