1447 йил 29 шаъбон | 2026 йил 18 февраль, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Ибн Жарирнинг Қуръонни ўттиз минг варақда тафсир қилиши

14:10 / 20.02.2019 2514 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Имом ибн Жарир Тобарий муфассирлар, муҳаддислар ва муаррихларнинг шайхи ва улуғ мужтаҳид имомдир. Бу зот вақтдан унумли фойдаланишда ҳамда таълим олиш, таълим бериш, ёзиш ва таълиф этиш билан ўтказишда энг улкан намуналардан биридир. Бу зотнинг таълиф этган асарлари мукаммал ва ишончли бўлишдан ташқари ҳайратланарли даражада кўп бўлган.

Аллома Ёқут Ҳамавий «Мўъжамул удаба» китобида имом ибн Жарир Тобарий ёзиб қолдирган асарлар рўйхатини баён қилган. Рўйхатнинг ўзи 56 саҳифага етган. Ушбу улуғ имомнинг таржимаи ҳоли тўғрисида қуйидаги маълумотларни Ҳофиз Хотиб Бағдодийнинг «Тариху Бағдод» китобидан йиғиб олдим. Бу икки китобдаги сўзлар бир-биридан деярли фарқ қилмайди.

Али ибн Убайдуллоҳ Луғавий Симсимий, Қози Абу Умар Убайдуллоҳ ибн Аҳмад Симсар ва Абул Қосим ибн Ақийл Варроқлардан қуйидагиларни ривоят қилган: «Абу Жаъфар Тобарий дўстларига: «Қуръон тафсирини хоҳлайсизларми, деганида, улар: «Ҳажми қанча бўлади?» дейишган. У: «Ўттиз минг варақ», деганлар. Улар: «Бундай тафсирни охиригача ўқиб чиқишга умр етмайди», дейишган. У тафсирни қисқартириб, уч минг вараққа келтирган ва уни ҳижрий 283 йилдан 290 йилгача – етти йил давомида имло қилиб берган.

«Уламолар наздида вақтнинг қадри» китобидан

Муаллиф
Шайх Абдул Фаттоҳ Абу Ғудда
Таржимон
Қудратуллоҳ Сидиқметов
Мавзуга оид мақолалар
Амр ибн Ҳазм розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар .Қайси бир мўмин мусибат етган биродарига таъзия билдирса, давоми...

5508 16:50 / 11.01.2019
Фақиҳ Aбу Лайс раҳимаҳуллоҳ айтадиларШаҳр ибн Ҳавшаб Aбу Ҳурайра розияллоҳу анҳумадан ривоят қилади Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Қўзиқорин марҳаматдандир давоми...

2411 15:00 / 15.02.2021
Албатта, Биз расулларимизга ва иймон келтирганларга дунё ҳаётида ва гувоҳлар турган Кунда ҳам нусрат берурмиз.Яъни Аллоҳнинг нусрати бу дунёда ҳам давоми...

12732 11:02 / 21.08.2020
Имом Кисоий ҳикоя қилади .Бир аёлни кўриб қолдим. У ўғилчасини илм ҳалқасига боришга ундарди. Болакай боришни истамай қочиб, югуриб юрарди. Шунда аёл .Ўғилчам давоми...

6274 09:00 / 01.07.2022
Аудиолар

231460 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

149980 14:35 / 11.08.2021