1445 йил 18 шаввол | 2024 йил 27 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Исломий оила

Оила бузилишининг олдини олиш

19:35 / 23.04.2018 5867 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Юқоридаги «Бош кўтариш содир бўлганда» деб аталган сарлавҳа остида битилган сатрларда эр-хотиннинг ўзаро муносабатларидан пайдо бўладиган муаммолар ва уларни бартараф қилиш ҳақида сўз кетди. Аммо, ҳар бир жамиятдаги оила бузилиши ва шунга ўхшаш муаммоларнинг келиб чиқиши бир неча омилларга боғлиқ бўлади. Ўша муаммоларни ҳал қилиш учун, аввало, мазкур сабабчи омилларни атрофлича ўрганиб чиқиш, таҳлил этиш ва уларни бартараф қилиш чоралари ишлаб чиқилади. Шу тарзда аста-секин бош муаммонинг ҳам ечими топилади. Бунда, албатта, муаммоси бор жамиятнинг ва унинг аъзоларининг шарт-шароитлари ва хусусиятлари, турмуш тарзлари ва бошқаларнинг таъсири бўлади.

Махсус ташкилотлар жамиятдаги муаммоларни ва уларнинг келиб чиқиш сабабларини ўрганиб бўлганидан кейин биргаликда муаммони ҳал қилишга ўтилади.

Мазкур муаммоларнинг энг кўзга кўринганларидан бири оила бузилишидир, десак муболаға қилмаган бўламиз. Чунки оила муаммоси бугунги кунда деярли барча жамиятларни ташвишга солиб турган муаммолардан бири экани ҳеч кимга сир эмас.

Мусулмонлар яшайдиган жамиятларда оила масаласи ва муаммоси бўйича диний уламоларга кўп мурожаат бўлиши турган гап. Чунки оила қуришда, оила тутишда, оиланинг мустаҳкамлигида ва оила бузилишининг олдини олишда ва ниҳоят, бузилган оилаларни қайта тиклашда динимиз таълимотлари доимо керак бўлади. Шунинг учун ҳам мусулмон аҳоли бу масалаларнинг барчасида диний уламоларга тез-тез мурожаат қилиб, улардан насиҳат, кўрсатма ва маслаҳатлар олиб турадилар. Хусусан, оила бузилиши борасида мурожаатлар кўп бўлади. Бу эса, уламоларга бошқа маълумотлар қатори, оила бузилиши ва унинг сабаблари тўғрисидаги маълумотлардан ҳам бохабар бўлиш имконини беради.

Вилоятларимиздан бирида фаолият олиб борувчи бош хатиблик идораси ўзларига оилани қайта тиклаш масаласида мурожаат қилганлар учун сўроқнома тайёрлаб, унда ажрашишнинг сабаби ҳақида ҳам савол беришган. Натижада ўзларидаги оила бузилишига сабаб бўлаётган омилларни аниқлашга эришганлар. Уларнинг олиб борган сўроқлари жамиятда оила бузилишига сабаб бўлаётган омиллар ичида биринчи ўринда ароқхўрлик, иккинчи ўринда ота-оналарнинг аралашуви эканини кўрсатган.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

  (Бахтиёр оила китобидан)

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
.Лиъон, сўзи лаънатдан олинган бўлиб лаънатлашиш маъносини англатади. Шариатда эса, хотинини зинода айблаб, гувоҳ келтира олмаган эрнинг ва зинонинг рад этган давоми...

3695 05:00 / 14.02.2017
Аллоҳ таоло .Ва уаёлларнинг ҳудди зиммаларидаги бурчларига ўхшаш ҳақлари маъруф ила бор. Эркаклар улардан даражалидирлар,, деган Бақара, 228.Шарҳ Ушбу ояти давоми...

12792 05:00 / 14.02.2017
Аёл ndash аввало онамиз, қолаверса, жуфти ҳалолимиз, опасинглимиз, қизимиздир. Агар аёл ҳаётда ҳам жисмонан, ҳам маънан соғлом бўлса, демак, жамият соғлом бўлади. давоми...

4259 05:00 / 04.03.2017
. ,. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади Отаонани йиғлатиш оққ бўлиш ва гуноҳи кабиралардандирrdquo. Имом Бухорий ривояти.Отаонани хурсанд давоми...

4792 16:16 / 16.01.2018