1447 йил 8 Рамазон | 2026 йил 26 февраль, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Оттавада мусулмонларнинг катта конференцияси ўтказилади

03:45 / 08.02.2019 2174 pdf Ўқиш режими + -

Шаҳардаги ёшлар ҳолатини яхшилаш, мусулмон жамоасини бирлаштиришни асосий мақсад қилган Оттаванинг энг катта мусулмон жамоаси конференцияси – “I.LEAD 2019” келаси ой Оттавада бўлиб ўтади.

“Анжуманнинг мақсади мусулмон аслиятини сақлаган ҳолда буюк Канадани қуришда мусулмон жамоасининг фаол иштирокини таъминлаш ва қўллаб-қувватлашдан иборат” деб ёзилган конференция сайтида. Бу конференция Оттава бирлашган мусулмон ташкилоти томонидан тузилиб, бошқариб келинади. Сўнгги етти йилда асосий эътиборини шаҳарда ёшларни тартибга чақиришга қаратиб, мусулмонларни бирлаштириш фаолияти билан шуғулланиб келмоқда.

Бу йилги анжуман мавзуси “Сабр қилиш санъати” деб номланган. Тадбирда ёшларнинг муаммолари, исломофобия, тақиқланган гиёҳванд моддалар, ажралишлар, жиноятчилик, ижтимоий ахборотни нотўғри талқин қилиш каби масалаларни ўз ичига олган. Конференцияга турли давлатлардан маърузачилар таклиф этилган.

Islom.uz портали таҳририяти

Мавзуга оид мақолалар
Бугун, 18 февраль куни пойтахтимиздаги Симпозиумлар саройида Саудия Арабистони Подшоҳлиги Ҳаж ва Умра ишлари вазири Тавфиқ бин Фавзон арРабиъа бошчилигидаги давоми...

945 12:05 / 18.02.2025
Халқимизга кўплаб олиму уламолар силсиласини етказиб берган қутлуғ хонадоннинг бекаси, шайх Исмоил Махдум ибн Сотти Охунд Намангонийнинг завжаи мутоҳҳаралари, давоми...

2601 07:41 / 02.08.2020
Шу йилнинг 31 октябрида катталиги бўйича дунёда учинчи ўринни эгаллаган Шаржа халқаро китоб кўргазмаси ўз ишини бошлайди. 37маротаба ўтказилаётган ушбу кўргазмада давоми...

3379 04:37 / 23.10.2018
Президент Шавкат Мирзиёев УттарПрадешштатида содир бўлган фожиа оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани ва жароҳат олгани муносабати билан Ҳиндистон давоми...

1502 07:44 / 04.07.2024
Аудиолар

232077 06:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

150586 09:35 / 11.08.2021