1445 йил 18 шаввол | 2024 йил 27 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Ўзбекистон мусулмонлари идораси учун янги бино барпо этилади

11:41 / 20.09.2018 3044 pdf Ўқиш режими + -

19 сентябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов “Ҳазрати Имом” мажмуаси ва “Мовароуннаҳр” нашриёти ёнида барпо этилиши режалаштирилган уч қаватли бино лойиҳаси билан танишди, дея хабар берди Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати.


Ташриф давомида муфтийга ушбу қурилиш жараёни ҳамда кўзда тутилган режалар ҳақида батафсил маълумот берилди.

Лойиҳага кўра, ушбу ҳудудда уч қаватли муҳташам бино қад ростлайди. 1-2 қавати – Диний идора, “Мовароуннаҳр” нашриёти ходимлари, Тошкент Ислом институти устоз ва талабалари учун ошхона, 3 қавати – мартабали меҳмонларни кутиб олишга мўлжалланган зал ва ресторандан иборат бўлади. Шунингдек, мазкур бинонинг ертўласида ЎМИ босмахонаси ташкил этилади.

Муфтий ҳазратлари қурувчилар билан бўлиб ўтган самимий мулоқотдан сўнг қурилиш бўйича зарур таклиф ва тавсияларни бердилар. Аллоҳ таолодан динимиз ривожи йўлида бошланган ушбу қурилиш ишининг хайрли бўлишини, қурувчиларга куч-қувват сўраб дуо қилдилар.

Islom.uz портали таҳририяти

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ассалому алайкум азиз юртдошим Тонгга етказганига шукр. Кунингиз унумли бўлсин. Ҳайитга бир кун қолди. Иншааллоҳ, Рамазон ойининг сўнги куни. Ой давомида давоми...

1654 09:58 / 01.05.2022
13 августдан эътиборан барча ишчи ва ходимлари коронавирусга қарши эмланган масжидларда жума намозлари ўқилишига рухсат берилади.Комиссиянинг навбатдаги давоми...

4385 22:20 / 10.08.2021
.Динни илм билан асра,.Абу Мансур МотуридийМаълумки, 2020 йил 35март кунлари Самарқанд шаҳрида буюк ватандошимиз калом илми равнақига улкан ҳисса қўшган Абу Мансур давоми...

2788 20:16 / 01.03.2020
Куни кеча Зоҳид Қурайший Ню Жерси штатидаги федерал судья учун АҚШ сенати томонидан тасдиқланиб, мамлакат тарихидаги биринчи мусулмон федерал округ судьяси давоми...

1367 14:30 / 11.06.2021
Аудиолар

120449 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42074 14:35 / 11.08.2021