1445 йил 18 шаввол | 2024 йил 27 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ислом

Нега муслима ғайридийн билан турмуш қуриши мумкин эмас

17:47 / 06.01.2018 8349 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Муслима аёл фақат мусулмон эркак билангина турмуш қуриши мумкин. Ғайридийн эркакка эрга тегиш муслима аёлга қаттиқ ман қилинган. Бу борада эркак аҳли китоб бўлса ҳам бўлмайди. Мусулмон эркак масиҳия ёки яҳудия аёлга уйланса бўлади. Аммо муслима аёл масиҳий ёки яҳудий эркакка турмушга чиқиши мумкин эмас. «Нима учун?» деган савол пайдо бўлиши турган гап. Жавоб қуйидагича:

Ислом ўзидан олдинги дийнларни тан олади. Жумладан, масиҳий ва яҳудий дийнларини ҳам тан олади. Масиҳий ва яҳудий дийнлари эса Ислом дийнини тан олмайдилар.

Шу асосда масиҳий ёки яҳудий аёлга уйланган мусулмон эркак ўз хотинининг дийнини тан олади ва ҳурмат қилади. Шунингдек, унинг илоҳий китоби – Инжил ёки Тавротни, Пайғамбари Ийсо алайҳиссалом ёки Мусо алайҳиссаломларни ҳам тан олади ва ҳурмат қилади.

Масиҳий ёки яҳудий эркак эса Ислом дийнини ҳам, Қуръони Каримни ҳам тан олмайди, ҳурмат ҳам қилмайди, аксинча, ҳақорат қилади. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни ҳам тан олмайди, ҳурмат қилмайди. Аксинча, алдамчи, фирибгар ва хотинбоз, деб ҳақорат қилади. Бундай ҳолда муслима аёл у билан қандай қилиб турмуш қила олади?

Қолаверса, Ислом масиҳий ва яҳудий аёлга мусулмон эркак билан яшаш давомида унинг барча ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи, дийни, эрки, моли ва бошқа нарсаларнинг дахлсизлигини таъминловчи очиқ-ойдин қонун-қоидаларни жорий қилиб қўйган.

Масиҳий ва яҳудий дийнларида эса бу нарсалар ҳақида бир оғиз ҳам сўз йўқ. Бундай ҳолда муслима аёлни қандай қилиб масиҳий ёки яҳудий эркакнинг қўлига топшириш мумкин?


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

  (Ҳадис ва ҳаёт китобидан)



Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Инсофли бўлиш ndash ихтилоф одобларининг энг таянчларидандир. Яъни, ихтилофли баҳсларда муқобил томонга нисбатан инсофли бўлиш баҳснинг асосий одобидандир.Шайх, давоми...

1627 14:00 / 16.03.2022
Аллоҳ таолонинг азамати, улуғлигининг ўзиёқ банданинг маъсият ишдан қайтишига кифоядир. Дўзах ва унинг катталиги қаердаю Аллоҳ таолонинг азамати, қудрати қаерда давоми...

1116 19:00 / 09.11.2022
Муҳаммад ибн Ҳусайн роҳимаҳуллоҳ айтади.Ким Қуръонни дунё ва дунё эгалари учун ўқиса демак у Қуръоннинг ҳарфларини ёд олиб ҳукмларини зое қилибди. У Қуръонни давоми...

1642 17:20 / 18.02.2022
Қачон бандаларим сендан Мен ҳақимда сўрасалар, бас, албатта, Мен яқиндирман. Дуо қилувчи Менга дуо қилганда, дуосини ижобат қилурман. Бас, Менга ижобат қилсинлар ва давоми...

5940 14:21 / 30.09.2017