1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Алданиб қолманг

Масиҳийликка қисқача таъриф (биринчи мақола)

18:00 / 08.02.2019 5349 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Иймон рамзи

Иймон келтириш мусулмонлардаги шаҳодат калимаси айтиш каби масиҳийликда ҳам динга киришнинг бошланиши ва асосий шарти ҳисобланади.

Ҳозирдаги  масиҳийлик иймон рамзининг кўриниши Ийсо алайҳиссалом даврларида мавжуд бўлмаган. Балки мелодий 325 йил Никея қурултойида қарор қилингандир.

Никея қурултойи иймон рамзи:

Ягона Худога иймон келтирамиз. У ҳар нарсанинг бошидир. Осмону ерни, кўринган ва кўринмаган барча нарсани яратувчисидир.

Ягона тангри Ийсо масиҳга иймон келтирамиз. У Тангрининг ёлғиз фарзандидир. Барча нарсадан олдин Отадан туғилган. Тангридан бўлган Тангридир. Нурдан бўлган Нурдир. Ҳақиқий Тангридан бўлган ҳақиқий Тангридир. Туғилган, лек яратилмаган. Гавҳарда Отага тенгдир. У ила ҳар нарса бўлган. У биз башарият учун ва бизни қутқариш учун осмондан тушди. Муқаддас Руҳ орқали Биби Марямда жасадланди. Инсонга айланиб, Понтий Пилат даврида биз сабабдан ҳочга михланди, алам-озор чекди, вафот топиб, қабрга қўйилди. Учинчи кун китобларда келганидек тирилди. Осмонга кўтарилиб, Отанинг ўнг томонига ўтирди. Охир замонда ўликлару тириклар устидан тугалмас мулк ила ҳукм қилмоқ учун, буюклиги ва қудрати ила яна келажак. 

Қуйидаги жумлалар 381 йилда биринчи Константинопол қурултойида, Муқаддас Руҳнинг тангри сафига киритиш учун қўшимча қилинган ва Никея-Константинопол иймон ақидаси номи ила аталадиган бўлган.

Ҳаёт ато этувчи Тангри, Муқаддас Руҳга иймон келтирамиз. У Ота (ва Ўғил) наздидан чиққандир. Унга Ота ва Ўғил билан бирга сажда қилинур ва мадҳ айтилур ва У пайғамбарларга ваҳий қилур.

Ягона Муқаддас, Апостоллик, жомеси Черковга иймон келтирамиз. Гуноҳлардан покланиш учун чўқиниш зарурлигини эътироф этамиз. Келгуси замонда ўликлар тирилиши ва абадий ҳаёт бошланишини кутиб қоламиз. Омин... 

 Кичик хулоса, Одам алайҳиссалом гуноҳ қилади. Тангри уни ўз раҳматидан қувади. Шундан сўнг башарият гуноҳкорга айланади. Одам алайҳиссалом ҳаром қилинган дарахт мевасидан еб қилган гуноҳи башариятга мерос бўлиб қолади. Тангрининг одамзодга раҳми келиб ягона ўғлини фидо қилади. У хочда михланиб ўлиб, Одам қилган гуноҳни башариятдан аритади. Ўғил Биби марямда жасадланиб, иккинчи бор туғилади. Биринчи бор Тангридан жасадсиз туғилган бўлса, Биби Марямдан Тангри ва инсон бўлиб туғилади. Шунинг учун кўпчилик масиҳийларнинг наздида Биби Марям Тангри онаси деб билинади. Муқаддас Руҳ Биби Марямни гуноҳдан поклайди. Биби Марям соф, тоза қон ила жасадланган Тангрини туғади.

Шунинг учун масиҳий ақидаси тўрт асосий шартлар устига қурилгандир.

1. Аввалги гуноҳ ва уни мерос қолиши.

2. Тангри ягонадир, лекин уч шаклдан ташкил топган.

3. Ийсо масиҳнинг тангрилиги.

4. Тангрини жасадланиши, башариятни гуноҳдан қутқариш учун алам ва азобларни тотиши, сўнгра ўликлар орасидан тирилиши ва осмонга кўтарилиши.

Муқаддас китоблар

Бу исм бир неча илоҳий китоблардан ташкил топган, Тангри танлаган авлиёлар Муқаддас Руҳ ваҳий орқали ёзишган китобларга айтилади.

Муқаддас китоблар 66 та бўлиб, Эски Аҳд ва Янги Аҳд қисмларга бўлинади. Шулардан 39 таси Эски Аҳд, 27 таси Янги Аҳд туркимига киради.  Бу китобларни ёзилиш тарихи мелоддан аввалги 1500 йилдан мелодий 98 йилгача деб таҳмин қилинган. Муқаддас китобларнинг аксар муаллифлари мажҳулдир. Милоддан аввалги 1512 йилда ёзилиши бошланган Муқаддас китоб силсиласига доир Таврот китобини Мусо алайҳиссаломга нисбат берилган бўлса-да, аниқ муаллифи номаълум шахсдир. Чунки бу китобда келган баъзи жумла (оят)ларни шак-шубҳасиз Мусо алайҳиссалом ёзган эмаслар. Мисол учун Мусо алайҳиссаломнинг вафотлари ва қабрга қўйилишлари ҳақида келган оятлар. Шу жумладан мелодий 98 йилда ёзилган деб таҳмин қилинган Юҳаннога нисбат берилган Инжилнинг ҳақиқий муаллифи ҳам ҳанузгача номаълумлигича қолмоқда.

Муқаддас Китоб тиллари:

Иброний- Эски Аҳднинг тили бўлиб, яҳудий тилидир.

Арамий- бу тил буюк Искандар келгунича ўрта шарқда кенг тарқалган тил бўлган.

Юнон- Янги Аҳд тили бўлиб, Ийсо алайҳиссалом даврларида давлат тили ҳисобланган.

 Эски Аҳд Ийсо алайҳиссаломдан олдин ёзилган китоблар бўлиб, булар:

1.Таврот:

1

Ибтидо

2

Чиқиш

3

Левилар

4

Саҳрода

5

Қонунлар


2. Тарихий китоблар:

6

Ёшуа

7

Ҳакамлар

8

Рут

9

1-Шоҳлар

10

2-Шоҳлар

11

3-Шоҳлар

12

4-Шоҳлар

13

1-Солномалар

14

2-Солномалар

15

Эзра

16

Нахимиё

17

Эстер


3. Шеърий китоблар

18

Аюб

19

Забур

20

Ҳикматлар

21

Воиз

22

Қўшиқ


4. Пайғамбарлар китоби

23

Ишаё

24

Еримиё

25

Марсия

26

Ҳизқиё

27

Дониёр

28

Ҳўшия

29

Йўэл

30

Амос

31

Ободиё

32

Юнус

33

Михо

34

Ноҳум

35

Ҳаваққуқ

36

Зафаниё

37

Хаггей

38

Закариё

39

Малакки


Бу китоблардан ташқари, яна бир қанча китоблар борки, уларни масиҳийлик мазҳабларининг баъзилари тан олмаган ва бошқа мазҳаблари тан олиб, Муқаддас Китоблар сирасига киритганлар. Яъни протестант мазҳаби Эски Аҳд силсиласига кирувчи юқоридаги 39 та китобни тан олишган. Бошқаларини эса, ваҳий бўлишга лойиқ эмас, яъни, Тангри томонидан нозил қилинмаган деб ҳисоблаб, Муқаддас Китоб жумласига киритишмаган. Ваҳоланки, католик ва ортодоксал мазҳаблари бу китобларни тан олишади, Тангри томонидан нозил қилинган ваҳий деб ҳисоблашади. Шу билан бирга бу икки мазҳабларда ҳам бу китобларнинг сони ҳақида ихтилоф мавжуд. Яъни католиклар 39 та китобга қўшимча яна 7 та китобни тан олишса, ортодоксаллар наздида 12 тадир. Қуйида бу китобларнинг жадвали: 


1.

2-Эзра.  (14-боб)

2.

 Тубиё.  9-боб

3.

Яҳудит.   16-боб

4.

Забурдан 151боби.

5.

Сулаймон ҳикматлари. 19-боб

6.

Ясуъ Сирохнинг ҳикматлари. 51-боб

7.

Еримиё мактуби.  1-боб

8.

Боруҳ. 5-боб

9.

Биринчи Маккобий. 16-боб

10.

Иккинчи Маккобий. 15-боб

11.

Учинчи Маккобий. 7-боб

12.

Учинчи Эзра. 16-боб


Булардан ташқари, яна ўттиздан ортиқ китоблар бўлиб, уларнинг фақат номигина қолган, ўзи эса йўқолган ҳисобланади. Шуларнинг баъзиларини келтирамиз.

Жангнома.

 «Шу сабабдан “Эгамизнинг жангномаси” китобида Суфа ерларидаги Воҳиб шаҳри ва сойликлар эсланади.» (Сахрода 21/14)

Ёшур.

 «Қуёш ҳам, ой ҳам қимирламай, халқ ўз душманларидан қасос олмагунча, осмонда тўхтаб тураверди. “Ёшур” китобида шу ҳақида ёзилган.» (Ёшуа10/13) ва (2-Шоҳлар 1/17)

Сулаймоннинг ишлари.

 «Сулаймоннинг бошқа ишлари, бутун фаолияти, унинг донишмандлиги ҳақида “Сулаймоннинг ишлари” китобида ёзиб қолдирилган.» (3-Шоҳлар 11/41)

Марсиялар.

 «Еремиё пайғамбар шоҳ Йўшиёга атаб марсия айтди. Шу кунга қадар эркак ва аёл қўшиқчилар Йўшиёни хотирлаганларида шу марсияни айтишади, бу Исроилда одат бўлиб қолди. Бу марсия қўшиғи “Марсиялар” китоби таркибига киритилган» (2-солномалар 35/25)

Йўшиёнинг бошқа ишлари.

 «Йўшиёнинг бошқа ишлари, Эгамизнинг қонунига биноан олиб борган содиқ фаолияти, ҳаётидаги барча воқеалар, бошдан охиригача “Исроил ва Яҳудо шоҳлари тарихи” китобида ёзилган» (2-солномалар 35/26–27).

Янги Аҳд Ийсо алайҳиссаломдан кейин ёзилган бўлиб, булар:


1. Инжиллар:

1

Матто

2

Марк

3

Луқо

4

Юҳанно


2. Амаллар:

5

Ҳаворийлар


3. Павл мактублари:

6

Римликлар

7

1-Корифинлик

8

2-Корифинлик

9

Галатиялик

10

Эфеслик

11

Филиппилик

12

Колосалик

13

1-Салоникалик

14

2-Салоникалик

15

1 Тимотий

16

2 Тимотий

17

Титус

18

Филимон

19

Иброний


4. Бутрус ва Ёқуб мактублари:

20

1-Бутрус

21

2-Бутрус

22

Ёқуб


5. Юҳанно ва Яҳудо мактублари:

23

1-Юҳанно

24

2-Юҳанно

25

3-Юҳанно

26

Яҳудо


6. Туш китоби:

27

Ваҳий

Бундан ташқари, яна 118 га яқин Инжиллар бўлиб, улар Черков томонидан тан олинмаган, апокириф ҳисобланиб, аксарияти йўқ қилинган.

Шулардан баъзиларини келтириб ўтамиз:

1

Ийсо забури

2

Барнабо инжили

3

Яъқуб инжили

4

Тумо инжили

5

Ийсо ёшлиги

6

Барнабо мактублари

7

Барнабо амаллари

8

Филипп инжили

9

Бутрус инжили

10

Яхудо Искариот инжили

(давоми бор)

Хайруллоҳ Ҳабибуллоҳ

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Биз мусулмонлар Аллоҳ таоло Ийсо алайҳиссаломга Инжил нозил қилганига иймон келтирамиз. Бусиз иймонимиз бутун бўлмайди. Лекин ўша илоҳий китобнинг ўзи ҳозир йўқ. давоми...

5549 13:50 / 11.12.2018
Биринчи мақолаXIX асргача Оврупада даҳшатли ёввойилик ҳукм сурарди. Қитъанинг ҳолати ҳозирда фильмларда кўрсатилаётган ва хаёлий романларда тасвирланаётган давоми...

3058 14:35 / 14.06.2019
Роҳман инсонни йўқдан бор қилди. Яратганда ҳам, чиройли, бекаму кўст қилиб яратди. Унга ақл, ҳистуйғу, тафаккур ва бошқа кўплаб қобилиятларни берди. Инсоннинг давоми...

4681 09:10 / 19.07.2019
Ғарбликлар, хусусан, испан шоирлари мусулмон адабиётидан жуда қаттиқ таъсирланганлар. Ғарб адабиётига мардлик, ботирлик, мажоз, гўзал бадиий образлар хусусан, давоми...

1112 15:05 / 22.08.2023