1440 йил 7 рабиъул аввал | 2018 йил 15 ноябрь, пайшанба
Минтақа:
UZ RU EN AR
Намоз

Ийдул-фитр намози

12:33 / 14 июнь 1897 pdf Ўқиш режими + -

Шаввол ойининг биринчи куни икки ракъат ийдул-фитр (фитр байрами) намозини адо этиш вожибдир. Ийдул-фитр намози қуйидаги тартибда ўқилади:

1. Қиблага қараб «Икки ракъат ийдул-фитр намозини ушбу имомга иқтидо қилиб, Каъбага юзланиб, холис Аллоҳ таоло учун ҳамма такбирлари билан адо этишни ният қилдим» деб ният қилинади. «Аллоҳу акбар» деб биринчи такбир айтилиб, қўллар боғланади. Овоз чиқармасдан сано, яъни «Субҳанакаллоҳумма...» ўқилади.

2. Имом билан биргаликда яна уч бор «Аллоҳу акбар» деб, қўлларни қулоқлар баробарида кўтариб, такбир айтилади, аммо бу такбирларнинг дастлабки иккитасидан кейин қўллар ёнга ташлаб турилади. Учинчи такбирдан сўнг қўллар боғланади. Имом Фотиҳа сурасини ва бир зам сура ёки оятларни ўқийди, иқтидо қилганлар жим туриб, қулоқ солади. Сўнгра рукуъ ва икки сажда қилиниб, иккинчи ракъатга турилади.

3. Иккинчи ракъатда имом яна Фотиҳа сурасини ва зам сурани ўқийди. Сўнгра рукуъдан аввал яна уч марта такбир айтилади, такбирлар орасида қўллар қулоқлар баробарига кўтарилиб, такбирлар орасида ёнда тутилади. Тўртинчи такбир билан рукуъга борилади. Рукуъ ва икки сажда қилиб, қаъдага ўтирилади ва «ташаҳҳуд», салавот, дуо ўқиб, салом берилади.

Сўнг имом минбарга чиқиб, хутба ўқийди, сўнг яна меҳробга қайтиб, дуо қилади.

Ийдул-фитр куни тонг отгач, намозгача тамадди қилиш, тишларни мисвок билан тозалаш, ғусл қилиб покланиш, хушбўй атру гулоблар сепиш, покиза, оҳорли кийимлар кийиш, фитр садақасини бериб, ийд намозига бориш мустаҳаб амаллардандир.

Ийд намозигача нафл намоз ўқиш макруҳ. Жума намози кимларга вожиб бўлса, уларга ийд намози ҳам вожибдир. Намоздан сўнг икки хутба ўқиш суннатдир.

Ийд намозининг вақти қуёш бир найза бўйи кўтарилганидан то туш вақтигачадир. Туш вақти киргач, ийд намозини ўқиб бўлмайди.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

  (Мўминнинг қалқони китобидан)



Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
31‑Матн:Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам намоз ўртасидаги ташаҳҳуддан фориғ бўлганларида учинчи ракатга турардилар. Бунда ҳам ерга қўллари давоми...

658 05:00 / 09.01.2017
9-дарс12‑Матн:Сўнгра рукуъ қилган ҳолда такбир айтардилар.12‑Матннинг далиллари:۱-حدثنا قتيبة حدثنا أبو давоми...

644 05:00 / 09.01.2017
Аллоҳ жалла шаънуҳу: «Албатта, Аллоҳнинг масжидларини Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирганларгина, намоз ўқиб, закот берганларгина ва фақат Аллоҳдан давоми...

746 05:00 / 04.01.2017
Бисмиллаҳир-Роҳманир-РоҳимБандаларини ибодат учун яратган ва уларга Ўз ибодати таълимини ваҳий қилган Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин!Бандаларга давоми...

899 05:00 / 09.01.2017
Видеолар

58 18:04 / 13 ноябрь

128 13:34 / 11 ноябрь
Аудиолар

2113 11:58 / 10 октябрь
Топ рейтинг www.uz Openstat