1446 йил 15 зулқаъда | 2025 йил 12 май, душанба
Минтақа:
Тошкент
ЎЗ UZ RU EN
Рўза

Рамазонда Қуръон тиловати ва карамли бўлиш

16:59 / 23.05.2018 3879 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

1237. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: 

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам яхшилик қилишда одамларнинг энг сахийси эдилар. У зотнинг энг сахий пайтлари эса Рамазонда ҳузурларига Жаброил келганда бўлар эди. Жаброил алайҳиссалом Рамазон тамом бўлгунича ҳар кеча у зотнинг ҳузурларига келар эди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам унга Қуръонни арз қилар (ўқиб берар) эдилар».

Бошқа бир ривоятда: 

«Бас, у билан Қуръонни (бир-бирларига) ўқиб беришар эди. Шунда қачон Жаброил алайҳиссалом у зотнинг ҳузурларига келса, эсган шамолдан ҳам сахийроқ бўлиб кетар эдилар», дейилган. 

Икки Шайх ривоят қилганлар.

Шарҳ: Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:

1. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг энг сахий одам эканликлари.

2. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Рамазон ойида яна ҳам сахий бўлиб кетишлари.

3. Жаброил алайҳиссаломнинг Рамазон ойида ҳар кеча Пайғамбар алайҳиссалом ҳузурларига келиб турганлиги.

4. Ҳар Рамазонда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Қуръони Каримни Жаброил алайҳиссалом ҳузурларида ўқиб, ўтказиб олишлари. Шунинг учун ҳар бир мусулмон киши ҳам Рамазонда Қуръони Каримни камида бир марта ўтказиб олиши лозим.

5. Рамазонда Набий алайҳиссалом билан Жаб­роил алайҳиссалом Қуръон ўқишлари. Яъни аввал Қуръонни Жаброил алайҳиссалом ўқиб бериб, кейин Набий алайҳиссалом қайтариб ўқиб беришлари. Демак, Рамазонда устозлардан шу тарзда Қуръонни ўтказиб олишга ҳаракат қилиш лозим.

6. Рамазон ойида иложи борича сахийлик кўрсатиб, бева-бечора, етим-есир ва муҳтожларга хайр-эҳсон қилиш.

1238. Зайд ибн Холид ал-Жуҳаний розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: 

«Ким рўзадорни ифтор қилдирса, унга унинг ажрича ажр бўлур. Шу билан бирга, рўзадорнинг ажридан ҳеч бир нарса кам бўлмас», дедилар».

Термизий ва Аҳмад ривоят қилганлар.

Шарҳ: Бу ҳадиси шарифда рўзадор киши учун ифторлик бериш улкан савобли иш эканлиги таъкидланмоқда. Рўза тутган одамга қанча савоб берилса, унинг учун ифторлик ҳозирлаган одамга ҳам шунча савоб берилиши баён қилинмоқда. Унга рўзадорнинг савобидан олиб берилмайди, балки ўзи учун алоҳида савоб берилади.

Лекин бу ўзи рўза тутмай, рўзадорга ифторлик тайёрлаб берса, рўза тутган ўрнига ўтади, дегани эмас. Рўза тутиш ҳар бир инсон учун фарздир. Ҳар ким ўз рўзасини ўзи тутиши керак. Бошқа ҳеч нарса бунинг ўрнини боса олмайди. Рўзадорга ифторлик бериш эса хайр-эҳсон ҳисобланади, холос. Буни қилган одам мана шу амалига яраша савоб олади.

1239. Умму Имора ал-Ансорийя розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: 

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг олдига кирдилар. У ул зотга таом тақдим қилди. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«(Сен ҳам) егин», дедилар.

«Мен рўзадорман», деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Қачон рўзадорнинг олдида таом ейилса, то еб бўлгунларича (ёки тўйгунларича) фаришталар рўзадорга саловот айтиб туради», дедилар». 

Бошқа бир ривоятда: 

«Қачон рўзадорнинг олдида оғзи очиқлар таом еса, фаришталар унга саловот айтурлар», дейилган. 

Термизий саҳиҳ санад ила ривоят қилган.

Шарҳ: Ушбу ҳадисда нафл рўза ҳақида сўз кетаётганлиги шубҳасиз. Мусулмон инсон нафл рўза тутган бўлса-ю, унинг ҳузурида оғзи очиқ кишилар таом еса, у эса сабр қилиб, рўзасини давом эттирса, фаришталарнинг саловотига эришар экан. Бу нафл рўза тутиб, уни очиб юбормай, охиригача етказадиган кишилар учун улкан башоратдир.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

  (Ҳадис ва ҳаёт китобидан)



Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
ndash Рўзадор ndash тана аъзоларини гуноҳдан тийган киши.ndash Тилини ёлғон, фаҳш ва сохта нарсалардан сақлаган киши.ndash Қорнини овқат ва ичимликлардан, фаржи жинсий давоми...

1806 14:07 / 21.03.2024
183. Эй иймон келтирганлар Сизлардан аввалгиларга фарз қилганидек, сизларга ҳам рўза фарз қилинди. Шоядки тақводор бўлсаларингиз.Бу ояти каримани ҳам Аллоҳ таоло давоми...

3101 05:00 / 11.01.2017
Рамазон ойида рўза тутиш, унинг моҳияти ва фойдалариРўза Исломнинг беш фарзидан биттаси ҳисобланади, агар ким уни фарз эканлигини инкор этса кофир бўлишида шубҳа давоми...

5039 16:17 / 23.05.2018
Аллоҳ таоло Қуръони Карим Бақара сурасида шундай марҳамат қилади .Иймон келтириб яхши амаллар қилган зотларга хушхабар берингки, улар учун остларидан дарёлар давоми...

3713 11:00 / 10 март