1445 йил 17 шаввол | 2024 йил 26 апрель, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун ҳадиси

Кишининг жамоат билан ўқиган намози...

08:50 / 08.10.2017 2837 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

“Кишининг жамоат билан ўқиган намози бозорда ва уйида ўқиган намозидан йигирма неча баробар зиёдадир. У шундай бўладики, бирор киши таҳорат қилса ва уни чиройли адо этса, сўнг масжидга келса, ана шу келиши фақат намоз учунгина бўлса ҳамда намозгина уни жойидан турғизса, то масжидга боргунича ҳар бир қадами учун бир даража берилиб, бир хатоси ўчирилади. Қачон масжидга кирса, уни намоз ушлаб турар экан, у намоздадир. Сизлардан бирингиз намоз ўқиган ерида ўтириб қолса, фаришталар унинг ҳаққига: “Аллоҳим, унга раҳм қил. Аллоҳим, унинг гуноҳларини кечир. Аллоҳим, бу банданинг тавбасини қабул эт, деб дуода бўлишади модомики, (бу киши) у ерда бирортага озор бермаса ва таҳорати кетмаса”, дедилар.

Муттафақун алайҳ. Бу лафз Муслимники.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Кишининг жамоат билан ўқиган намози бозорда ва уйида ўқиган намозидан давоми...

2837 08:50 / 08.10.2017
Жундаб ибн Суфён розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Ким бомдод намозини ўқиса, у киши Аллоҳнинг аҳди ва омонидадир. Эй одам давоми...

3430 09:05 / 16.03.2018
ИККИНЧИ ҲАДИС t r r . . .Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан давоми...

3393 15:22 / 28.05.2017
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Батаҳқиқ суффа аҳлидан етмиш нафарини кўрдим. Уларнинг ичида ридоли киши йўқ эди. Ё битта изори, ёки биргина кийими давоми...

2404 06:10 / 01.09.2018