1445 йил 17 шаввол | 2024 йил 26 апрель, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Охиратнинг дунёдан афзаллиги

19:11 / 02.12.2016 4148 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ислом руҳ билан жасад орасида ўртача йўл тутиб, икковлари тенг даражада, деб қўйган эмас. Балки Аллоҳнинг ҳикмати тақозоси билан, Ислом илм ва табиат қонунларига асосан бино қилинган. Илм айтадики, «Соғ танда - соғ ақл». Руҳий тараққиёт тананинг кўп ҳожатларидан маҳрум қилиш орқали ҳосил бўлмайди, балки ўша ҳожатларни ўртача ҳолда қондириш лозим, шу билан бирга Қуръон таъкидлаб ўтадики, охират ҳаёти - бу дунё ҳаётидан яхшидир. Ҳар бир мусулмон учун кўзлаган мақсади, руҳий камолотга эришишдир. Шунинг учун Аллоҳ охиратга яхши ишлар билан тайёргарлик кўрмай, бу дунё ҳаётига берилиб кетишдан қайтаради.

«Ҳуд» сурасида шундай дейилган: «Кимки бу дунё ҳаётини ва унинг зийнатини хоҳласа, бу борадаги амалларининг (самараси)ни тўлиқ берурмиз. Улар бунда камситилмаслар. Ана ўшаларга охиратда дўзах оловидан бошқа ҳеч вақо йўқдир. Бу дунёда қилган ишлари ҳабата бўлди ва қилган амаллари ботил бўлди» (15 - 16-оятлар).
Аллоҳ таоло ўзига яқин бандаларини шундай сифатлайди: «Ва тақво қилганларга: «Роббингиз нимани нозил қилди?» дейилди. Улар: «Яхшиликни», дедилар. Чиройли амаллар қилганлар учун бу дунёда чиройли (мукофот) бордир. Албатта, охират диёри яхшироқдир. Роббиларининг диёри нақадар яхшидир» («Наҳл» сураси, 30-оят).
Қуръони Каримда охиратнинг бу дунёдан афзаллиги турли оятларда айтиб ўтилган. Мисол учун «Анкабут» сурасида шундай дейилган: «Бу дунё ҳаёти фақат ўйин-кулгидан иборатдир. Агар билсалар, охират диёри, ана ўша ҳақиқий ҳаётдир»(64-оят).
«Анфол» сурасида эса: «Сизлар дунёнинг ўткинчи матоҳини истарсизлар. Аллоҳ эса, охиратни истар» дейилган (67-оят).
Бу дунё ҳаётидан афзал охират ҳаёти борлигига ишониш, дунёда мусибат етган, азобда қолган кишилар учун кўнглини тинчлантиради. Шунингдек, бу эътиқод мўминлар ҳаётида ноумидлик, муваффақиятсизлик содир бўлган дамларда уларни янги руҳий қувват билан қувватлантириб, бу мусибатларга нисбатан бардошли бўлишга чорлайди.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Сафар ойи ҳижрий ndash қамарий тақвим бўйича йилнинг иккинчи ойидир.Одатда, бу ой яқинлашиши билан кишилар орасида турли саволлар кўпая боради. Сафар ойида сафар давоми...

3379 11:05 / 03.10.2020
Эрхотин орасидаги хилофни бартараф қилишда қуйидагиларга эътибор бериш тавсия қилинади1. Аввало муаммо ҳақиқатда ҳам хилоф даражасига бориб етганми ёки давоми...

3144 19:00 / 22.05.2021
Ислом руҳ билан жасад орасида ўртача йўл тутиб, икковлари тенг даражада, деб қўйган эмас. Балки Аллоҳнинг ҳикмати тақозоси билан, Ислом илм ва табиат қонунларига давоми...

4148 19:11 / 02.12.2016
Аллоҳ таоло Нисо сурасида марҳамат қилади .Эй иймон келтирганлар Бирбирларингизнинг молларингизни ботил йўл билан еманг, 29оят.Бировнинг молини ботил давоми...

2969 10:00 / 21.12.2018